ҚАЛАМ
Ўғлим иккинчи синфда ўқирди. Кунларнинг бирида қаламсиз келди. Йўқотибди. Мен:
- Болам, қаламинг йўқолган бўлса, дарсда нима билан чиздинг? - деб сўрадим.
- Синфдошимдан олиб турдим, - деди.
- Яхши, - дедим, - синфдошинг сенга қаламини бериб турганининг эвазига нимадир сўрадими? Масалан: ейдиган, ичадаган нарса ёки пул? - дедим.
- Йўқ, ундай қилмади, - деди.
- Ўғлим, демак у кўп савобга эришибди. Нимага у сендан кўра закийроқ иш қилди? Нима учун сен савобларга эришмас экансан? Бу нимаси? Кел, сенга иккита қалам сотиб оламиз. Бирини ўзинг ишлатасан. Иккинчисини «Савоблар қалами» деб номлаймиз. Уни сен қаламини уйида қолдирган ёки йўқотиб қўйганларга бериб турасан. Дарс сўнггида қайтариб оласан, - дедим.
Ўғлим шунақанги севиндики... бу ишни амалда бажаргандан кейин қувончи янаям ортди. Натижада у сумкасида доим олтита қалам олиб юрадиган бўлди. Ўғлим мактабни хуш кўрмасди. Ўқиш даражаси ҳам суст эди. Бу ишни тажрибадан ўтказганимиздан кейин у мактабни яхши кўрди. Аъло баҳолар ола бошлади. Ўқитувчилар унга эътибор, ўқувчилар эҳтиром кўрсата бошлашди. Кимнинг қалами бўлмаса, ундан олиб туриши мумкинлигини биларди. Кимдир қаламсиз қолса, ўқитувчилар:
- Бор, ошиқча қаламлар олиб юрадиган боладан олиб кел! - дейдиган бўлишди.
Ўғлим мактабни аъло баҳолар билан битирди. Бу хайрли ишини шу пайтгача канда қилмади. Уйланди. Аллоҳ унга кўп фарзандлар берди. У ҳозирда каттакон хайрия фондининг раҳбари.