Каналимиз муҳлислари Ҳазратим ҳақларидаги хикояларни давом эттиришни илтимос қилишди
2014 -- 1, 2022-- 20000
Азиз муҳлисларимиз бу рақамлар нималарни англатар экан деб хайрон бўлсалар керак. Ўшанда 2014 йил нўябрь ойининг иккинчи хафтаси, душанба куни эди. Фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳаёт бўлиб, навбатдаги йиғилишимизни ўтказар эдилар. Ҳар ўнбеш кунда жам бўлиб, ишларнинг бориши ҳақида ҳазратга хисобат берилар эди. Савол жавоблар бўлар, кейинги ўн беш куннинг аниқ режалари белгиланарди. Ходимларни ҳайратга солган нарса бу -- Ҳазратимнинг кучли хотираси эди. Фалон иш нима бўлди деб ўша иш айтилган куннинг вақти соатигача аниқ келтирар эдилар. Бу айни пайтда ҳар бир ходимнинг зийраклигини, ишга бўлган масъулиятини оширарди. Бўлмаса Ҳазрат китоб ёзишдан ташқари, турли йиғинларда маърузалар қилардилар, орада чет эл сафарларига ҳам бориб келардилар. Лекин нашрёт ишлари билан боғлиқ савол-жавоблар, берилган топшириқлар кечагидек эсларида турарди. Ўша куни Ҳазрат иш бошқарувчимиз Абдувохид Саттиев бродаримизга юзланиб:
--Почта орқали йўлга қўймоқчи бўлган ишимиз нима бўлди? -- деб сўраб қолдилар.
Гап нашрётимизда чоп этилаётган китобларни республикамизнинг олис бурчакларида яшаётган китобхонларга почта орқали етказиб бериш ҳақида борарди. Ҳазрат ўша йилнинг август ойида бу йўналишни йўлга қўйиш ҳақида топшириқ берган эдилар. Орадан уч ой ўтиб натижаси билан қизиқиб қолдилар. Абдувохид хижолатли бир қиёфада:
--Айтарли яхшимас, Ҳазрат, -- деди.
-- Сабаб?
-- Буюртмачилар почта ҳизматига ишонишмаяпти, китобларимиз йўлда йўқолиб қолса тўлаган пулимизга куйиб қоламиз, дейишяпти. Уч ой ичида бор-йўғи биттагина буюртма тушди холос. Уни бажардик.
Абдувохид биродаримизнинг бу жавобидан кейин Ҳазратим “Ҳа-а... ундай бўлса қўяқолинглар” десалар керак деб ўтирибмиз. Ҳазрат ундай демадилар. Қайтага жиддий бўлиб:
-- Почта билан бирга ишланглар, китобхонларнинг ишончига киринглар, -- дедилар.
Ҳазратимнинг мақсадлари пойтахтдан ташқаридаги чекка ўлкаларга ҳам диний-маърифий адабиётларни етказиш, ёшларни турли-туман чет оқимлардан қайтариш эди. Нашрёт Ўзбекистон почтаси билан жиддий ишга киришди. Ҳамма гап республикада почта орқали китоблар савдосининг йўлга қўйилмаганлигида эди. Лекин бу иш чет элларда аллақачон урфга кирган, Ҳазрат бундан ҳабардор эдилар. Почта идораси йўқолган ҳар бир китоб учун буюртмачига қанчадир баробар хисобида жарима тўлайдиган бўлди. Бундан ҳабар топган буюртмачилар қўрқмай, иккиланмай нашрёт китобларига буюртмалар бера бошладилар. Китоблар Ҳоразим, Сурхандарё, Қашқадарё, Фарғона водийсига узоғи билан олти кунда етиб бора бошлади. Пойтахт ахолисига эса йигирма тўрт соат ичида.
Бу воқеани шунча йилдан кейин нимага эслаяпмиз? Ўтган йилда шу соҳа бўйича масул бўлган Бунёд Пўлатовнинг айтишича диний-марифий, бадиий ва ижтимоий китоблар учун 20 мингга яқин буюртма тушган. Бу дегани шунча минг одамнинг узоғи яқин бўлди, шунча одам илмга, маърифатга эга бўлди дегани. Бу савобли ишнинг бошида турган ва унинг келажакда кенг қулоч ёзиб, барока тўкишига ишонган киши Ҳазрат эдилар. Юрт бошимиз Шавкат Мирзиёев “Китобсиз -- келажак йўқ” деяптилар. Улуғ аллома шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эса бутун умрларини илмга, маърифатга сарфлаб, 130 га яқин китоблар ёзиб, юртимизда янги уйғониш даври -- учинчи ренасансни бошлаб кетдилар. Охиратлари обод бўлсин.