Саъд ибн Убодадан ривоят қилинади: Ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди ва: “Бизга жума куни ва унда нима хайр, яхшилик бор эканидан хабар беринг?” деганида, у зот: “У кунда бешта хислат бор: Унда Одам яратилди, у кунда жаннатдан туширилди ва у кунда Одам вафот қилди. Унда бир соат борки, агар банда ўша соатда нимаики сўраса, агар гуноҳ ва қариндош уруғидан алоқасини узиш бўлмаса, Аллоҳ таоло унга сўраганини беради. У кунда қиёмат бўлади, қайси муқарраб фаришта, само ва ер бўлмасин, тоғу тош бўлмасин, албатта улар жума кунида у Кундан қўрқиб туради”.
Имом Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган.
Имом Аҳмад “Муснад”ида ривоят қилган.