Damariq jome masjidi


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Samarqand shahar

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Bugun Samarqand shahar Damariq jome masjidi imom xatibi Nursultonxon domla Abdumannonov Kattaqo'rg'on tumanidagi "Qalandarxona" jome masjidida "Nikoh rishtasi uzilmasin" mavzusida maruza qilib, juma namozini ado etdi.

https://t.me/damariqmasjidi


#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёл уйдан аразлаб отасиникига кетса, ишга бориши учун эридан рухсат сўраш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, рухсат сўраши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/damariqmasjidi


#Қалб_тубидан
Зиёда яхшиликлар

Эй мўминлар, Роббингизга яхшиликлар билан муомала қилинг! Зеро, У Зот сахийларнинг энг сахийсидир! Бир яхшиликни ўн, етти юз ва ундан ҳам кўп яхшиликка зиёда қилади.

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/damariqmasjidi




Forward from: Damariq jome masjidi
ЖУМА ТОНГИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇
https://t.me/damariqmasjidi


Muddati: 18-dekabrdan 25-dekabrgacha.
https://t.me/damariqmasjidi


Қабристон зиёрати одоблари ва унда бидъат ва хурофотлардан тийилиш.
Жума марузаси.

Нурсултонхон
домла Абдуманнонов

🤲 ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
Каналга аъзо бўлиш:👇
https://t.me/damariqmasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма!

Имом Бутий.
✍️🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

https://t.me/damariqmasjidi


#Хабарлар

Фаол имом хатиблар тақдирланди
Бугун, 17 декабр куни вилоятимиздаги энг фаол имом-хатиб, имом-ноиб ва соҳа вакиллари тақдирланди. ЎМИ масжидлар бўлими мудири М.Қаюмов ва вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқуловлар тадбирда йиғилган масжид фаолиятида холис хизмат қилаётган барча ходимларга самимий миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг фидокорона меҳнатлари, чуқур билими, тажрибаси, намунали хулқи, фидокорлиги билан Аллоҳнинг байтига, динимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган имом-хатиблар ва имом ноибларидан иборат ўн уч нафар соҳа ходимлари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди ҳамда Қуръони карим мусҳафи ҳадия қилинди. Аллоҳ талонинг розилиги йўлида, динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи борасидаги барча солиҳ амалларининг ҳусни қабул бўлишини сўраб, дуолар қилинди.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
Каналга аъзо бўлиш:👇

https://t.me/damariqmasjidi


#Қалб_тубидан
Поклаш ва кўпайтириш

Аллоҳ таолони зикр қилишда икки нарсага: поклаш ва кўпайтиришга эътибор қаратиш лозим.
Поклаш қалбни ҳозир қилиш билан бўлади.
Кўпайтириш баданни бардавомликка сабр қилдириш билан бўлади.

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/damariqmasjidi


#Қалб_тубидан
"Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ"

Мен ҳам, сиз хам "Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ"ни 100 марта айтишга бир дақиқа кетишини биламиз. Лекин кўпчилик буни айтмайди. Чунки масала - тавфиқ масаласи..

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/damariqmasjidi


Forward from: Zarnews.uz
Вилоят ҳокимлиги тарихчи олимни Ҳажга юборадиган бўлди

👉 http://zarnews.uz/wmj

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube


#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз ўқиётганда ҳаёлимиз жойида бўлмаса намозимиз бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бузилмайди, лекин савоби камаяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/damariqmasjidi


#Қалб_тубидан

Бугунги кунингиздан фойдаланишни ўрганинг!

Инсон бугунини қадрлаб яшашни ўрганмас экан, ишчан ва сермаҳсул тарзда умргузаронлик қила олмайди. Тонг отгач кеч киришини, кеч кирганда эса тонг отишини кутиб, қўл қовуштириб ўтирмаслик керак! Бомдод намозини адо этгач ўзига ўша куни учун кундалик режа тузиб олиши лозим. Режа аввал тонги зикрлар, муяссар бўлганича Қуръони карим тиловат билан бошланади. Кейин эса, толиби илм бўлса, ўзининг дарсларига, агар ишчи-ходим бўлса, ўзининг вазифасига пухта тайёргарлик кўради ва шу тарзда давом этади... Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Aлбатта, Aллоҳ менинг умматимга саҳарларини баракали қилди”, дея марҳамат қилганлар.

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/damariqmasjidi


#Қалб_тубидан

Эҳ аттанг!

Сенга манфаат олиб келадиган тасбеҳ, ҳамд, таҳлил ёки такбир ила тўлдирилган ҳар бир сония дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшироқдир. Ғофилларга аттанг!

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/damariqmasjidi


Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов томонидан тасдиқлаган жадвал асосида Самарқанд шаҳрининг имом хатиблари ўз ҳудулларидаги таълим муассасаларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан доимо огоҳ бўлиб, илм-маърифат йўлида саъй-ҳаракатни кучайтириши лозимлиги тўғрисида маърузалар қилмоқдалар.

Самарқанд шаҳар имом хатиблиги.

https://t.me/damariqmasjidi


#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намоз ўқийдиган жойда айрим сабабларга кўра кашандалар ёки ичувчи инсонлар бўлса, бундай ҳолатларда динимизда нималар дейилган? Қандай йўл тутса бўлади? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Муҳими намоз ўқийдиган жойингиз пок бўлиши керак. Намоз ўқишга киришганингизда шерикларингизни ҳам чорланг. Уларга яхши гаплар билан намоз ўқишлари кераклигини, Аллоҳ ҳаром қилган ишларни тарк этишлари зарурлигини тушунтиринг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/damariqmasjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТСА БЎЛАДИМИ❓

СОХТА ШАЙХЛАРГА АЛДАНМАЙЛИК!

ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ"

https://t.me/damariqmasjidi


СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

❓567-CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби)
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

https://t.me/damariqmasjidi


#Қалб_тубидан
Инсонларга муомала

Иззат-икром, ҳадя ва тортиқ масалаларида одамларга олди-сотди, фойда-зарар миқёси билан муомала қилманг. Балки уларга карам ва олийжаноблик-ла муносабатда бўлинг. Биров сизга бермаса, сиз унга беринг, биров сизга бахиллик қилса, сиз унга фазл қилаверинг. Шунда улкан манфаат ва савобга эришасиз, гўзал мақтов қозонасиз, руҳан тетик, жисмонан соғлом ҳамда душман ёмонлигидан омонликда бўласиз.

✍️ Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/damariqmasjidi

20 last posts shown.

675

subscribers
Channel statistics