Burhoniddin Marg'iloniy jome masjidi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Andijon viloyati Bo'ston tumani Burhoniddin Marg'iloniy jome masjidining rasmiy kanali
Murojaat uchun: @bostonziyomurojaat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#Мутафаккирлар

Раббингиз томон илм талаби билан интилинг, амал қилинг!
Соқолни узайтириш, иштонни калталаш, шиппак кийиш, кўринишга ва иккиламчи нарсаларга эътибор қилиш билангина эмас.
Чунки Китобингизда биринчи нозил бўлган оят - "Ўқи!", бўлади..

Доктор Мустафо Маҳмуд

Каналга аъзо бўлиш учун👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Банда қиёмат куни тоғлар қадар гуноҳлар билан келади. Шунда Аллоҳни зикр қилган тили уларни яксон қилиб ташлаганини кўради.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

Каналга аъзо бўлиш учун👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Агар кўпга эга бўлсанг, молингдан бер.
Агар озга эга бўлсанг, қалбингдан.

Жалолиддин Румий

Каналга аъзо бўлиш учун👇🏻
https://t.me/bostonziyo




Баъзи намозларнинг фазилати

Тавба намози
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда гуноҳ қилса, кейин чиройли таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқиса ва гуноҳига истиғфор айтса, албатта Аллоҳ уни кечиради”, – дедилар ва қуйидаги оятни ўқидилар:

وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ

“(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган, – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, – билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир”

(Оли Имрон, 135). Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Каналга аъзо бўлиш учун👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Ашуро кунида инсоният тарихидаги жуда кўп муҳим воқеалар содир бўлганлиги ҳақида манбаларда баён қилинган. Жумладан, ватандошимиз Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Танбиҳул ғофилин» номли китобларида Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар: «Ашуро куни Одам алайҳиссаломнинг тавбалари қабул қилинган, Нуҳ алайҳиссалом кемадан тушиб, бунинг шукронасига рўза тутган, Фиръавн ғарқ этилиб, Бани Исроилга денгиз ёрилган ва шунинг учун улар рўза тутган кундир. Сен ҳам ўша куни рўза тутишга қодир бўлсанг, албатта тутгин».
Демак, инсон бирор улуғ неъматга мушарраф бўлса, бунинг шукронасига ҳеч бўлмаса бир кун нафл рўза тутмоғи мақсадга мувофиқдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳафтанинг ҳар душанба куни нафл рўза тутар эдилар. Саҳобалар бунинг сабабини сўраганларида: «Мен шу кунда туғилганман, шу куни пайғамбар бўлганман», деб жавоб берганлар.

Бахтиёржон домла Қодиров

https://t.me/bostonziyo


"Мен ҳаётим узун бўлишини эмас, чуқур бўлишини хоҳлайман. Кунлар мендан эмас, мен кунлардан ўтишни истайман".

@MubashshirAhmad

Hayli tong!

https://t.me/bostonziyo


АЛЛОҲНИНГ МУҲАРРАМ ОЙИДАГИ НАФЛ РЎЗАЛАР ҲАФТАСИГА МАРҲАБО!

Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

#Ғафлатда_қолманг!
#Муҳаррам_ойи
#Ашуро


Каналга аъзо бўлиш учун 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/bostonziyo


❇️Савдогарлик одоблари

🎙Бахтиёржон домла

Каналга аъзо бўлиш учун 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.


Каналга аъзо бўлиш учун 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Бўстон тумани учун 28-август 3-сентябр кунлари учун намоз вақтлари

Бомдод - ⏰ 05:10
Пешин - ⏰ 13:00
Аср - ⏰ 17:10
Шом - ⏰ 19:00
Хуфтон - ⏰ 20:40


Каналга аъзо бўлиш учун 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Жума кунида суннат бўлган амаллар:

1. Ғусл қилмоқ,
2. Масжидга эрта бормоқ,
3. Мисвок,
4. Хушбўйланмоқ ва чиройли либос киймоқ,
5. Масжидга пиёда бормоқ,
6. Дуо ва Қуръон тиловат қилмоқ,
7. Хутбага жим қулоқ солмоқ,
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга (кўп) салавот айтмоқ,
9. Каҳф сурасини ўқимоқ.

Каналга аъзо бўлиш учун 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/bostonziyo


🕌 ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Жума кундузи ва жума кечаси менга саловот айтишни кўпайтиринглар. Бас ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга 10 та саловот айтади” дедилар...

🕌 ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗЛАР!!!

@bostonziyo


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Каналга уланиш учун !👇👇
@bostonziyo


Каналга уланиш учун !👇👇
@bostonziyo


Ихлос, Фалақ ва Нас сураларини ўқиш. Онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббин нас” сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар. (Ибн Сунний ривояти).
Жума намозидан кейин Аллоҳни кўп зикр қилиш. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Энди қачон намоз адо қилингач, ер-юзига тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқу рўз) истайверинглар. Аллоҳни кўп зикр қилингларки, шояд нажот топурсизлар” (Жумъа сураси, 10-оят).

Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонлар қаторида бизни, аҳли-аёлимиз, фарзандларимизни ҳам жума кунининг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин.

Каналга аъзо бўлиш учун👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Ғафлатда қолманг!
Жума куни бажариладиган 12 амал

Ғусл қилиш, хушбўйланиш, энг чиройли либосларни кийиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.

Тонгда ушбу дуони ўқиш:
“Астағфируллоҳ аллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ”

“Ҳай ва қайюм сифатига эга бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни эрталабки намоздан олдин: “Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ”, деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

Масжидга эртароқ, пиёда юриб бориш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

Масжидга киришда ушбу дуони ўқиш:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни масжидга кирсалар, эшикнинг кесакисидан ушлаб:

“Аллоҳуммажъалний авжаҳа ман таважжаҳа илайка ва ақроба ман тақорроба илайка ва афзола ман саъалака ва роғиба илайк”

“Ё Аллоҳим, мени ўзингга юзланувчиларнинг юзланувчироғи, яқин бўлгувчиларнинг яқинроғи, сўровчи ва рағбат этгувчиларнинг афзалроғи қил”, деб айтар эдилар» (Имом Ибн Сунний ривояти).

Жума кечаси ва кундузи Каҳф сурасини ўқиш. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

Кўп дуо қилиш. Чунки жума кунида бир соат борки, унда дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом жума кунини зикр қилатуриб: “Унда бир соат бор. Бир мусулмон банда намозда қоим бўлса ва бу (ибодати) ана шу пайтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”, дедилар ва у фурсат жуда оз эканини қўллари билан кўрсатдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу: “У соат имом минбарга ўтиришидан намозини тугатгунгача бўлган вақт”, деган (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш. Авс ибн Авс Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кунларингизнинг энг яхшиси жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб кўрсатилади?” дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий, Имом Ибн Можа ривояти).




Зикрлар

Ибн Ҳиббоннинг “ас Сиқот” китобларида қуйдагича келади:
- Бомдод намозидан кейин 3 марта “Субҳоналлоҳил азим ва биҳамдиҳи” деган киши кўрлик, песлик ва фалаждан ҳимояланган бўлади.
(Имом Аҳмад ривояти)

Каналга аъзо бўлиш учун👇🏻
https://t.me/bostonziyo


Уйқудан олдин Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тўшакларига ётсалар, кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар ва сўнгра Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқигач, қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. У зот буни бошлари ва юзларидан бошлаб, кейин таналарининг қолган жойларига суртардилар. Буни уч марта такрорлардилар.

(Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

@bostonziyo

20 last posts shown.

450

subscribers
Channel statistics