Posts filter


Пул - яхши хизматкор, лекин ёмон хўжайин.

Фрэнсис Бэкон


Товарлар бепул олинганда ҚҚС.

Солиқ кодекси 267-моддасига асосан, товарлар (хизматлар) бепул олинганда ҚҚС ҳисобга (зачетга) олинмайди.

Ушбу модданинг давомида бундан “олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно” дейилган. Бу нима дегани? Қачон зачетга олса бўлади? Қачонки, Ўзбекистон ҳудуди реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган импорт бўйича товарлар ёки хизматлар бепул олинса, олиш чоғида ҚҚС тўланади ва тўланган солиқ суммаси ҳисобга олинади.

@avantaj_buxgalteriya




#хазил
6 ёшли қизим чизган. Деворга скотчланган банандан яхшироқ деб ҳисоблайман 🙂

@justinsun бизга 6,2 млн доллар шарт эмас, камроғига ҳам розимиз )))


3 томонлама шартнома.

Фуқаролик кодексининг 322-моддасида Қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади дейилган. Мисол учун, А корхонада Б корхонага ТМЗ етказиб бериш мажбурияти бўлсин дейлик, агар Б корхона рози бўлса, А корхона ўрнига С корхона ТМЗ етказиб бериши мумкин. Бунда ТМЗни ҳақиқатда С корхона етказиб бериши керак. Акс ҳолда ушбу 3 томонлама шартнома ФК, 124-моддасига мувофиқ Қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган деб баҳоланиши мумкин.

@avantaj_buxgalteriya


Кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулк сотилганда ҚҚС.

Асосан кредитни ўз вақтида қайтара олмаслик натижасида ундирув суд қарори билан гаровга қаратилади. МИБ аукцион орқали гаров мулкини сотиб, қарздорликни сўндиради. Пул ортиб қолса, ортган маблағ гаров мулкини эгасига қайтарилади.

Солиқ кодексининг 256-моддасига асосан Ўзбекистон ҳудудида суднинг қарорига биноан мол-мулк реализация қилинганда, реализация қилишни амалга оширишга ваколатли бўлган орган, ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор ҚҚС бўйича солиқ агенти деб эътироф этилади. Юқоридагидек ҳолатларда ҚҚСни бюджетга ўтказиб бериш МИБга юклатилади.

@avantaj_buxgalteriya


ҚҚС тўлашга ўтганда охирги 12 ойда сотиб олинган ТМЗ қолдиқлари бўйича солиқни ҳисобга олиш мумкин. Асосий воситалар бўйича муддат 10 йил. ҚҚС тўлашга ўтгунгача сотиб олинган асосий воситалар тўлиқ амортизация қилинмаган ёки ишга туширилган пайтидан эътиборан 10 йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, асосий воситанинг баланс қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

@avantaj_buxgalteriya


Чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.

@avantaj_buxgalteriya


- Айланмадан солиқни қатъий ставкада тўлаш билан 4 % ставкада тўлашни фарқи нимада?

- Фарқи номида.


Ходимнинг даволаниш харажатларини корхона тўлаганда.

Ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун корхона томонидан тўланган суммалар;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлар;

Ходимларни даволаганлик, уларга тиббий хизмат кўрсатганлик учун корхона томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига нақд пулсиз шаклда тўланган суммалар;

Ходимга ёки унинг оила аъзоларига даволаниш учун берилган нақд пуллар, банкдаги ҳисобварағига ўтказилган пуллар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
СК, 378-модда.

@avantaj_buxgalteriya


Тадбиркорлар, қарор қабул қилиш учун вақт оз қолди!

Солиқ режимини ўзгартириш учун 2024-йил 15-декабргача (шу кун ҳам):

AОСни қатъий белгиланган суммада тўловчи тадбиркорлар 2024-йил 1-январдан солиқни 4% (ёки бошқа солиқ ставкалари) ставкада тўлашга ўтиш учун;

ҚҚС ёки AОС тўловчилари AОСни қатъий белгиланган суммада тўлашга ўтиш учун;

Жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган ҚҚС тўловчилари AОС тўлашга ўтиш учун солиқ органини хабардор қилишлари керак.

Хабарнома my3.soliq.uz сайти орқали юборилади.

@avantaj_buxgalteriya


Чегирма ҳисоби. (сотувчида)

Сотувчилар товар кўринишида ёки товар нархини камайтириш орқали харидорларга чегирма беришади.

Товар қўшиб бериш шаклидаги чегирма. Моҳиятан, бу товарларни текин беришдир. Товарлар таннархи корхонанинг сотиш харажатларига боради ва сотишдан тушумни камайтирмайди.
Дт 9410
Кт 2910
Кт 6410

Молиявий чегирма
. Бундай шаклдаги чегирмада асосан товар учун тўланиши керак бўлган сумма маълум шартлар эвазига камайтириб берилади ва бу сотишдан тушумни камайтиради. Бунда 9050 “Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар” счётидан фойдаланилади.
Дт 9050
Кт 4010

@avantaj_buxgalteriya


Бухгалтернинг ишдан бўшаши.

