Ijod gulshani


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Hamid Olimjon va Zulfiya maktab-internatining ma’rifiy-badiiy va ijtimoiy davriy jurnali.
Taklif va murojaatlaringizni @gana1991 ga yuboring

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


#Hamid_Olimjon_va_Zulfiya_ijod_maktab_internati
#Sodiq_xizmatlari_uchun_medal

Ustozlar-davlat e’tiborida! Maktab-internatimizning ona tili va adabiyoti fani o‘qituvchisi Ochilov Erkin Shukurovich “Sodiq xizmatlari uchun” medali bilan taqdirlandi. Erkin Shukurovichning kelajakdagi ish faoliyatiga zafarlar tilab qolamiz. Davlat mukofoti bilan Jizzax shahar hokimining o‘rinbosari Suyun Silliyev Qaxxorovich tabrikladi.


#Hamid_Olimjon_va_Zulfiya_ijod_maktab_internati

O´qituvchilar va murabbiylar kuni

Maktab-internatimizda mamlakatimizdagi zahmatli kasb egalari “O‘qituvchi va murabbiylar kuni” pedagog xodimlarimiz tomonidan nishonlandi. Bayram tadbirida Ta’lim inspeksiya Jizzax viloyati boshqarma boshlig‘i Sardor Rasulov Anorboyevich pedagog xodimlarni kasb bayrami bilan muborakbod etdi. Tadbirda yil davomida jonkuyarlik bilan mehnat faoliyatini olib borgan pedagoglar maktab-internati va O‘zbekiston Kasaba uyushmasi tomonidan esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.






Forward from: M.YUSUPOVA
Ustoz degan so'zning o'zida qanchalar viqor bor. Aziz ustozlar, qadrli hamkasblar hayotda kimgadir ustozmiz, kimgadir shogird. Muhimi, Vatan koriga yarash, yoshlarni kamolga yetkazish. Bundan ortiq baxt yo'q aslida. Kasbimizga va bir birimizga bo'lgan muhabbatimiz ziyoda bo'laversin! 🌻🌻🌻🌷🌷🌷🌷BAYRAMINGIZ BILAN!
Ehtirom ila, Hamid Olimjon va Zulfiya nomidagi maktab internati direktor o'rinbosari, Zulfiya nomidagi Davlat mukofoti sovrindori M. Yusupova


Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

Жумладан:

«Дўстлик» ордени билан

• Джуманова Рамиза Хайруллаевна - Нукус шаҳридаги Президент мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

• Давлатова Мархабо Комиловна - Хива шаҳридаги Президент мактабининг биология фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
Очилов Эркин Шукурович - Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

«Шуҳрат» медали билан

• Алламова Назакат Азадовна - Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг тарих фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

• Гулматов Баходир Хабибуллаевич - Наманган шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

• Джалалов Темур Асфандиярович - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг физика фани ўқитувчиси

• Джураева Шохида Мирзахматовна - Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси,
Тошкент шаҳри

https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


Forward from: Mavjuda.Dilnura.Irsaliyevalar
Birinchi oktabr ,,O‘qituvchilar va murabbiylar kuni,,uchun tayyorlagan video lavham


Forward from: Mavjuda.Dilnura.Irsaliyevalar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: 💝Хуршид Карим шеърлари💝
1-Октябрь.Устоз ва мураббийилар кунига бағишланади.


ОСОН ТУТМАНГ

Тунлар бедор излар нур зиё,
Игна билан чоҳ қазиб, гўё,
Ўттиз бола, ўттиз ҳил дунё,
Осон тутманг ўқитувчига.

Тараққиёт йўлида маъмнун,
Эл, юрт учун ишлар туну кун,
Маъсул улар келажак учун
Осон тутманг ўқитувчига.

Мактаб улуғ -қўрғоним деса,
Илмим юксак -парвозим деса
Қувнанг бола устозим деса,
Осон тутманг ўқитувчига.

Ўқиб, ўрган дейди у такрор,
Меҳри дарё, қалби улуғвор,
Ғийбат қилманг ортидан бекор,
Осон тутманг ўқитувчига.

Оляптику ойлигин дея,
Кўз остидан қараманг қия,
Шовқинларда шовуллар мия,
Осон тутманг ўқитувчига.

''Бизлар учун тарбия -ҳаёт,
Ё ҳалокат ёки бир нажот,,
Авлонийдан қолган бу баёт,
Осон тутманг ўқитувчига.

Ўтар дунё, ўтади умр,
Топсин аҳир ҳаловат ҳузур,
Айтдим қўйдим минг бора узр,
Осон тутманг ўқитувчига.

Хуршид Карим

@Xurshid_Karim


Forward from: M.YUSUPOVA
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hsmid Olimjon va Zulfiyaxonim maktabining 6-sinf õquvchisi Akbaraliyeva Afzunaning" Õqituvchilar va Murabbiylar kuni" munosabati bilan tayyorlagan videolavhasi


Forward from: M.YUSUPOVA
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: M.YUSUPOVA
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Чуст туманидаги 52-ихтисослаштирилган мактабнинг барча битирувчилари талабаликка қабул қилинди

Таълим ва тараққиёт йўлидаги одимлар, келажак эгалари камоли учун яратилаётган имкониятлар улар забт этаётган муваффақиятларда яққол намоён бўлмоқда.
Бунинг ёрқин ифодасини Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 52-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактаби мисолида ҳам кўриш мумкин.

