Ўғлимни қандай тарбиялай?
Ассалому алайкум! Икки нафар ўғлим бор. Катта ўғлим 2-синф ўқувчиси. Жуда ўйинқароқ. Иш буюрсам умуман ҳаёлига ҳам кириб чиқмайди. Дарсларини ҳам тайёрламайди. Мактабда ўқитувчилари унинг билими жуда кучли эканини айтишади. Нима гап гаплашсак, қулоғини биз томонга ташлаб ҳамма маълумотни тинглаб, ёдлаб ўтиради. Телефонимдаги ҳамма нарсани ўқишга ҳаракат қилгани учун телефон бермайман. Уни қандай тўғри йўналтирсам бўлади?
Мутахассис:
– Ва алайкум ассалом! Болангизга мотивация етишмаяпти. Бирор иш ёки дарс қилдиришдан аввал болани руҳлантириш керак. Дарслар, мактаб нақадар фойдали ва қизиқарли эканига ишонтира олишингиз ва унга ишонишингиз керак бўлади. Ишонишингизни ўзига тез-тез таъкидлаб туриш болага катта куч беради. У эса ўз навбатида ишончингизни оқлашга ҳаракат қилади. Бола билан суҳбатлашиш энг тўғри йўлдир. Фарзандимиз ҳам алоҳида шахс эканини ҳис этган ҳолда унинг қизиқишларини ҳурмат қилишимиз ҳам унга дарс қилишида ёки бирор ишни уддалашида катта ёрдам беради, иншааллоҳ.
@eskiobodmasjid