Москва биржасида доллар ва евро билан савдолар тўхтади
Бугундан бошлаб АҚШ
санкциялари сабабли Москва биржасида доллар ва евро билан савдолар
тўхтатилди.
Россия Марказий банки бундай шароитда доллар ва евро курсини белгилашда биржа ёки содда қилиб тушунтирилса бозор маълумотларидан фойдалана олмайди. Регулятор курсни банк ҳисоботларига асосланиб белгилашини эълон қилиб, вазият назорат остида бўлишига ишора қилган.
Шунга қарамай, Россияда доллар ва евро курси кечанинг ўзидаёқ кескин кўтарилди. Москвадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар
200 рублгача (аввал 89-90 рубл эди), евро эса
160 рублгача (96-97 рубл)
ошди.
Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Зарар биринчи навбатда меҳнат муҳожирлари орқали юборилаётган пулларда кўрилади. Гарчи сўнгги пайтда ўзбекистонлик муҳожирлар юбораётган пуллар бироз камайган бўлсада, пул ўтказмаларидаги Россия улуши ҳамон юқори бўлиб
қолмоқда —
68 фоиз.
Кучсиз рубл айнан шу пул ўтказмалари камайишига олиб келади ва Россиядаги меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистондаги оилалари
даромадига салбий таъсир қилади.
Бундан ташқари, АҚШнинг Москва биржасига нисбатан тўғридан-тўғри санкцияси у билан ҳамкорлик қилаётган ҳар қандай биржани, жумладан Тошкент фонд биржасини ҳам иккиламчи
санкциялар хавфи остида қолдиради.
@doktorantlarofficial@doktorantlarofficial_group