2019 - 2020 ўқув йилида мазкур илм масканини битирган 18 нафар ўқувчининг барчаси, яъни 100 фоизи талабалар сафига қабул қилинди.

- Бу ютуқ нафақат 29 нафар мактаб жамосидаги устоз-муаллимларнинг ютуғи, балки битирувчиларнинг илм-маърифат йўлидаги интилишлари ҳамда ота-оналарнинг эътибори самараси ҳамдир. Бундай муваффақият бизга янада иштиёқ бағишлаб, келгусида ҳам барча битирувчиларимиз шундай натижаларга эришиши борасида, астойдил фаолият юритишимизга қанот бўлади, - дейди мактаб директори Фазлиддин Қўчқоров
.

Ўқувчи ва ота-оналар вақт жуда-жуда тез ўтади, янаги имтиҳонларга 10 ой қолди! Фарзандингизни қайси олий таълим муассасасининг қайси йўналишига ҳужжатларини топширишини билсангиз вақтни қўлдан бой берманглар!

https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


Ўқувчилар, ушбу пост орқали мактаб-интернат ходимларининг шахсий ёзишмаларига ўтишингиз (алоқа рақамлари билан боғланиб), уй вазифаларини топширишингиз ёки керакли маълумотларни сўрашингиз мумкин. Ўтишингиз учун, фамилияларининг устига босинг. Бу хабарни сақлаб қўйинг! Гуруҳга маълумотларни ташламанг!

1.Ҳамдамова Дилафруз - директор 99 550 5664
2.Атабоев Аброр - ЎИБДЎ 99 559 4717
3.Мавлянова Шаҳноза - МФБДЎ 97 523 0061
4.Юсупова Маъмура - ММИБДЎ 91 197 7384
5.Нажмиддинов Даврон - ХИБДЎ 99 550 7110
6.Қаюмов Комил - ЧҚЁТБДЎ 99 733 0183
7.Мамуров Акбар - Ёшлар етакчиси, ҳуқуқ 99 574 0445
8.Ҳаиталиева Хуршида - психолог 91 567 9883
9.Очилов Эркин – она тили 97 325 6830
10.Кувватова Мухайё – она тили 98 116 8668
11.Умарова Нуринисо – она тили 93 305 0880
12.Абирқулова Нафиса – инглиз тили 97 521 5709
13.Хамрақулова Феруза – география 93 304 6162
14.Орипов Шавкат – жисмоний тарбия 91 568 0441
15.Ашурова Зулфия – инглиз тили 91 595 3040
16.Холматова Наргиза – рус тили 91 566 4252
17.Мамиралиев Акмал – информатика 90 538 0544
18. Зубайдуллаева Наргиза - мусиқа 93 650 3724
19.Мухторов Бозор – математика, алгебра, геометрия 97 326 1188
20.Маманов Сирож – математика 93 309 7004
21.Шаропова Гулноза – технология 97 645 7670
22.Аширматова Наргиза – она тили 91 566 7058
23.Абдуллаева Гулмира – она тили 99 025 2223
24.Каримова Малика – рус тили 90 310 7400
25.Саъдуллаев Ботир – физика 97 327 8872
26.Саидова Шоҳида – биология 91 598 6643
27.Омонова Малика - кимё 97 523 9141
28.Алимова Дилноза - инглиз тили 97 484 7374
29.Каримова Гулчеҳра - она тили 91 598 9763
30.Ибрагимова Дилафруз - тарих 99 455 4924
31.Абдурашидова Ирода - она тили 93 305 2890
32.Абдуназарова Бувробия - жисмоний тарбия 94 922 6270
33.Қўзибоева Хуршида - ҳамшира 91 943 0250
34.Усмонов Баҳодир - кадр масалалари бўйича 90 025 5510
35.Мухаммаджонов Инат - бош ҳисобчи 99 550 7000

https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


📩“Yosh kitobxon” tanloviga arizalar qabul qilinmoqda!

📚Prezidentning 5 muhim tashabbusi doirasida tashkil etilgan kitobxonlarning sevimli tanlovi 3 ta yosh toifasida
(10-14 , 15-19, 20-30 yosh) o'tkazilmoqda.

🔸Tanlovga arizalar onlayn tarzda ushbu havola orqali
2020-yil 1-oktabrga qadar qabul qilinadi. Saralash bosqichi test asosida noyabr oyida, hududiy bosqichlar yanvar-fevral hamda final bosqichi fevral-mart oyida o'tkazilishi rejalashtirilgan.

🚀Kitob o'qing, ishtirok eting va g'olib bo'ling!

Batafsil👉@yoshkitobxonuz

Telegram sahifamiz👉
https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида Республика танловини эълон қилади.

