💞SOG'INGANLARIM💞


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Statistics
Posts filter


Hali ko'zlarimning dardi so'nmagan,
Hali "inju"larga to'lmagan, tashna.
Hali sevarini ayta bilmagan,
Nimjon yuragimda tosh urding yana.

Hali shivirlarning yodi tinmagan,
Hali yaralari bitmagan tana.
Hali umidlanib, yo'ling poylagan,
Qorachiq tubiga cho'kyapsan qara.

Mayli, ishqga kuchim, menim yetmagan
Yoqlardan sitilib ketsammikin-a?
Hali dimog'imdan hidi ketmagan
Yomg'irga qo'shilib yog'sammikin-a?

@kutganim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
𝐵𝑖𝑟 𝐺𝑢𝑙𝑛𝑖, 𝑆𝑜’𝑙𝑖𝑠ℎ𝑖𝑛𝑖 𝐵𝑖𝑙𝑎 𝑇𝑢𝑟𝑖𝑏

𝑆ℎ𝑜ℎ𝑖𝑑𝑎𝑛 𝑈𝑧𝑖𝑏 “𝑌𝑜𝑙𝑔𝑖𝑧 𝑀𝑒𝑛𝑖𝑘𝑖 𝐵𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛“

𝐷𝑒𝑦𝑎 𝑂’𝑧𝑖𝑛𝑔𝑑𝑎 𝑆𝑎𝑞𝑙𝑎𝑠ℎ𝑖𝑛𝑔 𝐼𝑠ℎ𝑞𝑑𝑖𝑟.

𝐵𝑖𝑟 𝐺𝑢𝑙𝑛𝑖, 𝑌𝑎𝑠ℎ𝑎𝑠ℎ𝑖 𝑈𝑐ℎ𝑢𝑛 𝑆ℎ𝑜ℎ𝑖𝑑𝑎

𝑄𝑜𝑙𝑑𝑖𝑟𝑖𝑠ℎ𝑔𝑎 𝑅𝑜𝑧𝑖 𝐵𝑜’𝑙𝑖𝑏, 𝑈𝑛𝑔𝑎 𝑋𝑎𝑟 𝐾𝑢𝑛𝑖

𝑆𝑢𝑣 𝐵𝑒𝑟𝑖𝑏 𝐴𝑠𝑟𝑎𝑏 𝐴𝑣𝑎𝑦𝑙𝑎𝑠ℎ𝑖𝑛𝑔

𝐸𝑠𝑎 𝑆𝑒𝑣𝑔𝑖𝑑𝑖𝑟.

@kutganim


😂 Синфдошлари билан учрашувдан қайтган эридан хотини сўрай бошлабди: — Азаматни кўрдингизми? — Ҳа, у аҳмоқ катта юрист бўлиб ишлаётган экан. — Ботир-чи? У қалай? — У тентак бош врач лавозимига кўтарилибди. — Сардор қандай экан? — Эҳ, у бефаҳм тадбиркорликни бошлабди! Хотин: — Қачон сиз ҳам аҳмоқ, тентак, бефаҳм бўларкинсиз-а...?

🌸🍃@kutganim 🍃🌸


𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔

༺ 🅟🅗🅞🅣🅞 🅢🅣🅐🅣🅤🅢༻

@kutganim


𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔۞𖣔

༺ 🅟🅗🅞🅣🅞 🅢🅣🅐🅣🅤🅢༻

@kutganim


Соғинч нима, билай десангиз,
Қалб тубини кўрай десангиз.
Қишдан ёзни сўрай десангиз,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Юртнинг кадрин улардан
сўранг,
Ишкнинг дардин улардан
сўранг.
Такдир зарбин улардан
сўранг,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Кечалари уйкуси кочар,
Хаёлидан не ўйлар кечар.
Тушларида юртига учар,
Бир мусофир бўлиб кўринг
сиз.

Тоби кочиб, ётар гохида,
Ким сўрайди, холин, ё худо.
Ширин жондан килмагин
жудо,
Бир мусофир бўлиб кўринг
сиз.

Боласини туш кўрар,
бирок,
Онажонин кўролмас, узок.
Мусофирлик оёкка тузок,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Уйин эслаб кўнгли бузилар,
Кўзларидан ёшлар тизилар.
Бутун юрак-бағри эзилар,
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз.

