КОСОНСОЙ ЖОМЕЬ МАСЖИДИ️ ️


Channel's geo and language: Tajikistan, Tajik
Category: Religion


Косонсой туман аълохон махдум жоме масжиди маънавий маърифий канали.

Related channels

Channel's geo and language
Tajikistan, Tajik
Category
Religion
Statistics
Posts filter




БОЛАЛАР ОНА ТОМОН БОБОСИДАН ЗАКОТ, ФИДЯ ВА МЕРОС ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мусулмончиликда қизларнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди, деб эшитгандим. Қиз эри билан ажрашиб, эри болаларни боқмаса, мерос, уй-жой қолдирмаса, энди бу болалар она томондан бобосига меросхўр бўлса бўладими? Уларга она томондан бобоси закот, фидя берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ажрашган аёлнинг фарзандлари ўз оталаридан мерос оладилар. Аммо бу фарзандлар она томондан бўлган бобосидан мерос олишолмайди. Фақат битта истисно бор. Агар бобо вафот этганда ўша набиралардан бошқа бирорта қариндош бўлмаса, улар мерос оладилар.

Уларга бобо ҳам, буви ҳам закот, фидя ва фитр садақасини бера олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Forward from: САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
#жума_муборак

Аллоҳим! 🤲🏼🤲🏼🤲🏼
Борар жойимизни кенглиги осмонлару ерча бўлган,
Тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатдан қилгин.

🌸🍃Жума айёмингиз муборак бўлсин !🌸🍃

🕊Улашинг ва Кузатинг 🔜 Давомли ажрларга ега бўлинг👇
@SADPIRIKOMILKOSONSOY


МУСИБАТ ЕТГАНДА ВА ҚАРЗГА БОТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Биродарим Юнус (алайҳиссалом)нинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлишдир. Ким ғам, ташвиш, мусибатга учраган ҳамда қарздор бўлса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, ижобат бўлади” (Дайламий ривояти. “Муснадул Фирдавс”. 3428).

Таҳлил: “Лаа илаҳа иллаллоҳ”.

Тасбиҳ: “Субҳаналлоҳ”.

Гуноҳга иқрор бўлиш: “Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн” – Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта мен золимлардан бўлдим.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга бирон ғам-ташвиш, касаллик ёки қийинчилик етса, “Аллоҳу Роббий, лаа шарийка лаҳу” деса, у ташвиш ундан арийди», деганлар (Имом Табароний ривояти).

Аллоҳ таоло барча мусулмонларга офият ато этсин, ҳидоятида бардавом қилсин!

Даврон НУРМУҲАММАД
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


YouTubeda tomosha qiling: USTOZ YUNUSXON DOMLA  Oyatal-kursiy bir joyda oʻqilsa, shayton u yerda tura olmaydi albatta qochadi.
https://youtu.be/RRoQ-f-v6wg


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Go'zal qiroat

MuhammadLoiq qoridan

Yaqinlaringizga ham ulashing

Kanalga ulanish uchun @Kosonsoy_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диний_савол_жавоб

Aзонни кутмасдан тақвимдаги вақт бўйича намоз ўқиш жоизми?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar




Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, фурсатни ғанимат билсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Уни хоҳла муҳофаза қил, хоҳла зое қил», деб марҳамат қилганлар.

Ибн Можа ривояти

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA


Forward from: САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
Ayni damda bizning YouTube kanalimizda obunachilar soni 1000 taga yetdi!

Alhamdullilah

Qolgan barcha barchani YouTube kanalimizga taklif etamiz!

IQRO. YOUTUBE RASMIY KANALLARI ⤵️
каналга обуна бўлинг!👇👇
https://youtube.com/channel/UCVYrjfqaXGFeGQjyD1FNkhw


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
97 yillik taqvo

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram


Анор камқонликда ёрдам беради!

🩸Гемоглобин организмда кислород транспортини таъминлайди. Унинг етишмаслиги организмда гипоксияга олиб келади.

🩸Анорнинг машҳур хусусиятларидан бири бу анемияга қарши самарали таъсиридир. Анемияда анор шарбатини 2 ой давомида овқатдан 30 дақиқа олдин кунига 3 маҳал ярим стакандан ичинг.


Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAEim9rpbbJ9yYzZMxQ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президентимизнинг Мир Араб олий мадрасасига тарихий ташрифлари тафсилотлари (2023 йил 17 февраль)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбек
истон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.u
z
@muslimuzporta@mp3m' rel='nofollow'>l | @mp3muslim | @diniysavollar


Бефойда нарсалар билан машғул қилиб қўйиши Аллоҳнинг ўша бандадан юз ўгирганлиги аломатидир.

Ҳасан раҳимаҳуллоҳ


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA


ҚАЗО НАМОЗИ

6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади.

1 кунда - 1 ойлик қазо намоз
12 кунда - 1 йиллик
1 ой 6 кунда - 3 йиллик
2 ойда - 5 йиллик
4 ойда - 10 йиллик
6 ойда - 15 йиллик

Аввал бомдод намозидан бошлайсиз.

Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз.

Яъни;

2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал
2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин
2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал
2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин
2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади).

Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз.

Чунки 6×5 = 30 бўлади
30 кун = 1 ой дегани эмасми?!

Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг...

12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, у ёғи биизниллаҳ марра бизники бўлади.

Пешинни 4 ракатдан 6 марта
Асрни 4 ракатдан 6 марта
Шомни 3 ракатдан 6 марта
Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта
Витрни 3 ракатдан 6 марта ўқиб чиқинг

12 кунда бир йиллик ............. намозини ўқиб бўлган бўласиз.

Алалоқибат,
72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз.

Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли...

Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз  қанчаси ўтиб кетмоқда. 

Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир.

Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин.

Меҳрибон Аллоҳнинг Ўзи ҳаммамизга солиҳ амалларда бардавом бўлишликка кўмак берсин.

♻️Дўстларингизга ҳам юборинг.
Siz uchun foydali kanal!
https://t.me/Islomxon_jome_masjidi


ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).

Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.

Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar


YouTubeda tomosha qiling: #Мавзу: Cилаи раҳм Қодирхон Азизов,Косонсой тумани Аълохон Махдум жоме масжиди имом-хатиби #видео
https://youtu.be/p0O_LIrPvQI


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ЖУМА


Forward from: САДПИРИ КОМИЛ ЖОМЕ МАСЖИДИ ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#жума
🌸🍃🌸Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!✨

🌸🍃🌸Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!✨

🌸🍃🌸Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,✨

🌸🍃🌸Жума айёмингиз муборак бўлсин!✨

👉https://telegram.me/SADPIRIKOMILKOSONSOY


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қироат

Қори Раъд Муҳаммад   Ал-Курдий томонидан       гўзал тиловати


♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗 t.me/tartil_uz  – диний-маърифий канал!

20 last posts shown.

365

subscribers
Channel statistics