#Мубашшир_Ахмад
#оила
Эр хотиндан хабар олмаса...
Савол: Эр хотин билан никоҳ ўқитгану, лекин бирга яшамайди, бошқа-бошқа шаҳарда. Жавобини ҳам "талоқсан" деб бермаган. Анчадан бери телефондаям гаплашишмайди. Урушишган, аразлашишган. Бошқа турмуш қуриш учун, излаб топиб, талоғини олиш керакми? Ёки шундай аросатда ўтиш керакми? Йиллаб бирга яшамаса, таъминотини қилмасаям.
Жавоб: Урушишган пайтдаги ўзаро бир бирларига айтган сўзларини аниқлаш керак. Шунда талоқ бўлган ё бўлмаганини аниқлаш мумкин. Қисқаси, масалани эр хотиннинг ўзларидан сўраб ҳал қилиш лозим.
Умумий ҳукм шуки, талоқ қилинмаган аёл бошқага турмушга чиқолмайди. Фақат эр талоқ бергандан кейингина, иддасини тугатиб, сўнг турмушга чиқиши мумкин. Шариат ҳукмича, эр йўқолиб қолган ва топилмаётган бўлса, ўзбошимчалик билан эмас, балки қози томонидан вазиятни ўрганиб, кейин ҳукм чиқарилади. Бунинг тафсилоти фиқҳ китобларида берилган. Бугунги кунда эрнинг талоғини олмасдан ўқилган никоҳлар ботил, улар никоҳланган ҳисобланмайди.
Аллоҳ янада билувчироқ.
Мубашшир Аҳмад
@Diniysavollaruz 🌙