Тадбиркор ўт қўйган ҳоким ўринбосари Мансур Тоймаев «Repost»га воқеа юзасидан интервью берибди.
— Нима учун тадбиркор сизга нисбатан бундай йўл тутди?
— Биз уни огоҳлантириб хат юборган эдик. У бизни худди икки қаватли бинони бузишга келганликда айблади. Аслида биз бир қаватли ташландиқ бинони бузмоқчи эдик. Бино эгасида ушбу бино айнан унга тегишли эканини исботлайдиган ҳужжатлар йўқ эди.
2014 йилда туман ҳокими тадбиркорга бино қуриш учун ер берган эди. Ўтган 4 йил ичида тадбиркор қурилишни тугата олмади. Аслида у уч йил ичида қурилишни тугатиши ва ҳужжатларини расмийлаштириш керак эди. Биз ўшандаёқ агар қурилиш тугалланмаса, бинони бузишимиз ҳақида огоҳлантирганмиз. Биз охирги уч-тўрт ой ичида тадбиркорни огоҳлантирдик, аммо бу фойда бермади.
Барча огоҳлантиришлардан сўнг мен одамларимни ҳужжатлари расмийлаштирилмаган бир қаватли бинони бузишга юбордим. Аммо эгаси ўз танишлари билан экскаватор ҳайдовчисини ҳайдаб юборди. Биз иккинчи ҳайдовчини юбордик. У бинони бузишга киришганда бу одамлар экскаваторнинг ойнасини синдириб, ўзини яна ҳайдаб юбордилар.
Ҳузуримизга бир қаватли бино эгасининг акаси келди. Биз унга барчасини тушунтирдик. Уларда ҳужжат йўқ экани ва «госплан» бўйича уни бузишимиз кераклигини айтдик. Фақатгина унинг розилигидан сўнг бузишни бошладик.
Бизда бузилиш жараёнларидан кадрлар бор ва унда керакли материалларни ташиш учун тешик қолдирганимизни кўриш мумкин. Икки қақватли бинонинг ёнида контейнер турган эди ва биз уни экскаватор дастаги ёрдамида уни сураётганимизда бинога озроқ тегиб кетдик. У эса аллақандай аёллар билан биргаликда мени ва шу атрофда турган ИИБ ходимларини ҳақорат қилиб, таҳдид қила бошлади. Биз тўхташга мажбур бўлдик. Тадбиркор эса кутилмаганда бензин қуйиб, ўт ёқиб юборди
— Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Ҳаммаси яхши деб айта олмайман. Ҳамон кучли оғриқни ҳис қиляпман. Асосан қўлларим ва юзим кучли шикастланди. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг тадбиркор билан яна гаплашдик. Биз унга яна бир бор тушунтирдик. Мен ушбу воқеаларда назоратни ўз қўлларига олиш учун туманда яшайдиган одамларни чақирдим.
👉 @darak_uz