#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА
2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.🌙 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар
(Имом Муслим ривояти).Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):⏺
Саҳарлик (оғиз ёпиш)
вақти: 03:04⏺
Ифторлик (оғиз очиш)
вақти: 20:00🤲 Саҳарлик дуоси:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🤲 Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Аллоҳим, ушбу рўзам
ни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
🟢Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.
𝐔𝐙𝐁𝟏𝟎𝟐 👮♂