Тугилган мушт
Чори Аваз хотирасига.
Чидадинг, сенга тош отсада дунё,
Чидадинг, бошда ин қурди армонинг.
Дунёнинг бадига урганмидинг ё,
Ё сенинг бадингга урдими жонинг?
Маъносиз дунёдан маъно кетганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Аёллар, Худога илтижо қилсанг,
О, сени қайтадан туғарми, Чори,
Бу кушод одамга сиғмаган жуссанг
Торгина қабрингга сиғарми, Чори.
Беш кунлик умрида йиғлаб ўтганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Миллатинг дардига қидириб даво,
Охири ўзингга топдингку ситам,
Сен шеърда васф этган япроқлар, ҳатто
Олис сайёралар тутмишлар мотам.
Бир умр аламин ичга ютганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Кўзингдан порларди туркий журъатинг
Ва қадим Туроннинг туркона ори.
Кечалар юлдузга сочиб ҳасратинг,
Кундузи кун кўрмай кетдингку, Чори.
Ёлғончи шодликни ғамга сотганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Сарғайган чечаклар бошингда беҳол
Бағрига босишар руҳий хаёлинг.
Шиддатла "Тортилган камон"инг мисол
Қабрингда нур сочар кемтик Ҳилолинг.
Армон деб аталмиш лойга ботганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Нурли бир манзилга етди карвонинг,
Миллатинг бошига кун чиқди, Чори,
Сен мангу йўқликка юз бурган онинг
Тилимдан туркона ун чиқди, Чори.
Ҳасратли тунларда ашъор битганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
1993 йил.
Жумақул Ражабов.
Устоз ҳаёт бўлганларида бугун 67 ёшни қаршилаган бўлар эдилар.
Охиратлари обод бўлсин!!!
Чори Аваз хотирасига.
Чидадинг, сенга тош отсада дунё,
Чидадинг, бошда ин қурди армонинг.
Дунёнинг бадига урганмидинг ё,
Ё сенинг бадингга урдими жонинг?
Маъносиз дунёдан маъно кетганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Аёллар, Худога илтижо қилсанг,
О, сени қайтадан туғарми, Чори,
Бу кушод одамга сиғмаган жуссанг
Торгина қабрингга сиғарми, Чори.
Беш кунлик умрида йиғлаб ўтганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Миллатинг дардига қидириб даво,
Охири ўзингга топдингку ситам,
Сен шеърда васф этган япроқлар, ҳатто
Олис сайёралар тутмишлар мотам.
Бир умр аламин ичга ютганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Кўзингдан порларди туркий журъатинг
Ва қадим Туроннинг туркона ори.
Кечалар юлдузга сочиб ҳасратинг,
Кундузи кун кўрмай кетдингку, Чори.
Ёлғончи шодликни ғамга сотганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Сарғайган чечаклар бошингда беҳол
Бағрига босишар руҳий хаёлинг.
Шиддатла "Тортилган камон"инг мисол
Қабрингда нур сочар кемтик Ҳилолинг.
Армон деб аталмиш лойга ботганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
Нурли бир манзилга етди карвонинг,
Миллатинг бошига кун чиқди, Чори,
Сен мангу йўқликка юз бурган онинг
Тилимдан туркона ун чиқди, Чори.
Ҳасратли тунларда ашъор битганим,
Тугилган муштлари тугук кетганим.
1993 йил.
Жумақул Ражабов.
Устоз ҳаёт бўлганларида бугун 67 ёшни қаршилаган бўлар эдилар.
Охиратлари обод бўлсин!!!