Ташкилот бош бухгалтери ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда иш берувчини 1 ой олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак. МК, 489-модда.

Умумий қоида эса ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини 14 календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли.
МК, 160-модда.

@avantaj_buxgalteriya


#савол
«Рассрочка»га товар сотадиган корхоналар даромадни қачон тан олиши керак?

Изоҳ: ушбу пост каналга қайта жойланмоқда. 2-сонли БҲМСнинг кучини йўқотган версиясидан фойдаланилганлиги сабабидан ва янгиси бўйича ўрганиш якунлангунча ўчириб турилди. Барибир фикримиз ўз кучида қолди.

Товарлар бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилганда, 2-сонли БҲМСга асосан даромад тан олиниши керак. Сотишдан тушум сотиш санасида тан олинади. Жорий нархлардаги қиймат билан тўловнинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ фоизлар бўйича даромад сифатида тан олинади. Товар, масалан, 1 йилга бўлиб тўлаш шарти билан сотилса, даромад сотиш санасида тан олинади, бўлиб тўлаш шарти эвазига қўшимча тўловлар (фоизлар) эса, ҳар ой фоиз шаклидаги даромад сифатида тан олиб борилади. Ҳалол насия савдо бўлса ҳам, бўлиб тўлаш эвазига қўшимча тўланадиган тўловлар, моҳиятан, фоиз кўринишидаги даромад бўлиб ҳисобланади. Бундай даромадларга ҚҚС солинмайди. СК, 244-модда.

Мисол: 13 440 000 сўмлик товар 1 йилга бошланғич тўловсиз бўлиб тўлаш шарти билан 16 128 000 сўмга сотилди. Товарнинг таннархи 10 500 000 сўм. Корхона йил давомида қуйидаги бухгалтерия ёзувларини амалга ошириши керак.

Дт4010 Кт9020 - 12 000 000 сўм. Сотишдан тушум тан олинади.

Дт4010 Кт6410 - 1 244 000 сўм. ҚҚС ҳисобланади.
.
Дт9120 Кт2910 - 10 500 000 сўм. Сотилган товар таннархи ҳисобдан чиқарилади.

Харидор хар ой 1 344 000 сўмдан тўлов тўлайди. Шундан 224 минг қисми корхонанинг фоиз даромади бўлади.

Дт5110 Кт4010 - 1 120 000 сўм. Асосий қарз сўндирилади. (12 ой)

Дт 4830 Кт9530 - 224 000 сўм. Фоиз шаклидаги даромад тан олинади. (12 ой)

Дт5110 Кт4830 - 224 000 сўм. Ҳисобланган фоизнинг тўланиши.

@avantaj_buxgalteriya


2025 йил 1 январга қадар унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириши керак эди.
Вақт оз қолди.


2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган (3,75 млрд) пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
08.11.2022 йилдаги ПҚ-415-сон

@avantaj_buxgalteriya


Божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган ҳолда импорт қилинган ускуналар сотилса.

Агар ускуналар Ўзбекистон ҳудудига сотилса, яъни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди товарларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилса, импорт қилинганда ҚҚСдан озод қилинган бўлса ҳам, сотилганда амалдаги 12% ставкада ҚҚС ҳисобланади.

Агар ускуналар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинса, божхона имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, ҚҚС ва божхона божини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади.
25.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган Қарор, рўйхат рақами 2918.

@avantaj_buxgalteriya


Ҳомийлик, хаярия чегириладиган харажат эмас.

Солиқ кодексининг 317-моддасига асосан хайрия ёрдамини амалга ошириш учун харажатлар чегирилмайдиган харажатлардир.

Истиснолар мавжуд: меценатлик кўмагини кўрсатиш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш, ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилган маблағлар, шунингдек Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондига хайрия қилинган маблағларни фойда солиғиғини ҳисоблашда чегирса бўлади.

@avantaj_buxgalteriya


Реклама мақсадида тарқатилган ТМЗлар учун солиқ оқибатлари.

Савдо агентлари ўз товарларини реклама мақсадида бепул тарқатадиган ҳолатлар учраб туради. Реклама мақсадида товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажат ҳисобланади. Шунинг учун бу ҳолат товарлар реализация сифатида баҳоланмайди ва ҚҚС ҳисобланмайди.
СК, 239-модда.

Реклама мақсадида товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажат бўлганлиги сабабли, бундай харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда чегириш мумкин.
СК, 305-модда.

@avantaj_buxgalteriya


Чек бермади деб тадбиркорлар устидан шикоят қилиб, жарима суммасидан 20% мукофот олаётганлар, ўзингизни “мен тадбиркорларни тўғри ишлашига ҳисса қўшяпман” деб овутманг. Сиз буни “тирикчилик” қилиб олгансиз. Шунчалик тадбиркорларни тўғри ишлашини хоҳласангиз, талаб қилиб олинг чекни. Талаб қилсангиз ҳам бермаса, майли шикоят юборинг, лекин “мукофотдан воз кечаман” деган жойини белгилаб қўйинг. Шунда гапингизга амалингиз мос тушади.

20 last posts shown.