????


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


????????? ??????
.
.
.
avtor @mister_tardid

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


О кўзларинг шафаққа соя,
Юрагингда ёлғизлик ўлка.
туш ичига беркиниб хозир-
Мусиқали либосга буркан..


@cabbalah


Холат 1. (сурреализм)


калтакесак ёғочда қотди,
бузилмайди бузилган кўнгил.
Ҳаёл сурма!
Ма буни! дея
тарам олма узатди синглим.

Мен олмани тишлаб кузатдим,
(қалтирайди соям билаги.)
тўшагимда қолди мунғайиб-
очиқ китоб. Олма бўлаги.

Ҳаракатлар айнир тескари,
бирдан.
( нега ҳайратинг хорди?)
мен олмани еб бўлгандаёқ-
пўчоқ мени отиб юборди...

@cabbalah


тобелик ундови.

Кўнглим туёқлари тийиқсиз йўллар ўзра сокин хиргойилайди. Саман от кишнашининг тонги андозаси туннинг ҳидларидан ҳосила. Юраётган оний лаҳза ғамзасига тоқат қилолмай, дилим суръат жойномозида эгик. Мен аслида уйғониб кетганим туш эканлигини англамоғим учун мовий сарҳадларни забт этмоғим керак.

Дарвешлар ранг-баранг кўйлак кийса, улар масхарабоз ҳисобланса нега биз кийимга сиғинмаслигимиз керак?

Ахир тобелик ундови елкамизда ўтирган икки фариштани эзаётганини сезиб турибмиз-ку. Биз озод бўлмоғимиз керак... Фалаж буюмпарастлик хиссию латтақалб билан тўлган кўкрак қафасларни қушларга уя қилиб дарахтларни безашни истайман. Дарахтлар анвои, дарахтлар баланд..

Тобеликни илох хохишлари ила рангланганида эътиқодим сукутда эди. Исёним хонаки хайвон каби ювош. Мусича каби донга мухтож. Бугун яшаш онияларини кафтда тутиб бу мусичани тўйдирдим.

Тўйган мусича узоққа уча олмайди..


📚 Дилпарчалар туркумидан.

@cabbalah


***


ой юзини тирнайди кеча,
сиёҳ қилдим унинг қонидан.
қимирлаши билан лабларим...
туриб кетдим кўзгу ёнидан.

нигоҳларим олтибурчакли-
қайираман минг бир ранж ила.
кафтимгача мени кўмдилар-
энди кафтим- пушти сумбула..

жунбуш истаб рақсланар хаёл,
киприкларинг- узилган сирлар.
тушларимни пайпаслаб секин-
урилади шивир - шивирлар...

илон тишлаб кетди қабоғим,
кўз соққам бўш...
ғамни ўраман.
қўлимдан тут...
энди дунёни-
сенинг кўзинг билан кўраман...


📚Ижарадаги тушлардан.


@cabbalah


кичик таъсирлар.


бир борлиқнинг иккинчи борлиққа харакатли ёки харакатсиз муносабати таъсирдир. Таъсир бўсағасидан таъсир баландлигига кўтарилган сари таъсир этилувчи борлиқ ўзгариб боради. Ўзгаришнинг аниқлиги таъсир баландлигига боғлиқ.

Биздаги рухият ва онгнинг таъсирчанлиги турличадир. Рухият кайфият ва вақт танлайди. Масалан ишлатилган гугурт чўпи бир кайфиятда хеч қандай ўзгариш чақирмаса бир кайфиятда рухиятда кучли жазава қўзғаши мумкин.

Онг эса вақт ва кайфият танламайди. Кўпинча жисмни хар икки вазиятда хам тўғри англайди.


Кичик таъсирлар аксари онгни идрок этиш назорати туфайли келиб чиқади. Онгни назорати кўламини рухият ва хиссий табиатимиз ила ўзгартиришимиз мумкин. Кичик таъсирлар бу биз хар куни дуч келадиган ва таъсир бўсағаси жуда паст бўлган борлиқлардир. Масалан уйингиздаги эшик ушлагичи, хар куни қарайдиган чети бироз дарз кетган кўзгу, калит иладиган илгич, чой ичадиган чойнагимиз ва хокозо.


