МУАЛЛИМНИНГ ҲИКМАТИ
Тўй маросимида бир кекса отахон, тўй бўлаётган маҳфилнинг бир бурчагида бир ўзлари ўтирган бўладилар. Куёв чол ҳузурига келиб “- Устоз, мени танидингизми?” – деб сўрайди.
Отахон – муаллим жавоб бердилар: “- Йўқ азизим, танимадим. Фақат бир нарсани биламанки, мен бу тўйга куёв томонидан таклиф этилганман.”
Куёв ўзини таништириш билан бир қаторда деди:
“- Қандай қилиб сиз мени унутган бўлишингиз мумкин, ахир? Эснгизда бўлса, бундан бир неча йил муқаддам синфда бир қимматбаҳо қўл соати йўқолди. Сиз эса “- Синфдаги барча ўқувчиларнинг чўнтагини қараш керак” деб, ўқувчиларнинг барчасини бетини деворга қаратиб қўйгандингиз. Ўша қимматбаҳо қўл соати ўғриси мен эдим. Мен обрўйим тўкилишидан қўрқиб, ўзимни қўярга жой топмай қолган пайтимда, сиз менинг чўнтагимдан ўғирланган соатни олдингизда, ҳеч кимга ҳеч нарса демасдан тафтишни давом эттирдингиз ва ўқувчиларнинг чўнтакларини охиригача тафтиш қилдингиз. Ўша воқеадан кейин ҳам мана йиллар ўтибдики, бирор кимса менинг қилган ўғрилигимни юзимга рукач қилган эмас.”
Муаллим дедилар:
“- Ўғлим, мен ҳали ҳам сизни танимадим. Лекин, воқеани аниқ ипидан-игнасигача эсладим. Чунки, сизларни ёмон кўриб қолиб, нафратланишимдан қўрқиб, чўнтакларингизни тафтиш қилишдан кўзларимни қаттиқ юмиб олиб, ундан кейин чўнтакларингизни қидирганман.”