ҲМҚОларнинг тергов органларида "кадрлар етишмовчилиги" аллақачон бошланди(ми)?!
Кеча бир таниш, ўзаро фикр алмашиб турадиган тажрибали судья билан ўзаро суҳбатлашиб қолдик. У тергов судьялигига ўтиб кетаётганини айтиб, жиноят ишларини кўриш тобора қийинлашиб бораётганидан нолиб қолди.
Тўғриси, биз адвокатлар тергов органларини ҳар доим танқид қилиб келамиз, уларнинг ҳаракатларини кўп ҳам тўғри деб билмаймиз. Лекин малакали, 15-20 йиллик судьянинг бу эътирози диққатимни тортди ва муаммо нимада эканлигига қизиқдим.
Судья эса вазият биз ўйлаганимиздан кўра анча жиддий эканлигини, жиноят ишлари тобора сифатсиз тергов қилинаётганини, терговчиларнинг билим савияси кескин тушиб кетганини, бу ҳол давом этиб бораётганини, 5-10 йил аввал вазият буткул бошқача бўлганини айтиб қолди.
Кейин гапини давом эттириб, ўз ишининг усталари бўлган, тергов соҳасида анча йиллар ишлаб, "суяги қотган" терговчилар пенсиягача сабр қилиб ишлаб, пенсия ёшига етиши билан тизимдан чиқиб кетаётганини, кўпчилик терговчилар пенсия ёшига етишини кутмасдан ҳам тизимдан бўшаб, адвокатура соҳасига ўтиб кетаётганидан ёзғирди.
Яна деб қўшимча қилди у. Ҳар ойда вилоятларда адвокат бўлиш учун 15-20 нафар тажрибали терговчилар имтихон топшираётганини, бу уни жиддий ҳавотирга солаётганини, натижада жиноят ишлари савиясиз тергов қилинаётганини, барча юклама судларга тушаётганини айтиб қолди.
Бу каби сигналлар ҲМҚО раҳбариятини жиддий ҳавотирга солиши керак. Биз адвокатлар бу ҳақда кўп бора бонг урдик. Энди эса судьялар ҳам эътироз билдиришни бошлади. Бу кетишда вазият ўнглаб бўлмас даражага етади. Раҳбарларнинг эса гўёки ҳеч нарса бўлмагандек парвойи фалак.
Улар тергов соҳасини ташлаб чиқиб адвокатура соҳасига ўтиб кетаётган тергов "устун"ларининг ўрнини ёш, тажрибасиз терговчилар билан тўлдириб, шу билан муаммони ҳал қиламиз деб қаттиқ адашишмоқда. Битта терговчини ўз ишининг устаси бўлиши учун камида 5-10 йил вақт, машаққатли меҳнат керак бўлади.
Тергов соҳасидаги бундай кадрлар етишмовчилиги биргина ҲМҚОларга эмас, бутун бир жамиятга, давлатга жуда катта зиён етказишини, кейин кеч бўлишини раҳбарлар қачон англаб етаркан. Саволлар бисёр. Лекин унга ўринли жавоб йўқ. Масъуллардан соҳада жиддий ўзгариш амалга оширишларини кутиб қоламиз!
Адвокат Улуғбек Эсоналиев
Telegram | Instagram