Аммо кичик таъсирлар катта таъсирларга айланиши мумкин. Бошлаб бериши мумкин. Тўлқиндаги энг баланд нуқтани расмда тасвирлар экансиз атрофидаги майда тўлқинчаларни чизмасангиз расм сохта кўринади. Бу тўлқинчалар йиғилиш хусусиятига эга.

Ижод қилишда айнан кичик таъсирларни нозик бир сезим орқали сезишни ўрганиш ва уларни йўналтира олиш мухим. Сабаби катта таъсирлар хар доим хам бўлавермайди. Илхомни қўзғата олувчи катта таъсирни кутиш ва шунга ўрганиб қолиш ижодий кризисга олиб келади. Шу сабабли кичик таъсирларни онг назорати кўламидан чиқариб таъсир баландлигини ошириш санъатини ўрганмоқ керак.

Бунинг учун мазкур таъсирга диққатни ошириш ва ракурсни ўзгартириш кифоя. Айтайлик эшик ушлагичи сиз уни қўлларингиз билан сиққанингизда нимани ўйлайди, хис этади? Бу ушлагич сизни ташлаб кетган инсонни қўллари каби иссиқми ёки сиз севган одам қўллари каби хароратлими? Хар сафар эшикни очаркансиз шу ракурсни ўзиёқ таъсир баландлигини оширади.


📚 Ижод зикридан парча.

@cabbalah


👆Юқоридаги тасвирни шу мусиқа остида кузатгандим.


Орфизм чегараларида.


Ранглар халқаларда сайрайди. Халқа чети ўткирроқ бироз. Ритм керак рухга бирлашган. Оо кубизм! Илдизинг саёз.

Тасвирланган мусиқаларда, сузар экан мўйқалам хадди. Икки қутбда кенгаяр ёниқ. Нота ва ранг сархади. Бизнинг оддий тасаввуримиз ва ўтмасроқ нигох туфайли. Биз сезмаймиз палотнодаги мусиқани ё кам дил майли.

Орфизмда ранглар ғужланиб, мусиқалар чалмоғи керак. Тасвир, оханг уйғунлигида -
Хаёжонга тушади юрак. Фақат керак сал нозикроқ дид ва теранроқ назар нишони. Мусаввирнинг қалбига фақат шу орқали ўтар, ишонинг.

Бугун Тушлик қилиб ўтириб, бир иккита тасвирга боқдим. Орфизмни кашф қилдим.
Яна..
Ёқди.


📚 Тасвирий санъат хақида туркумидан


@cabbalah


***


сен жимликсан.
оғриган жимлик,
эътирозсиз суюлган қонинг-
илдизингга бўлар ичимлик.

курашасан.
энг оғир жанггинг-
тилни тишинг билан итариш,
раҳмим келар..
бўйнингга оғир-
ўлик Хумо қушни кўтариш.

елканг қурар аста чордона,
бармоқларинг- занглаган пичоқ.
энди менга бақирмоқ учун -
ўпканг даласида ҳаво боқ...


@cabbalah


Қул йўниш.

Оташбоз қаламнинг ўткирлик кучи порлаган ҳар бир ёниқ виждон учун ҳанжардек кескир кўриниш олмас экан бундай ёзув бўш ва ғализдир. Оташкурак ишлатиш урфи эскирган бу замонайи очунда ҳар бир талаби ҳайрат учун ўз оташкурагини ясаб беринг ва ундан қандай қорайган қалбни олиб ташлаш санъатини ўргатинг.

Чекичланган юздаги сепкиллар чиройини моҳнинг тилида куйлолмасанг ёки олчалар гули титроғини ўз музлаган қалбингдан ўтказмас экансан, аҳли ижод мулкига таъма қилма.

