Йил фасллари феъл-атворни аниқлайди
Психологлар инсонларнинг қандай феъл-атворга эга эканликларини аниқлашнинг турли хил усулларини ўйлаб топишган. Қуйида инсонларнинг характерларини йилнинг қайси фаслида туғилганлиги орқали билиб олиш усуллари келтирилган.
1.Баҳор фаслида туғилганлар
Жисмоний ва руҳий жиҳатдан нозикроқ, тез касал бўладиган, салга ранжийдиган бўлишади. Бу инсонлар табиатан жиззаки, қатъиятсиз, кўпинча ўзларинигина ўйлайдиганлар тоифасидан. Уларнинг кўпчилиги жудаям иқтидорли, аммо ўзларига ишонмаганликлари туфайли бирон бир соҳадаги лаёқатларини юзага чиқишида қийналадилар. Ҳазилни яхши тушунади, хотиралари эса мустаҳкам бўлади.
Март ойида туғилган эркаклар ташқи кўринишларига алоҳида аҳамият беришади. Улардан яхши дипломат ва нотиқ чиқади. Баҳорда туғилган болаларга ўзларидаги руҳий ва жисмоний нозикликни енга олишлари учун оғирроқ исм қўйиш лозим.
2.Ёз фаслида туғилганлар
Улар меҳрибондирлар. Шу билан бирга баъзилари иродалари суст ва қатъиятсиз бўлади. Улар ҳиссиётларга тез берилувчан ва таъсирчандирлар. Таваккалчиликни ёқтирадилар, тиришқоқлар. Ўз қадр-қимматларини яхши биладилар. Болаларни севадилар, табиат ва ҳайвонларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўладилар, санъатни яхши тушунадилар. Ёзда туғилган болаларга ҳам жиддийроқ исм қўйиш тавсия этилади. Чунки исм уларни кутилмаган омадсизлик ва бахтсизликдан ҳимоя қила олиши лозим.
3.Куз фаслида туғилганлар
Универсал бўлишади. Улар мулоҳазали, жиддий, ҳар томонлама қобилиятлилар. Ишлари, ҳаётлари давомида тўплаган тажрибаларини қадрлайдилар ва осон қўллай оладилар, ўтмишда қилинган хатоларни ҳеч қачон такрорламайдилар. Ҳар бир ишни шошилмасдан, бамайлихотир ва яхшилаб ўйлаб амалга оширадилар. Ақли теранлиги учун “куз одамлари”дан яхши дипломат чиқади.
Бу фаслда туғилган болаларга унинг феъл-атворига салбий таъсир кўрсатмайдиган ҳар қандай исмни қўйса бўлади.
4.Қиш фаслида туғилганлар
Tабиатан иродали, аниқ мақсад сари олға интилувчан, иқтидорли, чуқур фикрловчи бўладилар. Аммо улар оилада доимо муаммолар келтириб чиқаришади. Бунга “қиш одамлари” шахсиятидаги чиқиша олмаслик, бировга ён бермаслик, бўш келмаслик каби хусусиятлар сабаб бўлади. Улар арзимаган нарсалар устида соатлаб баҳслашишади ва баҳс-мунозарада устун келишади. Кўпчилигининг феъли тез, қаҳри қаттиқ ва қатъий бўлади.
Қишда туғилган аёлларнинг кўпчилиги эркакча феъл-атворга эга бўлади. Улар аниқ ва табиий фанларга қизиқишади.
Характердаги қаттиқликни юмшатиш учун қишда туғилган болаларга қувноқроқ исм қўйиш тавсия қилинади.
Бизнинг канал👇👇
@baxtnuri