КЎЗ ТЕГМАСИН СЕНГА БОЛАЖОН
(1-июн Халқаро болалар кунига бағишлайман)
Қўлларида кўзмунчоқ,
Кўз тегмасин илоҳим.
Беғубор шу жуссангга,
Паноҳ бўлсин Аллоҳим.
Бирам, бирам ярашади,
Оппоққина қўлингга.
Фаришталар пайдо бўлар,
Чопиб юрган йўлингда.
Дўмбоққина шириним,
Бунча ҳидинг чиройли.
Юзинг гўзал, бир гўзал,
Қуёшлидир ҳам, ойли.
Кулдирасан оламни,
Сендан ҳеч ким ўтолмас.
Юзингдан бир ўпмаса,
Ҳеч олдингдан кетолмас.
Бурнинг оқиб турса ҳам,
Ярашади ўзингга.
Ҳамма маҳлиё сенинг,
Чулдираган сўзингга.
Нега сен томон фақат,
Ортиб борар меҳрим ҳам.
Ром этади инсонни,
Сендаги бир сеҳринг ҳам.
Эй, дунёни гавҳари,
Сен онага юраксан.
Эл-улусга, дунёга,
Жоним ўзинг кераксан.
Кўзларинг жуда чарос,
Уйқунг келиб эснайсан.
Ёшинг юзга етганда,
Шеърим ўқиб эслайсан.
Бутун дунё шодлигин,
Сенга тилайман эркам.
Чексиз бўлсин қувончинг,
Ҳамиша сен юр, бекам.
Сен подшоҳсан, ҳамда бек,
Пойингга тиз чўкамиз.
Олам меҳрини йиғиб,
Бошгинангдан тўкамиз.
Ҳар бир босган қадаминг,
Ҳар ерда улуғ бўлсин.
Тетапоя бўлганинг,
Жон болаи, қутлуғ бўлсин.
Ота-онанг соғ бўлсин,
Болам сенинг бахтингга.
Ғиротларга мингину,
Чиқгин олтин тахтингга.
✍МАВЛУДА МУМТОЗ.
(1-июн Халқаро болалар кунига бағишлайман)
Қўлларида кўзмунчоқ,
Кўз тегмасин илоҳим.
Беғубор шу жуссангга,
Паноҳ бўлсин Аллоҳим.
Бирам, бирам ярашади,
Оппоққина қўлингга.
Фаришталар пайдо бўлар,
Чопиб юрган йўлингда.
Дўмбоққина шириним,
Бунча ҳидинг чиройли.
Юзинг гўзал, бир гўзал,
Қуёшлидир ҳам, ойли.
Кулдирасан оламни,
Сендан ҳеч ким ўтолмас.
Юзингдан бир ўпмаса,
Ҳеч олдингдан кетолмас.
Бурнинг оқиб турса ҳам,
Ярашади ўзингга.
Ҳамма маҳлиё сенинг,
Чулдираган сўзингга.
Нега сен томон фақат,
Ортиб борар меҳрим ҳам.
Ром этади инсонни,
Сендаги бир сеҳринг ҳам.
Эй, дунёни гавҳари,
Сен онага юраксан.
Эл-улусга, дунёга,
Жоним ўзинг кераксан.
Кўзларинг жуда чарос,
Уйқунг келиб эснайсан.
Ёшинг юзга етганда,
Шеърим ўқиб эслайсан.
Бутун дунё шодлигин,
Сенга тилайман эркам.
Чексиз бўлсин қувончинг,
Ҳамиша сен юр, бекам.
Сен подшоҳсан, ҳамда бек,
Пойингга тиз чўкамиз.
Олам меҳрини йиғиб,
Бошгинангдан тўкамиз.
Ҳар бир босган қадаминг,
Ҳар ерда улуғ бўлсин.
Тетапоя бўлганинг,
Жон болаи, қутлуғ бўлсин.
Ота-онанг соғ бўлсин,
Болам сенинг бахтингга.
Ғиротларга мингину,
Чиқгин олтин тахтингга.
✍МАВЛУДА МУМТОЗ.