Ўлансиз, сўлаклари ариқ бўлган лаблар четини , руҳияга бегона бўлган дард шаклини яна изларимдан югуртирдинг.

Чачвон ортидаги разил ният номуссизликка қадар улғаяди.Тиллолар эврилар туфроққа. Муҳаббат эснаган ҳар битта кўрпа устида сочилган вазнлар , эҳтирос ҳайбатидан ўлимчил бармоқлар қўшиққа айланди. Моҳовхоналар йўқолган онг узра ҳар битта қалб ўша чиркин масканни излайди.

Фожеа ўз либосини келажак тўнидан андоза олиб тиктирди. Наср сўзи мусор сўзи билан қофиядош бўлди. Мисранг кулгулардан фарқли ўлароқ жаҳд қилинган сатрлар йиртиғи қадрга эга.

Энди ёзаётган қўлинг сенданда мустақил бўлишни истайди. Уни қул қилма ва хар ёзувидан хайратлан. Хар сатридан хайратлан.

У сенинг хайратингга ошуфта бўлажак. У сенинг хайратингга қул бўлажак...


📚Ижод зикридан парча.


@cabbalah


***

Кўз соққаси -пишмаган сопол,
Нафасингга берар ғамли тус.
Гултувакни синдириб қўйди -
Хомиладор, тортинчоқ кактус.

қушлар борар баттар тилланиб,
овозларда сохир пўртана.
тишим синсин, кесилсин бўғиз
аммо тилим қолсин ўртада.

Ва уйқуга енгиларкансан-
Кўзгуга бер аксингни хамроз.
Туни бўйи сенга тикилиб -
Қараб турсин у масхарабоз...


📚Ижарадаги тушлар туркумидан.


@cabbalah


мансура 1


Стол сенинг бехис нигохингни ховучлар,

кўзинг тубидан қўзғолганда хам рангсиз эди у.

кипригингга текканда билаклари қонади,

Қонагач фарахли бўлди..
Бахтлари оний.


Энди
Столга урилишгада тайёр эди у...

Қип қизил стол..


@cabbalah


***

Қимирлайди қора бармоқлар-
Кунжагимда йиғлоқи соғинч.
Сенсиз менга ҳаволар қизил-
Киприкларим қийшиқ тўгноғич...


@cabbalah


эпақа.

..Энди ишлатилган қалам ҳам янги қаламни бемалол синдира олади. Зайл замирида чарҳпалакнинг тескари айланиши ва менинг қисматимга даҳлдор СЎЗ тўлғоғи яширин.

Дарди улғайган замин кенгайган тешиклар орасидан йиринг отишга тайёр. Тусмолланган рутубатга нурни ижодкор қалбини соҳилларидан келтиринг. Зеро Ҳақ буюк қилган ижодкор самандар қанотларига куч берар.

Тутун бурқсиган аёз мўрилари файзни осмондан аҳтарар экан, безиён нашр керишиши бизни ҳалок қиладиган даражада кесимни танламасин. Мен феълларимнинг кучини олмошга қаратилган равиш лашкаридан кўра ожиз ва унга терс ўгирилган келишикдан қудратлироқ деб ўйлардим. Алаҳсус котибот фикр даражасидаги ҳар бир жумлани онг деразасидан улоқтирди. Энди ёзилишга маҳкум ҳар бир ибора буқаламун тилини узунлигини аниқлаши лозим.

Куймаланаётган китоб саҳифалари панжарадор гавҳар атрофида важоҳат тасаввурини беради...

Моҳият бўғотидан ташланган полопон менинг шавқат қушларимнинг қояга қурилган инларини ҳавас қилади. Ипакланаётган қуртнинг лаззат нималигини англагунича ўтган капалакнусха иштиёқи ғумбак атрофида ажинлар ҳосил қилади.

