Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ёш шарқшунос-манбашунос Комилжон Раҳимов томонидан тайёрланган ва «Фан» нашриётида чоп этилган «Алишер Навоий ҳикматлари» китобини беназир маънавий мерос дейиш мумкин.
Айн Шамс университети (Миср Араб Республикаси) филология факультети Туркий тиллар кафедраси профессори Магда Махлуф ва Нью-Деҳлидаги Форс тадқиқотлари маркази раҳбари, профессор Эҳсонуллоҳ Шукруллоҳий ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов илмий муҳаррирликлари остида тайёрланган ушбу китобда Алишер Навоийнинг шеърий ва насрий ҳикматлари кирилл ёзуви билан биргаликда эски ўзбек ёзувида (туркий) ҳамда форс ва араб тилларига қилинган таржимада ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.