Р А С М И Й Б А Ё Н О Т
Самарқандлик бьюти-блогер Г. М.нинг (аёл) ўлими бўйича ижтимоий тармоқларда муҳокамалар давом этар экан, унинг турмуш ўртоғи томонидан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ариза фуқаролик судида жуда қисқа вақтда кўрилиб, қаноатлантирилганига оид хабарлар ҳам учрамоқда.
Аниқланишича, Г.М. (вафотидан икки ой аввал, турмуш ўртоғи биргаликда) никоҳдан ажратиш ҳақида судга эмас, балки Самарқанд шаҳар 2-сонли Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органига ариза билан мурожаат қилган. Ариза юзасидан тарафлар 2025 йилнинг 9 январь куни мазкур органга таклиф қилинган экан.
Бундан кўринадики, ижтимоий тармоқлардаги гўёки “суд саноқли кунларда никоҳни бекор қилди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Фуқаролик ишлари бўйича судларга Г. М. ёки унинг турмуш ўртоғи томонидан никоҳдан ажратиш ёки бошқа оилавий низолар бўйича даъво аризалар келиб тушмаган.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Telegram | Instagram