“БАХТИЁР ОИЛА” ВА ҲАЁТ
Шундай бўлдики, бир талаба қизимиз, “Китобхонлик мактаби” машғулотидан кейин тушкин бир кайфиятда устоз деб менга мурожаат қилиб қолди. Маълум бўлишича ота-онаси иккинчи курсда ўқиётган қизини узоқроқ бир қариндошининг ўғлига узатмоқчи бўлаётган эканлар. Куёв бўлмиш Россияда ишларкан. Тўйдан кейин яна ўша ёққа қайтиб кетар, топиш-тутиши яхши экан. Қизни эса университетни битиришига ҳали яна икки йил бор. Нимагадир ота-онаси бу тарафларини ўйламай топармон-тутармон куёв болани қўлдан чиқармоқчи эмас. Қиз икки ўт ўртасида қолган. Ёзда тўй бўлармиш, вассалом. Қиз ўқиши ўлда-жўлда қолиб кетишини ўйлаб, қаътий “йўқ” жавобини берибди. Аммо ота-онаси ўз ҳақ ва хуқуқини ўртага қўйиб, йўқ деса “оқ” қилишини айтибди. Қизни эшитиб беихтиёр Ҳазратимнинг “Бахтиёр оила” китобини эсладим ва уни кутубхонамиздан олиб, қиздан сўрадим:
-- Мабода, уйингларда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг манабу “Бахтиёр оила” китоблари йўқми? У бош чайқади. Ўзинг ўқиганмисан? У яна бош чайқади. Китобдан “Никоҳга мажбурлаш йўқ” бобини очдим-да, эшит қизим, деб ўқишга тушдим:
“Бир киши қизини дўстининг ўғлига беришга аҳд қилган. Қиз мўмина бўлиб, бир солиҳ йигит билан турмуш қурмоқчи экан. Ота қизининг кўнглига қарамай: “Дўстимнинг ўғлига тегмасанг, сени оқ қиламан”, деди. Шундай вақтда отага қулоқ солиш керак-ми? Отанинг оқ қилиши тўғрими ёки нотўғрими?”
Қиз китобда худди ўз ҳаёти ҳақида ёзилгандек ғалати бир ахволга тушди-да, китобга тикилганича қолди. Мен ўқишда давом этдим:
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон қизларидан бирортасини узатмоқчи бўлсалар, унинг пардаси олдига ўтириб, “Фалончи Фалолани зикр қилмоқда” деб унинг ҳам, уни зикр қилган эркакнинг ҳам исмини айтар эдилар. Агар у сукут сақласа, никоҳлар эдилар. Агар у қиз ёқтирмаса, пардани чертар эди. Қачон қиз пардани чертса, уни никохламас эдилар”.
Бу ҳадисни эшитган қизнинг юзи бирдан ёришиб, енгил хўрсиниб қўйди. Бечора қиз ўзини ўзи еб битирай депти. Қизнинг рухини янада кўтрай деб ўқишда давом этдим:
“Демак, ўзларига турмуш ўртоғи танлашда қизларимизнинг ҳақлари бор экан.Уларнинг розилигини сўрашда эса ишбошилар -- қизнинг отаси, ака-укаси ёки амаки-тоғаси бўладими, ким бўлса ҳам, мажбур қилмасдан, ниҳоятда одоб-ахлоқ билан муомала қилишлари керак бўлади”.
-- Бу китобни уйимиздагилар ўқимаган-да, -- деди қиз, -- сотиб олсам бўладими?
-- Афсуски сотувда қолмаган-да қизим, лекин кутубхонамизга аъзо бўлиб, олиб кетсанг бўлади. Олдин ўзинг ўқиб чиқ, кейин уйдагиларга ҳам тавсия қил, зора сени тушунишса, -- дедим.
Талаба қиз “Ҳилол нашрдан” қанот боғлагандек чиқиб кетди. Ҳудо ҳохласа ота-онаси ҳам китобни ўқиб, маъқул бир қарорга келишар. “Баҳтиёр оила” китоби туфайли кўзи очилган оилаларни ҳаётда кўп кузатганман.