ҲАЗРАТИМНИНГ СУЮКЛИ ШОГИРДЛАРИ
"Китобхонлик мактаби"нинг навбатдаги дарси 2022 йил 5 апрель моҳи рамазоннинг тўртинчи кунига тўғри келди. Унда Ҳазратимнинг суюкли шогирди Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Ўзбек қориларининг олтин силсиласи” ва “Қуръони Карим қироатлари тўғрисида”ги китобларининг тақдимоти бўлди. Тақдимотдан олдин китобхонларнинг илтимоси билан муаллифнинг таржимаи холига тўҳталдик. Тингловчиларимиз бу таниқли ака-ука эгизак олимларнинг хаёти ва ижод йўлини тўлалигича билишга қизиқардилар. Бу ҳақда муаллиф ҳаётини анча мукаммал биладиган муҳарриримиз Озод Мунаввар гапирадиган бўлди. Ноқулай бўлмасин деб Ҳасанхон қорини тақдимотимизнинг бу қисмига таклиф қилмадик. Озод Мунавварнинг оддий, аммо таъсирли сўзларидан тингловчиларнинг кўзига ёш келди. Ҳайратга тушдилар. Ўзим ҳам тўлиқдим. Ҳасанхон, Ҳусанхон қориларни бошқатдан, янгидан танигандек бўлдим. Мўъжиз ва мўъжаз ҳаёллар гирдобида қолдим. Дуо банда билан Яратганнинг ўртасида робита ‒ ришта пайдо бўлгандагина ижобат бўлиши мумкинлигига яна бир карра ишонч ҳочил қилдим.
Алқисса, эгизак қориларимизнинг катта боболари Абдулбажид қози домла ўз даврининг беназир олимларидан бўлиб, зуллисонайн шоир ҳам эди. У кишининг ўғли Боқибиллоҳ қори эса Андижонда Қуръон силсиласини давом эттириб келаётган таниқли қорилардан бўлиб, қироат қилганда хушовози ва тажвиди билан барчани асир қилар эди. У мўътабар зотнинг фарзанди аржуманди Яҳёхон ҳам етук қорилардан бўлиб танилди. У киши сингилларни узатиб, кейин ўзи уйланишга журъат қилгани учун оила қуришлари бироз кечикди. Бироқ, баъзи таъхирда хайр бор, деганларидек, ўз даврида Андижоннинг энг етакчи уламоларидан Ҳабибуллоҳ ҳожи домланинг карималарига уйланди. Бош фарзанд қиз бўлганидан жуда ҳам хурсанд бўлишди, барака умид қилишди. Бироқ, бирин‑кетин дунёга келаётган чақалоқларнинг барчаси қиз бўлиши хонадоннинг каттаси Анвар отинни ўғил набирага интиқтирар эди. У энг суянган фарзанди Яҳёхон қори ва улуғ олимниг қизи, севикли келини, беминнат ходимаси Мукаррамахондан ўғил набира кўриб, суяк суриб келаётган қорилар силсиласи давом этишини тун-у кун Аллоҳдан сўрар эди. Буни нафақат онаизор, балки иккинчи томондан тақвою илми билан зарбулмасал бўлган Ҳабибуллоҳ ҳожи домла ҳам, Яхёхон қори ҳам чин дилдан истар эдилар. Бироқ Аллоҳнинг синовини қаранг-ки хонадонга бир эмас, икки эмас, қаторасига олтита қиз берди. Анвар отин қизалоқларни чин қалбдан яхши кўриб, улардан яхшилик умид қилар, улар орқали куёв ўғиллар насиб қилишини дуо қилиб сўрар эди. Лекин отин ойининг дарди ичида, бийрон набира қизларига қараб ҳам хурсанд бўлади, ҳам ичдан эзилади. Ҳамиша ёнида хизматда камарбаста бўлиб турган суюкли ўғли Яҳёхон қорига кечаю кундуз ўғил сўраб илтижода бўлар, ҳар бир дуоси қабул кишидан дуо олар эди. Тунлари таҳажжуд намозларида Аллоҳга дуо қилар экан, ўта берилиб, қаттиқ ёлворганидан ўрнидан туриб кетар, тик турганча тазарруъ ва шашқатор кўзёшлар билан эгиз қори набира сўрар эди. У энг суйган фарзандлари ўғилсиз бўлиб қолишидан, қолаверса, авлодидаги қорилар силсиласи узулиб қолишидан ташвишда эди. Афсус ва надоматлар бўлсинки, бахтга қарши ўғли Яҳёхон қори қант касалига чалиниб қолди ва келиннинг ҳам ёши ўтиб бормоқда эди. Шунда ҳам Анвар отин ўз орзу ва ниятидан қайтмади. Тунни кунга, кунни тунга улаб, Аллоҳга нола қила бошладилар: