Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ (ҳижрий 108-198 йиллар) деди: “Қуръони очиб ўқирканман, Сулаймон алайҳиссаломни сифати ҳақида ўқиб, уни офиятда эканини билдим. “У қандай ҳам яхши банда!”, (Сод сураси, 30-оят). Айюб алайҳиссалом сифати ҳақида ўқирканман, уни бало ичра эканини билдим. “У қандай ҳам яхши банда!” (Сод сураси, 44-оят).
У икки сифат эгалари бирдек хотиржам эди. Аслида бири офиятда, иккинчиси эса бало ва мусибат ичра эди. Шунда, бу ўринда шукр, розилик сабрнинг мақомидан юқорида эканини кўрдим. Ана шундан сўнг, мен учун офиятдаги шукр, розилик мусибатдаги сабрдан кўра суюмлироқ бўлди.
“Ҳилятул авлиё” китобидан.