Танловнинг асосий мақсади ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, давлат тилига оид муаммоларни ҳал этишга ижодий ёндашувни ривожлантиришдан иборат.

Танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:

– Энг яхши бадиий асар (шеърий асар – 30 мисрагача; насрий ҳикоя – ҳажми 3600 босма белгигача);

– Энг яхши публицистик мақола (очерк, лавҳа – ҳажми 5400 босма белгигача);

– Ўзбек тилининг хориждаги энг яхши тарғиботи (ўзбек миллатига мансуб ёки чет эл фуқаролари томонидан яратилган хорижда ўзбек тилини тарғиб қилишга қаратилган илмий, бадиий, мусиқий асарлар ҳамда аудио, видео маҳсулотлар);

– Энг яхши ижтимоий роликлар (аудио, видеороликнинг давомийлиги 3 дақиқагача);

Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади.

Энг намунали, ғоявий-бадиий пишиқ ижодий ишлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилади.

Ижодий ишлар шу йилнинг 20 сентябрига қадар “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” сарлавҳаси остида info@til.gov.uz электрон почтаси ёки @Til_tanlovBot телеграм манзили орқали онлайн қабул қилинади.

Танлов юзасидан қўшимча маълумотларни www.til.gov.uz, www.manaviyat.uz сайтлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг танлов бўйича масъул ходимлари Муҳтарама Улуғова (99 847-69-41), Дилмурод Дўстбеков (97 752-33-99) билан телефон орқали боғланиб олишингиз мумкин
.

https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


Бугундан бошлаб Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун давлат тилини билиш шарт бўлади

Бугун, 15 сентябрдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қонун 2020 йил 13 март куни имзоланган ва орадан 6 ой ўтгач кучга кириши белгиланган эди.

Қонунга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
👉 умумий тартиб;
👉 соддалаштирилган тартиб;
👉 алоҳида тартиб.

Мазкур қонунда аввалгисидан фарқли ўлароқ «ватандош» деган тушунча киритилган бўлиб, унга кўра чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланган ватандошга нисбатан Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланади.

❗️Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон фуқаролигига умумий тартибда қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида ариза топширган шахснинг давлат тилини мулоқот қилиш учун зарур даражада билиши ҳам киритилган.

Бундан ташқари қонунда Ўзбекистон фуқаролигига алоҳида тартибда қабул қилиш, фуқароликни тиклаш ва тугатиш, фуқароликдан чиқиш ҳамда фуқароликни йўқотиш асослари ҳам белгилаб қўйилган
.

Каналга уланиш:
https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari.

Bugun soat 14:00 da kanalimizda Fizika va Informatika fanlaridan test boshlanadi.

Testda qatnashish uchun
@online_olimpiada_bot oraqali ro'yxatdan o'tishingiz kerak.

☝️Testda qatnashganlarga kanalimizning maxsus diplom va sertifikatlari beriladi.
🏆🥇🥈🥈🥉🏅🎖

Bizdan uzoqlashmang...
😊😊😊

☝️Do'stlaringizni ham taklif qilishni unutmang...

Kanalimiz:
@online_olimpiada

https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


🔰 Бугун 15 сентябрь, сешанба.

Халқаро демократия куни;

1916 — илк маротаба урушда танк ишлатилди;

1971 — "Гринпис" (Greenpeace) экологик ташкилоти пайдо бўлди;

🥳 Ушбу санада туғилганлар: Марко Поло (1254), машҳур ёзувчи Агата Кристи (1890), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Наби Ғаниев (1904), Ўзбекистон xалқ артисти Шукур Бурҳонов (1910).


Каналга уланиш:
https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari


“Устозга мактуб” ижодий ишлар танлови

Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,
Ҳаёт ҳам бўлмасди гўзал бу қадар!
А.Жомий
Устоз-ҳаёт йўлимизни нурафшон этувчи маёқ, энг яқин ҳамроҳимиздир! Улар шарафига таҳсину, ташбеҳлар оз. Қайсидир устозингизга айтмоқчи бўлган дилингиздаги гаплар, билиб-билмай қилган хатойингиз учун узр сўраш, уни мадҳ этиш имкониятини Сизга тақдим этамиз.
“1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Устозга мактуб” номли ижодий ишлар танловида иштирок этинг. 23 сентябрга қадар мактубларингизни мактаб-интернати тарбиячиларининг телеграмдаги саҳифасига жўнатинг.
Қабул қилувчи тарбиячилар:
6-синф- Маматқулова Нилуфар
7-синф –Раупова Севара
8-синф- Нарзиқулова Нигора
9-синф- Иргашева Марҳабо
10-синф – Қаршиев Шуҳрат
11-синф- Алимова Дилдора
1-2-3-ўрин соҳиблари мактаб-интернати маъмурияти томонидан ўқув қуроллари жамланмаси билан тақдирланади
.!

https://t.me/ikki_qalb_izdoshlari

20 last posts shown.

201

subscribers
Channel statistics