Ёлғон шаклини билишга тиришдим. Уни тумшуқлари ўткир бир қуш тарзида тасаввур ойнасида жонлантирсам унинг тумшуқлари ҳар қандай тўсиқ ортидаги қалбни жароҳатлай олади. Зеро ёлғон ўлжа олишни ҳуш кўради ва буни уддалайди.

Аксинча ҳақиқат ўлжасиз бир овчидирки унинг яроғлари қанчалик ўткир ва кучли бўлмасин уни ҳаракатлантирувчи кучнинг нўноқлиги қийматини сусайтиради.

Оний лаҳзадаги қумурсқа қаноти остидаги ҳаво юзимга урилади. Дастлабки яҳлит шаклни ўзгартириш иккиламчи ножинс ўлчовларга олиб келади. Қўлларимдаги томирларга хурлар қон томирларини улади...

Мен ёзишни истайман!

📚Ижод зикридан парча.


@cabbalah


Унс.

Энсиз кўча бағрида изим,
автобусда сийғонар нигоҳ.
Арчаларнинг барглари ўткир,
ғамгин кўзингизда иштибоҳ...

қачон бундай рангланди тилак?
Мусичанинг тумшуғи билан-
энди тунда кулишим керак...


@cabbalah


…юмалаётган мажҳулликнинг томирлари- қайсар онгим акси бепардозлигидан ҳосила. Нуқталар оралиғи вужудимнинг ҳавотир бўлаги билан келишиб олгандай ҳаракатда. Ожиз соям титроқларини тунда сезмоқликка тиришганимда оёғимдан сачраган излар- соям юзларига ажин чизганлигини нега фақат тонгда сездим?

Аҳир куз фақат фонийликни эмас яшил ҳижронларнинг исёнкор қуллигидан андоза олиб, гуноҳларини бошига дўппи қилиб кийиб олган қудратли тоғларнинг ҳам ифодасику!
Дарвоқеа : Гуноҳ.

Нега оқ рангли гуноҳ бўлмайди? Агар мен индамаслар олами ичра руҳиятнинг телба қилиқларига тоқат қилиб , сочимнинг оқ толаларини санашга уринган қизимнинг елкасига бошимни қўйиб йиғласам кўзимдаги ёшлар нега сариқ бўлиши керак?

Мен инсонман!” Негадир шу сўзни талаффуз қилсам сўроқ оҳангги бўғзимдан отилаверади.

“Мен Инсонман???”


📚жаллодлик фалсафасидан парча.


@cabbalah


***

Ҳаво чодиридан тўртбурчак-
фикр овозини ушладим.
Ойни тишлар мовий балиқлар-
кийик кўкрагимга муштлади.

Кўзларимда муқаддас дайр,
буюк ҳажр олмас сира тин.
Гуноҳимнинг ичида беҳишт,
кўзларимда- иблис сукути...


@cabbalah


***

қуёшга тикилиш.


чарчоқ охангида эмраниб
нигохланган харакат билан
қуёшга тикилар бир ханжар.


бир ханжар тикилар қуёшга
нигохланган харакат билан
чарчоқ охангида эмраниб...


@cabbalah


Эшик тутқичли абсурд


Томоша талаби хайрихох. Ушоқ лабларингда хаёжон. Тонгсирар, онгсирар титроқлар.

Қон.

Кўзгулар пуфланиб шишади. Акслар хавойи тебранар. Тушларим тозарар бир нафас.
Телбарар..

Бугуннинг энидан нарида, Хаёжон истайди мутлақ фарқ. Сен мени, мен сени, биз уни -

Тарк!


@cabbalah


хавф.


👆хаётсизликдан қутқаргувчи ундошланган а. Бир хиллик ва зерикмоқлар пучмоқларида семирган кайфият кесими. Қўрқув ниқобидаги лаззат.

ниқобни еча олсанг бас...

@cabbalah


***


теримни ечаман охиста,
экстаз оловлар ёқади.
томирим ичидан пульс бериб -
тун бўйи мусиқа оқади..

@cabbalah

20 last posts shown.

38

subscribers
Channel statistics