G'AYRAT MAJID IJODIY O'ZANI


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ватан осмонлардан юксакда, билсанг,
Энг тоза маслагу тилакда, билсанг.
Эй одам, аввало, юракни улғайт,
Ватан юракдадир, юракда, билсанг.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




Солаатун наария

«Аллоҳумма, солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамма ъалаа саййидинаа Муҳаммадин аллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва танфарижу биҳил куроб, ва туқзоо биҳил ҳавааиж, ва тунаалу биҳир-роғооиб, ва ҳуснул ховаатийми ва йустасқол-ғомаам, би важҳиҳил карийм ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим».

«Аллоҳим! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал, тўлиқ салавот ва саломлар бўлсин. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан, ўша салавот сабабли жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар бароридан келур, рағбат қилинган нарсалар қўлга киритилур, яхши хотимага эришилур ҳамда булутлардан ёмғир ёғур. У зотнинг оилаларига ва саҳобаларига ҳам салавоту саломлар бўлсин».

Изоҳ: Уламоларнинг тажрибаларига кўра, ушбу салавотни яхши бир нарсани ният қилиб 4444 марта ўқилса, Аллоҳнинг изни билан мақсад ҳосил қилинади.

Наария – ёндирувчи олов деганидир. Салавотнинг бундай номланишига сабаб шуки, у ғам ва муаммоларни тезлик билан куйдириб ташлайди.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
SALAVOT - NAJOTDUR

Sardor domla hafizahulloh

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Гул-гиёҳ эгилиб саловат айтмиш,
Ой, қуёш тикилиб саловат айтмиш,
Юлдузлар йиғилиб саловат айтмиш,
Ошиқ дил тўкилиб саловат айтмиш,
Ё Аҳмад, Муҳаммад, ё Расулуллоҳ.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


​🌙 САЛОВАТИ ШАРИФ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Эй, фарзанд!

Айниқса, жума куни кўп саловат айтиш керак. Ким жума куни юз марта саловат айтса, Аллоҳ унинг юзта тилак-истагини ўринлатади. Бу тилакларнинг ўттизи дунё, етмиши охират учундир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар:

«Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!».

Ким бир марта саловати шариф айтса, Аллоҳ ўша саловати шариф ҳурматига бир фаришта яратади, у қиёматгача ўша киши учун Аллоҳдан мағфират тилайди.

Эй, фарзанд!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўп эсламоқ, у зотга кўп саловати шарифлар айтмоқ зарур. Саловати шарифлар айтмоққа давом этган киши хўрланмайди ва қашшоқлик кўрмайди.

"Эй фарзанд!" китобидан
Muslim.uz
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•




“ҲАДИС ЗИЁСИ” (қирқ ҳадис) туркумидан...

26

Боғларга кўрк бўлар сўлим атиргул,
Муаттар райҳондан таралган ифор.
Тоғларни алвонга бўяйди буткул,
Лолалар етаклаб келгувчи баҳор.

Оламнинг баҳору боғи олимлар,
Сочгай кўнгилларга анвойи хуш ис.
Кўп бор эшитганмиз, одамлар айтар,
Бу дунё турибди яхшилар боис.

Улар бор бўлишсин, бўлмаса агар,
Кимса топармиди ойдин йўлини.
Аччиқ ҳақиқатни айтган Пайғамбар:
– Олимнинг ўлими – олам ўлими.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
@gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.
Bugun: Jum'a.
Мelodiy 2022 yil 11 noyabr.

Rabbimiz Alloh yangi kunni butun ummat uchun, jumladan, bizlar uchun ham xayrli, barokatli – muborak ayla!

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ustoz Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy hafizahulloh.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Оят-ҳадис – нурли ҳаёт низоми,
Муборак ахлоқи – Аллоҳ каломи,
Сизга муносибдир Маҳмуд мақоми,
Тоабад ёр бўлсин Тангрим саломи,
Ё Аҳмад, Муҳаммад, ё Расулуллоҳ.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Шубҳасизки, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар (у зотни мақтов ва илтифот ила ёд этурлар).Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам У зотга салот ва салом йўлланглар!

Қуръони карим, Аҳзоб сураси, 56 – оят.

Аҳли суффанинг улуғларидан бўлган ҳазрат Абу Ҳурайра (р.а)дан: Расулуллоҳ(с.а.в.)айтдилар: ”Менга салоту салом йўллагувчи учун саловоти Қиёматда Сирот узра нур бўлур. Кимнинг Сирот узра нури бўлса, асло жаҳаннамга тушмас.”

(Ибни Фарҳун ривояти. Шарҳи Далойили хайрот.)

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


“ҲАДИС ЗИЁСИ” (қирқ ҳадис) туркумидан...

25

Жонимиз омонат, соҳиби Худо,
Топширмоқ бор, ахир, бугун, эртами.
Ғамга тоқат қилмоқ савобу аммо
Кўп оғир мусибат падар мотами.

Дарахтлар, майсалар сарғайган маҳал,
Тупроққа қўйгандим мен ҳам отамни.
Ҳар йили фасллар келиб галма-гал,
Йўқлар, йўқлагандек ҳазрат Одамни.

Муборак сўзингиз дилларга таскин,
Эй Аллоҳ элчиси, эй ҳақ Пайғамбар:
– Шод қилмоқ истасанг падаринг руҳин,
Унинг дўстларидан олиб тур хабар.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
@gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh.
Bugun: Payshanba.
Мelodiy 2022 yil 10 noyabr.

Rabbimiz Alloh yangi kunni butun ummat uchun, jumladan, bizlar uchun ham xayrli, barokatli – muborak ayla!

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Баланд-баланд тоғлар ернинг қозиғидир,
Илму ҳикмат тану жоннинг озиғидир.
Дили тошга айланганга иймон Ҳақнинг
Марҳамати  -  бир табиби хозиқидир.

Ғайрат Мажид

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


***
Эй ёр, маним сарварим, ҳабибимга саломлар,
Дардли дилимга малҳам, табибимга саломлар.
Юрагимга муҳаббат уруғларини сепган,
Кўзларимнинг зиёси – маҳбубимга саломлар.

Ғайрат МАЖИД

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ustoz Shayx Sayyid Rahmatulloh Termiziy hafizahulloh.

•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Энг афзал ва гўзал салавот
 
“Аллоҳумма, солли ъало Муҳаммадив ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Аллоҳумма, борик ъало Муҳаммадив ва ъало оли Муҳаммад, камо барокта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд”.
Маъноси: Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадга ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва у зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадни ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва у зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
Kanalimizga a'zo bo‘ling va do‘stlaringizga ulashing. 👇👇👇
t.me/gayratmajidijodiykanali
•┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

20 last posts shown.

152

subscribers
Channel statistics