arabic.uz (nahv hikmatlar)


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
قبل ماتدخل الفيس بوك ضع نيتك
الدعوة إلى الله
وقيل ما تعمل شير
ضع نيته نشر الخير وصدقة جاريه
وقبل ما تعمل لايك
ضع نية إدخال السرور على مسلم
وقبل ما تعمل كومنت
تذكر أن الله رقيب على كلامك

24. Фейсбукка киришдан олдин Аллоҳнинг йўлига чақиришни ният қил!
«Ўртоқлашиш» («поделиться», «share») тугмасини босишдан аввал яхшиликни ёйиш ва садақаи жория қилишни ният қил!
«Ёқди» («нравится», «like») тугмасини босишдан аввал бир мусулмоннинг қалбига шодлик олиб киришни ният қил!
Фикр-мулоҳаза («комментарий», «comment») ёзишдан олдин Аллоҳ ҳар бир гапингни кузатиб турганини эсга ол!
Хуллас, бу ердаги ҳар бир қадамингни Аллоҳ учун босгин, шояд бирортаси Аллоҳнинг олдида сени шафоат қилса!

@arabicuz
@arabicuz_nahv
@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
هناك من يحلم بالنجاح...
وهناك من يستيقظ باكرًا لتحقيقه..

23. Муваффақиятни орзулайдиганлар ҳам бор...
Уни рўёбга чиқариш учун тонгда барвақт турадиганлар ҳам бор...

@arabicuz
@arabicuz_nahv
@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


22. Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.
У яна айтади: «Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: «Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, ғоятда ширин ҳаёт ичра бўладилар», дейман».

"اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ؛ اللَّهُمَّ اجْعَلْ حُبَّكَ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنَ الْمَاءِ البَارِدِ"

«Аллооҳумма иннии ас‘алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббак.
Аллоҳуммажъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа‘ил-баарид».

(«Аллоҳим! Ўзингнинг муҳаббатингни ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман.
Аллоҳим! Муҳаббатингни менга нафсимдан ҳам, аҳлимдан ҳам ва муздек (зилол) сувдан ҳам маҳбуброқ қилгин»).
Имом Термизий ривояти.

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии ъадада холқиҳии ва ридоо нафсиҳии ва зината ъаршиҳии ва мидаада калимаатиҳ».
(Аллоҳга махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича, калималарнинг узунлигича ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман).

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz
@arabicuz_nahv
@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
وقال بعض العارفين. إن في الدنيا جنة من لم يدخلها لم يدخل جنة الآخرة.
قيل: وما هي؟ أجاب: محبة الله وذكره.
وقال أيضا: إنه لمير بالقلب أوقات أقول:
إن كان أهل الجنة في مثل هذا إنهم لفي عيش طيب.

@arabicuz
@arabicuz_nahv
@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
المعيصة باب مغلق ...............
إن تجرأت على فتحه مرة ........
فسيسهل عليك فتحه مرات......
وهي خطوة قد يتبعها خطوات..
فاحرص على قتل الخطوة الأولى

21. Маъсият – ёпиқ эшикдир. Уни очишга бир марта журъат қилсанг, кейин кўп марталаб очишинг осон бўлиб қолади. Бу шундай бир қадамки, ортидан бир нечта қадамлар эргашиб келади. Шу боис, сен биринчи қадамни «ўлдириш»га интил.

@arabicuz
@arabicuz_nahv
@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
علمتني الحياة:
بأن لا أعتمد على أحد غير الله فالصديق قد يكون ((نادرا))، والحبيب قد يكون ((غادرا))، والقريب قد يكون ((عابرا)) والله وحده "القادر"
ولو كانت الدنيا بحرا من الهموم، ... فسأعبرها بقارب من الصبر

20. Ҳаёт менга қуйидагиларни ўргатди:
– Аллоҳдан бошқа ҳеч кимга суянмаслик керак экан.
–Дўст жуда ҳам ноёб нарса бўлар экан.
–Яхши кўрганинг хиёнат қилиб қолиши ҳам мумкин экан.
–Яқинларинг ҳам «ўтиб кетаверар» экан.
–Ёлғиз Аллоҳгина қодир Зот экан.
–Агар дунё бир ғам денгизи бўлса, мен ундан сабр қайиғида сузиб ўтишим керак экан.

@arabicuz
@arabicuz_nahv
@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
الوهم نصف الداء والإطمئنان نصف الدواء والصبر بداية الشفاء

19. Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Хотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир.
Ибн Сино

@arabicuz
@arabicuz_nahv
@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
مفاتيح السعادة
تريد الصحة * عليك بالصيام
تريد نور الوجه * عليك بقيام الليل
تريد الإستر خاء * عليك بتر تيل القر ان
تريد السعادة * صل الصلاة في أوقاتها
تريد الفرج * لازم الاستغفار
تريد زوال الهم * لازم الد عاء
تريد زوال الشدة*** قل لا حول ولا قوة إلا با لله
تريد البر كة * صل عني النبي
تريد حسنات بدون تعب * ارسلها نكل أصدقانك

—————————
2. Саодат калитлари:
– Саломатлик истайсанми? Марҳамат, рўза тут!
– Юзинг нурли бўлишини истайсанми? Марҳамат, кечаси қоим бўл!
– Фаравонлик истайсанми? Қуръон ўқи!
– Бахт-саодат истайсанми? Намозларни ўз вақтида адо эт!
– Кушойиш истайсанми? Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!
– Ғам-ғуссанг аришини истайсанми? Доимо дуода бўл!
– Машаққатдан қутулишни истайсанми? «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»)!
– Барака истайсанми? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт!
– Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни истайсанми? Марҳамат, мана шу ҳикматни дўстларингга жўнат!

@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Facebook |


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
الأعمى يتمنى .. أن يشاهد العالم
والأصم يتمني..سماع الأصوات
والمقعد يتمنى .. المشى خطوات
والأبكم يتمنى .. أن يقول كلمات
وأنت .. تشاهد .. تسمع .. تمشي .. وتتكلم
فقل الحمد لله

————————-
1. Кўзи ожиз инсон «Ёруғ дунёни бир кўрсам» дейди.
Кар одам «Қани энди товушларни эшитсам» дейди.
Ўтириб қолган киши ўз оёғида юриш орзусида яшайди.
Соқов одам эса гапиришга зор.

Сен эса ҳам кўрасан, ҳам эшитасан, ҳам юрасан, ҳам гапирасан. Шундай экан, «Алҳамду лиллааҳ!» дегин…

@arabicuz_nahv_hikmat

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Youtube


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!

Азиз ва муҳтарам толиби илмлар!

Аллоҳга бениҳоя ҳамду санолар бўлсинки, энди @arabicuz каналида бериб борилаётган ҳикматларни арабий ўқилиши ва шарҳини видео шаклида ютуб ва @arabicuz_nahv каналимизда бериб боришни йўлга қўймоқчимиз ИншаАллоҳ.

Аллоҳ таоло Ўзи бардавом қилсин ва ёрдамчимиз бўлсин. Омин.

10 last posts shown.

7

subscribers
Channel statistics