Важлар тасдиқланмади, бироқ ҳолат алоҳида эътибор талаб қилади
Нишонлик фермер ва МИБ туман бўлими ўртасидаги иқтисодий низо Олий судда кўрилар экан, судлов ҳайъати аъзоларининг айрим хатти-ҳаракатлари ишнинг холис кўрилишига шубҳа уйғотаётгани ҳақида айрим электрон-нашр ва ижтимоий тармоқларда етарлича ёзилди. Шу мазмундаги хабарларда судлов ҳайъати аъзолари ва иш бўйича тараф ҳисобланган прокуратура ходими ўртасида (суд мажлиси бошланишидан аввал) алоҳида ва гўёки сирли суҳбат бўлиб ўтганига урғу берилади.
Айтиш керакки, бўлиб ўтган суд мажлислари ҳамда қабул қилинган суд қарори судлов ҳайъатига нисбатан шубҳа ва эътирозлар асоссиз эканини тасдиқлайди. Чунки, якунда масала ҳолатдан жиддий норози бўлган фермер фойдасига бўлган ва бу ҳақда айрим ижтимоий тармоқларда ҳам бир эмас, бир қанча ахборотлар тарқатилди.
Дарҳақиқат, Судьялар одоби кодексига кўра, судья ҳар қандай вазиятда суднинг холислиги, мустақиллиги ва беғаразлигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт. Суд мажлисига тайёргарлик жараёнидаги судлов ҳайъати аъзоларининг хатти-ҳаракатларида мазкур қоида формал бузилганидан келиб чиқиб, тегишли малака ҳайъатига шу ва шу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида қўшимча чоралар кўриш тавсия қилинди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Telegram | Instagram