#тарқатинг
#эслатма
#раис_блокнотига
МАҲАЛЛА атамаси арабча сўздан олинган бўлиб, «ўрин-жой» деган маънони англатган. У турли минтақаларда маҳаллот (жой), гузар, жамоа, элат, элод номларда аталиб келинган. Адабиётларда Маҳаллаларнинг кўп минг йиллик тарихга эга эканлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Наршахий ўзининг «Бухоро тарихи» асарида Бухорода бундан 1100 йил илгари бир қанча Маҳаллалар бўлганини қайд этиб ўтган.
Алишер Навоий ўзининг «ҲАЙРАТ УЛ АБРОР» асарида Маҳаллани «маҳалла шаҳар ичидаги шаҳарча»дир деб таърифлайди, Ҳирот шаҳри юз шаҳарча аҳамиятига эга бўлган Маҳаллалардан ташкил топганлигини айтиб ўтади.
Маҳаллалар, айниқса, Амир Темур даврида равнақ топган. Маҳаллалар фуқароларнинг касбкори асосида шаклланган ва шунга қараб номланган.
Мис, заргарлик, мисгарлик, кўнчилик, пичоқчилик, қошиқчилик, темирчи, эгарчи, тақачи номлари билан аталган.
Қадимда маҳалла маҳаллий ҳокимиятнинг ўзига хос бир шакли, кўриниши тарзида фаолият кўрсатган.
Маҳалла кичик маъмурий ҳудуд бўлиши билан бирга, турмуш тарзи, қадриятлар, анъаналар, урф-одатлар умумийлиги билан боғланган кишилар жамоаси бирлигидир.
Тарихнинг турли босқичларида даврлар, тузумлар ўзгаришига қараб Маҳалланинг вазифалари ҳам ўзгариб турган.
XX-асрнинг бошларидаёқ Маҳаллалар даҳа бошлиқлари — мингбошилар сайлайдиган юзбоши (оқсоқоллар) томонидан бошқарилган.
Юзбоши ва унинг ёрдамчилари Маҳалла даги барча жамоат ишлари ва маросимларни бошқарганлар, шунингдек, фуқароларнинг шаҳар йиғинлари ва шаҳар муассасаларида Маҳалла манфаатларини ҳимоя қилганлар.
Маҳалланинг асосий вазифалари:
маросимларни биргаликда ўтказиш, ўз ҳудудини батартиб сақлаш ва ободонлаштириш, ёш авлодни ижтимоий руҳда тарбиялаш, жамият ҳаётида тартиб сақланишини таъминлаш, барча анъанавий меъёрларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш, урф-одатларга риоя қилиш ва уларни бузган, жамоат мажбуриятларидан бўйин товлаганларни жазолашдан иборат бўлган.
Маҳалла раҳбарияти ариқ-ҳовузларни тозалаш, кўчалар, йўллар қуриш ва Маҳалла ободончилиги билан боғлиқ бошқа жамоат ишларини уюштирганлар. Бу ишларнинг барчаси биргаликда ҳашар йўли билан амалга оширилган.
@damariqmfy