RUH ANATOMIYASI


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


U õzini õzi bilan kõrur...
Maxdum Azam

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




Forward from: АНЖИР ГУЛИ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нафс ўлмайди, Юнусим, ухлайди, зинҳор алданма. Ўзини ўлгандек қилиб кўрсатган Шайтонга ишонма хушёр бўл, сергак бўл.

Tопдуқ Эмро.


* * *

Бир қадам юрдимми, одимлаб,
чопиб,
Минг йил яшадимми наҳот,
Бир кунда?
Муҳаммад (с.а.в) ҳидини
соғиниб, истаб,
Маккатилло бордим
Бир қаро тунда!..

Наҳот, ўксик қалбим рост
сўзлаётир,
Наҳот, ҳузурингда турибман
бемор?
Изҳорин айтолмай дил
бўзлаётир,
Кўринмас Сен қурган
қаршимдаги дор!..

✍ Ғулом ЭГАМШУКУР.


УЙҒОН, БОЛАЖОН!

Ўзни асраганни асрайди Аллоҳ,
Эй сен, ғофил кўнглим ўзингни
уйғот!
Мурғак қалблар узоқ ухлайди,
огоҳ!
Дўстни уйғот шоир, о, кўнгли
ғорат!..

Ҳуррият сўзига биз асир бўлдик,
Тинчлик - байроғимиз - ойли,
юлдузли.
Ичимизга нафс қўрмасдан
ўтов,
Руҳингни уйғотгин Ғулом,
БИР Сўзли!

Пайт пойлайди нафсим, аврайди
илон...
Руҳни ҳурриятга олиб чиқ, инон!
Ҳуррият нима у, шоирдан сўра,
Ҳуррият - Онам, деб йиғлаган
Чўлпон!

Ҳуррият нима у, сўра Фитратдан,
Мазлум ўтмишимни ўқи,
болажон!
Руҳингни уйғотгин, қочгин
ғафлатдан,
Уйғониш азоби - оғир, чалажон!..

Ўзни асраганни асрайди Аллоҳ,
Ҳушёр бўл, турақол, уйғон
БОЛАЖОН!..

Ғулом ЭГАМШУКУР
2022 йил, 6-7 Январь.


Оқиллар зикрдан тафаккурга, тафаккурдан зикрга ўтадилар. Қалбларининг гапиришини талаб қиладилар. Ва ниҳоят, қалблари ҳикматли сўзларни айта бошлайди.

Ҳасан Басрий (қуддуса сирруҳу)

•┈❁✿❁┈•
@xojagon_uz
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•


ОЛЛОҲНИНГ СОЯСИ

Оллоҳ назар солди -
ёрдам қилай деб,
Ерда соясига
ўйчан боқарди.
Бу халқ, бу миллатни
одам қилай деб,
Миллат отасининг
сочи оқарди.

✍ Сирожиддин САЙЙИД


ВАТАНИМ

Юрагим харитаси -
ўзбеклар мамлакати,
Бахт-иқболим ҳайрати -
ўзбекнинг шон-шавкати!
Ношукр бўлма Ғулом,
аҳли шоир улфати,
Бахш этаман ўзимни,
бу - Аллоҳ марҳамати!..
Торт оёғинг, эй нопок,
таҳоратли бу таним,
Онам қабри бор бунда...
Онамдир бу - Ватаним!

Шу тупроққа кўмдим мен -
юрагимнинг расмини,
Шу тупроқдан олдим мен -
иймонимнинг наслини.
Дил ўртаниб қўймайди,
сенсиз юрак куймайди,
Ватан - соғинч, кўзларим
дийдорингга тўймайди!
Оёқ қўйма, эй ғаним,
таҳоратли бу таним,
Бобом қабри бор бунда...
Бобомдир бу - Ватаним!

Армонлар ижобати -
муродинг ҳосил, ҳудо!
Сендан меҳр сўрайди
юрак сийрати гадо.
Дуом қабул айлагин,
эшигинг олдидаман,
Битта жон не бўлибди,
борлиғим - борим фидо!
Ол оёғинг, эй ғаним,
таҳоратли бу таним,
Момом қабри бор бунда...
Момомдир бу - Ватаним!

Севгим кўмилган Ватан,
бўзтўрғай менинг руҳим,
Онам - Қақнус кулидан
уйғонган мунгли оҳим...
Азал тақдир ошёним,
элим, қоним - қондошим!
Торт оёғинг, эй нокас,
таҳоратли бу таним,
Севгим қабри бор бунда...
Севгимдир бу - Ватаним!

✍ Ғулом ЭГАМШУКУР.


Агар сен гўзал қалбга эга бўлсанг, барча нарсани гўзал ҳолатда кўрасан.

Агар камтарин нафсга эга бўлсанг камига ҳам рози бўлаверасан.
Мана шу нарса - ҚАНОАТдир.


https://t.me/bir_dunyogap


Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар ёрдами билан ўзларига йўл топишади. Агар улар кўздан йўқолиб, ўзлари зулматда қолишса, одамлар қаёққа юришни билмай ҳайрон қолишади.

Ҳасан Басрий (қуддуса сирруҳу)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мозийга қайтиб...

