Йўлдош Эшбекка
Биз бахтиёр бўлолмадик,
Бизни зафар қучмади.
Тепамизда чарх айланиб,
Қалдирғочлар учмади.
Дўстларимиз пастлашдилар,
Раво кўрмай тўйхатга.
Номимизни тиркашдилар,
Фақат қора рўйхатга.
Қора... қора... қора кунлар,
Қор ёғилди бошимга.
Ўттиз йиллик тонгсиз тунлар,
Осилди кўзёшимга.
Киприкларим бирлашмади,
Шеърга тўкдим боримни.
Одамларга кўринмадим,
Асраш учун оримни.
Ўттиз йилда ўттиз минг бор,
Ўлиб-тирилгандирман.
Не-не дўстлар юрагидан,
Жим-жит қувилгандирман.
Лекин, менинг қарашларим,
Ўзгармади ҳали ҳам.
Ҳали ҳам ғўр болакайман,
Кўзларимдан кетмас нам.
Фақат шеър ёзганимда,
Унутаман дунёни.
Унутаман дўстларни ҳам,
Унутгандек рўёни.
Биз бахтиёр бўлолмадик,
Бизни зафар қучмади.
Тепамизда чарх айланиб,
Қалдирғочлар учмади.
2020 йилнинг 6 декабри
Элёр Мурод
Биз бахтиёр бўлолмадик,
Бизни зафар қучмади.
Тепамизда чарх айланиб,
Қалдирғочлар учмади.
Дўстларимиз пастлашдилар,
Раво кўрмай тўйхатга.
Номимизни тиркашдилар,
Фақат қора рўйхатга.
Қора... қора... қора кунлар,
Қор ёғилди бошимга.
Ўттиз йиллик тонгсиз тунлар,
Осилди кўзёшимга.
Киприкларим бирлашмади,
Шеърга тўкдим боримни.
Одамларга кўринмадим,
Асраш учун оримни.
Ўттиз йилда ўттиз минг бор,
Ўлиб-тирилгандирман.
Не-не дўстлар юрагидан,
Жим-жит қувилгандирман.
Лекин, менинг қарашларим,
Ўзгармади ҳали ҳам.
Ҳали ҳам ғўр болакайман,
Кўзларимдан кетмас нам.
Фақат шеър ёзганимда,
Унутаман дунёни.
Унутаман дўстларни ҳам,
Унутгандек рўёни.
Биз бахтиёр бўлолмадик,
Бизни зафар қучмади.
Тепамизда чарх айланиб,
Қалдирғочлар учмади.
2020 йилнинг 6 декабри
Элёр Мурод