АҚШ Украинага ўнлаб тонна ўқ-дори етказиб берди
Украинага АҚШдан 80 тонна ўқ-дори етказилди. Киевдаги АҚШ элчихонасининг Твиттердаги саҳифасида айтилишича, бу президент Жо Байден Украинага ажратган 60 миллион долларлик хавфсизлик ёрдамининг тўртинчи қисмидир.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида ҳарбий ёрдам бўйича келишувларга эришилган эди. Вашингтон аввал келишилган 250 миллион долларлик ёрдамдан ташқари яна 60 миллион долларлик ёрдам ажратишга рози бўлди. Қўшимча кўмак партиялари Киевга 10, 18 ва 22 октябрь кунлари етказилган эди.
Қурол етказиб бериш Донбассдаги вазиятнинг кескинлашуви фонида амалга оширилмоқда. Аввалроқ Америка нашрларида Россиянинг Украинага қарши "эҳтимолий ҳарбий операцияси" ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кремл бундай даъволарни асоссиз деб атади.
Украина аввалги йилларда ҳам АҚШдан моддий-техник ёрдам олган. Президент Дональд Трамп даврида Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдам доирасида 2017 ва 2018 йилларда 350 миллион доллар, 2019 йилда 250 миллион доллар ва 2020 йилда 300 миллион доллар ажратган.
@azonuz