ProGrowth 🚀 | Bakhrom Abdukadirov


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Хазина излаб...
Абдуқодиров Бахром
Инстаграм: https://www.instagram.com/baxrom_ceo/

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Apple компанияси раҳбари Тим Кук ҳеч қачон Сизга бу ҳақида айтмайди...

Пекиндаги Магистратурада ўқишимнинг бошланиши АҚШда iPhone 6s модели чиқарилишига тўғри келди. Тақдимот 2015 йил 9 сентябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди. Ушбу IPhone 6s, йиллар давомида тақдим этилаётган Iphone-ларнинг тўққизинчи модели эди.

Японлик курсдошим Рио янги чиққан iPhone 6s ни АҚШдан буюртма қилишни режалаштираётганимдан хабар топди ва мендан “Бахром, iPhone 6s сотиб олишни жиддий режалаштиряпсанми? - деб сўради. Унинг кутилмаган муносабати эътиборимни тортди ва нега бунчалик ҳайратга тушганидан ҳайрон бўлдим.

Рио мендан сўрашда давом этиб: "Агар сен Apple ҳар сафар янги чиқарган iPhone ни сотиб олишдан кўра, худди шу пулга Apple компаниясини акцияларини сотиб олганингда нима бўлган бўларди, биласанми?". Мен унга буни билмаслигимни айтдим. У менга 9 та турли iPhone моделларига сарфланган 6400 АҚШ долларим якунда 120 000 АҚШ долларига айлантиришим мумкинлигини айтди ва қуйидаги бир мисолни келтирди:

- 2007 йил 9 январда IPhoneнинг 1-чи модели - 599 долларга сотувга чиқарилди. Ўша пайтда сен 599 АҚШ долларига Apple компаниясининг 114 та акциясини сотиб олганингда, бугунги кунда ушбу акцияларнинг ҳар бири 230 АҚШ долларига ёки жами 26 220 АҚШ долларига баҳоланиши мумкин эди...

Рио сўзининг сўнгида менда Iphone-нинг тўққизта модели ёки 120 000 АҚШ доллари бўлиши мумкинлигини ўзимнинг оқилона танловимга боғлиқлигини таъкидлади...

Бу воқеанинг кузатувчиларимга фойдали бўлиши мумкин бўлган томони шундаки, “пулни фақат пул кўпайтиради”. Шундай экан, келинг ишлаб топган пулингизни жамғарайлик ва тўғри сармоя қилайлик, чунки қаерга кетаётганингизни билмасангиз, кейинчалик етиб бориб қолган жойингиз Сизга ёқмай қолиши мумкинлигини ёддан чиқарманг...

@baxrom_ceo


Катта афсуслар...

Яқин дўстимнинг онаси, Москвада, ҳаётининг сўнгги 3 ойини яшаётган беморларга ғамхўрлик қилиш маркази раҳбари лавозимида узоқ йиллар ишлаб келган. Фаолияти давомида турли инсонлар билан учрашган, уларнинг дардига гувоҳ бўлган. Онахоннинг сўзларига кўра афсуслар – беморларда кузатилган энг ачинарлик холатлардан бири эди. Беморлар ўлимлари олдидан энг кўп қуйидаги афсусларни гапириб беришган экан:

1. Бошқалар мендан кутган ҳаётда эмас, балки ўзим хоҳлаган ҳаётда яшаш учун ўзимда жасорат топганимда эди – деган афсус энг кўп учраб турарди.

2. Жудаям қаттиқ ишламаганимда эди – деган афсус, эркак беморлари ўртасида кўп учраб турарди.

3. Туйғуларимни тортинмасдан баён этишга журъат этганимда эди.

4. Дўстларим билан алоқаларимни ушлаб қолишни ва яхшилашни хоҳлардим.

5. Мен ўзимни бахтлироқ тутишим керак эди.

Ўзгариш қўрқуви ёки бошқаларни хафа қилиб қўйиш қўрқуви сабаб одамлар ўзлари ҳохламаган йўлни босиб ўтишади - деб ўз сўзларини якунладилар...

@baxrom_ceo


Болалигимиздаги футбол қоидалари⚽️

- Иккита энг яхши ўйинчи бир жамоада бўла олмасди. Улар қолган бошқа футболчиларни ўз жамоасига қўшиб оларди
- Агар сизни жамоага охирги бўлиб танлашса, бу катта камситилиш ҳисобланиб, сизни ҳеч бир жамоага керак эмаслигингизни англатарди
- Семиз одам доим дарвозада турарди
- Ҳакамлар ҳам, ҳеч қандай офсайд ҳам бўлмасди. Қоидабузарликлар ҳам камдан-кам ҳолларда белгиланарди
- Катта ёшдаги инсонлар футбол ўйнагани майдонга келганда, ҳеч қандай эътироз қилинмасдан майдонни уларга бўшатиб бериларди
- Сумкалар, курткалар ва тошлар дарвоза вазифасини ўтар, майдон чизиқлари эса ўзаро келишув асосида белгиланарди
- Ўйин ҳамма чарчаганида ёки тўп эгаси уйга қайтиши керак бўлганда тугарди

Жароҳатлар ва жанжаллар ҳам бўлган.

Кунингиз хайрли ўтсин!🎉🎉

@baxrom_ceo

3 last posts shown.

66

subscribers
Channel statistics