❗️«Маҳалла раиси ислоҳотчи бўлади» — президент Намангандаги янги тажриба ҳақида
Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бу ҳақда «Газета.uz» мухбири хабар берди.
«Кеча Даштбоғ маҳалласининг раиси 22 ёшли Музаффар билан танишдим. Маҳалла раисини ёшлар орасидан сайлайлик. 15 кунда ҳар бир туманда маҳалла раислари йиғилиши бўлади. У ерда депутатлар қатнашади. Бу Наманган тажрибаси бўлади. Музаффарга ўхшаган ислоҳотчи ёшларни қўямиз. 775 та садоқатли одамларни топа олсак, муаммоларнинг ўзи ҳал бўлади», — дея таъкидлади Ўзбекистон президенти.
Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.
@kongilgulshani