#bayramsoni
АСЛ ЎЗБEК ҚИЗ
Сочларини қирқ ўримлаб дўппи кийган
«Нодирахон, Зулфиялар» қони цинган
Таманноси юзларида балқиб турган
Кўнгли тоза дили сарафроз бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Тонг саҳардан остонанинг файзи сиздан
Уйингизни кўрк чиройи фарзи сиздан
Ҳеч қувончлар аримасин кўзингиздан
Изингизда не ошиқлар зор бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Ярашади ўсма суриб ёз юрсангиз
Миллий либос дўппи кийиб ғоз юрсангиз
Асл Ўзбек тимсолидир ноз ишвангиз
Изингизда не полвонлар зор бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Кўз мунчоқлар тақиб юринг қўлингизга
Бир ниятни солиб қўйинг дилингизга
Ота - Она бор умиди фақат сизда
Изингизда не ўғлонлар зор бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Бахтингизни куйга солсин созандалар
Бахтингизни қўшиқ қилсин хонандалар
Хорун Мусо шеъри сиз учун аталар
Мадҳингизга қанча шеърлар оз бўлади
Асл Ўзбек қизда ишва ноз бўлади...
02. 04. 2015
Хорун Мусо
@Jayhun_mavjlari
АСЛ ЎЗБEК ҚИЗ
Сочларини қирқ ўримлаб дўппи кийган
«Нодирахон, Зулфиялар» қони цинган
Таманноси юзларида балқиб турган
Кўнгли тоза дили сарафроз бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Тонг саҳардан остонанинг файзи сиздан
Уйингизни кўрк чиройи фарзи сиздан
Ҳеч қувончлар аримасин кўзингиздан
Изингизда не ошиқлар зор бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Ярашади ўсма суриб ёз юрсангиз
Миллий либос дўппи кийиб ғоз юрсангиз
Асл Ўзбек тимсолидир ноз ишвангиз
Изингизда не полвонлар зор бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Кўз мунчоқлар тақиб юринг қўлингизга
Бир ниятни солиб қўйинг дилингизга
Ота - Она бор умиди фақат сизда
Изингизда не ўғлонлар зор бўлади
Асл Ўзбек қизда номус ор бўлади
Бахтингизни куйга солсин созандалар
Бахтингизни қўшиқ қилсин хонандалар
Хорун Мусо шеъри сиз учун аталар
Мадҳингизга қанча шеърлар оз бўлади
Асл Ўзбек қизда ишва ноз бўлади...
02. 04. 2015
Хорун Мусо
@Jayhun_mavjlari