МАЪНАВИЯТИМИЗ
САРЧАШМАСИ

Ушбу кўрсатувнинг баъзи кадрлари 2010 йилда тасвирга олинган. У қайта тайёрланган, тўлдирилган. Кўрсатув Ғузор туманидаги ''Шаҳобиддин Умар Суҳравардий''(Мири Жанда Ота)
зиёратгоҳи тарихи ҳақида ҳикоя
қилади.
Кўрсатув 2019 йилда охирги
маротаба эфирдан ўзатилган.
ҚТРК архивидан олинди.
Муаллиф: Ғулом Абдиев


БИР ТАНУ БИР ЖОНМИЗ – Telegraph
https://telegra.ph/BIR-TANU-BIR-ZHONMIZ-07-03


* * *

Кетма жоним, кетмагин
Юрагим меҳробидан!
Майли сирринг айтмагин
Тулғонай азобидан...

Уйғот ғафлат танамни,
Ихтиёрин ол, жоним!
Кетсанг ғурбат хонамни
Ёқ, ўртансин ҳар оним!

Доғи бор мато - кўнглим,
Гуноҳимдир - сувайдо!
Поклар уни Бир ўлим,
Кетмагин Жоним, Худо!..

Ҳар лаҳзаким талпинар
Жон чиқай деб қинидан.
Азобим Бир Кун тинар,
Ичгум жоним қонидан!

Кетма жоним, кетмагин...

✍ Ғулом ЭГАМШУКУР




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2021 йилда иқтидорли шоир
Амир ХУДОЙБЕРДИ таваллуди-
нинг 60 йиллиги нафақат
Қашқадарёда, балки пойтахт
Тошкентда ҳам кенг нишонлан-
ди.
Шу муносабат билан Амирбек
Худойбердиев ҳақида кўрсатув
тайёрланган эди.
''Маънавият кўзгуси'' рукни
остида ''Ижод сеҳри'' кўрсатувида
қисқа бўлсада, Амирбек ҳақида
дилимиздагини айтганмиз...
( Кўрсатув ҚТРК архивидан
олинган )

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Қашқадарё вилояти бўлими.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
''ДИЛДАН СУҲБАТ'' - кўрсатуви
2017 йилда тасвирга олинган.
Кўрсатув севимли адибимиз
Жумақул Қурбоновнинг ''САРДОБА'' роман-трилогияси
асосида тайёрланган.
Фильм ёзувчининг ҳаёти ва
ижод йўли ҳақида ҳам ҳикоя
қилади.
Ўйлаймизки, кўрсатув мухлисларда катта таассурот
қолдиради.
Муҳаррир ва бошловчи Ғулом
Абдиев, режиссёр Жаббор Тошев,
ижодий гуруҳ раҳбари, марҳум
Беҳзод Пирматов.
(ҚТРК архивидан)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Қашқадарё вилояти бўлими.




#Ўзбекистон_умумий_уйимиз
#Янги_китоб_тақдимоти

ОДАМЛАРНИ БОҒЛАЙДИГАН КЎПРИКЛАР

Вилоят татар-бошқирд миллий маданий маркази директори Фирюза Ихсанова ва фахрий журналист Равиль Ихсановнинг “Одамларни боғлайдиган кўприклар” китобининг тақдимотидан лавҳалар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими


#Ўзбекистон_умумий_уйимиз
#Янги_китоб_тақдимоти

ОДАМЛАРНИ БОҒЛАЙДИГАН КЎПРИКЛАР

Қарши шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят татар-бошқирд миллий маданий маркази директори Фирюза Ихсанова ва фахрий журналист Равиль Ихсановнинг “Одамларни боғлайдиган кўприклар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган миллий маданий марказлар вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари, шоир ва ёзувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Китоб тақдимотида қатнашган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев сўзга чиқиб, китобда воҳамизда истиқомат қилиб келаётган татар миллатига мансуб аҳолининг удумлари, ўзига хос яшаш тарзи ва бу миллатнинг миллий хусусиятлари тўлақонли очиб берилганини алоҳида эътироф этиб, бу китоб турли халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Китоб тақдимотида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими мутахассислари Дилрабо Уралова ва Даврон Султонов иштирок этиб, китоб қардош халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб, Ўзбекистон аталмиш ягона оилада яшаб келаётган турли миллатга мансуб аҳолининг миллий қадриятлари, урф-одатлари ва миллий анъаналарига ҳурмат туйғуларини камол топтиришда муҳим омил бўлишини айтиб, ушбу китоб тақдимотини вилоятимизнинг турли миллат вакиллари яшайдиган маҳаллаларда ҳам ўтказиш таклифини беришди.

Шунингдек, китоб тақдимотида таниқли адиба Шарофат Ашурова, Қарши давлат университети профессори, филология фанлари доктори Хўжамурод Жабборов, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди раиси Шермамат Ражабов ва нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Умид Қобиловлар сўзга чиқиб, мазкур китоб ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан китоб муаллифларига ташаккурнома ва китоблар жамланмаси топширилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Мозийга_қайтиб
#Ерқўрғон_афсонами

МАЪНАВИЯТИМИЗ САРЧАШМАСИ

Ушбу кўрсатув воҳамиз тарихига оид қадимий Ерқўрғон археологик ёдгорлиги ёхуд қадимий Никшапа тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

Қашқадарё ТВ архивидан.
Кўрсатув муаллифи: Ғ.Абдиев

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими


Қозоғистон Республикасида ўзбек тилида нашр этиладиган "Адабиёт ва санъат" газетасининг навбатдаги сонида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ғулом Абдиев билан журналист ва
шоир Элбой Қулмоновнинг суҳбати чоп этилди.

20 last posts shown.

184

subscribers
Channel statistics