Таржимаи ҳол
Худойберди Тўхтабоев – ўзбек адабиётининг замонавий болалар ёзувчиси. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси.
Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Катта Тағоб туманида дунёга келган. Худойберди эрта етим қолиб, бобоси ва бувисининг қўлида тарбияланади.
1949 йил Қўқон педагогика институтини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлайди.
Ижодий фаолиятини Фарғона вилоятидаги мактабда дарс беришдан бошлаган, кейинроқ ўқув ишлари мудири ва мактаб директори лавозимларида ишлайди.
1958 йилдан Худойберди Тўхтабоев кейинги 14 йил мобайнида “Тошкент оқшоми”, “Совет Ўзбекистони” газеталарида 300 дан ортиқ фельетонларини чоп этади. Шунингдек, “Гулистон”, “Шарқ юлдузи”, “Гулхан”, “Ғунча”, “Ёш куч” журналларида, “Ёш гвардия” ва “Камалак” босма нашрларида ижод намуналари билан иштирок этади.
1958 йил қисқа вақт мобайнида “Ёш гвардия”, “Сир фош этилди”, “Сеҳрли қалпоқа” каби китоблари омма эътиборига ҳавола қилинди.
Кейингроқ “Омонбой ва Давронбой”, “Сариқ девни миниб”, “Йиллар ва йўллар”, “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, “Жаннати одамлар” каби китоблари чоп этилади.
Хорижий китобхонлар орасида Худойберди Тўхтабоев “Сеҳрли қалпоқча” эртак-қиссасининг рус тилига таржимаси (шунингдек, украин, французс ва бир қатор бошқа тиллар) билан танилган.
“Сеҳрли қалпоқча” эртак-қиссаси – ёзувчининг рус тилига таржима қилинган биринчи китоби. Мазкур асар китобхонга олам қувонч ва хурсандчилик онларини ҳадъя қилади, деган умиддамиз.
Эртак-қисса 1970 йилги Бутун иттифоқ танловида энг яхши болалар китоби мукофотига лойиқ топилган.