Мусофиринг асра худойим,
Омон-эсон кайтсин илойим.
Кабул айла бу илтижойим,
Адашмасин, йўлидан доим.

@kutganim


#JAVOBLAR

1⃣ Ehtimol, unga ishonishdan oldin, imkon qadar ko'proq odam haqida ma'lumot to'plashingiz kerak.
Ehtimol, hayotingizda yaqin kelajakda aldash ehtimoli mavjud.

2⃣ So'zning ko'zlaringiz qo'rqoq lekin qo'llar bajaradi.
Ehtimol, yaqin kelajakda siz o'zingizga ko'proq ishonishingiz va foydali yo'nalishlarni amalga oshirib bo'lmaydigan deb hisoblamasligingiz kerak bo'ladi.

3⃣ Yaqin kunlarda o'zingizning manfaatingiz uchun ishlarning va munosabatlarning ijobiy daqiqalarini ko'rish siz uchun foydalidir.

Kanalimizga do'stlaringizni ham taklif qiling🌸👇🌸

@kutganim


#PSIXOLOGIK_TEST

Bulardan birini tanlang va kelgusi kunlarda sizning manfaatingiz uchun haqiqatni oling.

Kanalimizga do'stlaringizni ham taklif qiling🌸👇🌸

@kutganim


​​​​​📝Ўқинг фақат йиғламанг
(Қалби борлар йиғлаши аниқ)

​​КУН ҲИКОЯСИ.

Онанинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди.....

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади, “Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мени Исрога чиқарилган кечада менга бир жуда ширин ҳид келди, “Эй Жибриил, бу ширин ҳид нима?” деб сўрадим, Жибриил “Бу Фиръавннинг фарзандларини сочини таровчи аёлнинг жаннатдаги ҳиди” деб жавоб берди. Мен “У аёл қандай аёл эди?” деб сўрадим. Жибриил аёлнинг қиссасини айтиб берди:

Бу аёл Фиръавн саройида унинг қизларидан бирини сочини тараб ўтирган вақтида қўлидан соч тарайдиган тароғи тушиб кетди ва тароқни олиш учун энгашиб, олишда “Бисмиллаҳ” деб олди. 
Шунда Фиръавннинг қизи:
- Отамни айтяпсизми?, - деб сўради. Аёл:
- Йўқ, Мени, сени ва отангни ҳам Роббиси бўлган Аллоҳни айтяпман, - деди. Қиз: 
- Буни отамга бориб айтаман, - деди. Аёл:
- Айтавер, - деди. Қиз бориб отасига айтди ва Фиръавн у аёлни олдига олиб келишларини буюрди. Аёл келтирилганидан кейин, Фиръавн аёлга:
- Эй фалончи, сени мендан бошқа ҳам Роббинг борми? - деб сўради. 
Аёл:
- Ҳа, мени ва сени ҳам Роббинг бўлган Аллоҳ бор, - деди. Фиръавн ёғ қайнатиладиган мисдан катта қозон ясашни буюрди, бас, ясаб тайёрлашди. Қозон тайёр бўлгач, Фиръавн қозонга ёқ солиб қайнатишни буюрди ва қайнагандан кейин, аёлни олиб, унинг ўзини ва болаларини ҳам бирма бир қозонга ташлашни буюрди. Шунда у аёл Фиръавнга:
- Мени сендан бир илтимосим бор, - деди. Фиръавн:
- Бизда нима ҳожатинг бор,- деди. Аёл:
- Бизни ўлдирганингдан кейин, менинг ва болаларимнинг суякларини тўплаб, бирон матога ўраб, бирон ерга кўминглар.
Фиръавн:
- Бу бизни устимиздаги сенинг ҳаққингдир (яъни шундай қиламиз)” деди.
Фиръавн аёлнинг фарзандларини биринчи бўлиб қозонга ташлашни буюрди ва аёлнинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди. Эмизикли гўдакка етганда аёл худди ўзини сал орқага олгандек бўлди, шунда эмизикли гўдак бола тилга кириб:
- Эй онажон, ўзингизни қўлга олинг, дунёдаги азоб охиратдаги азобдан енгилроқ, - деди. Аёл ўзини қўлга олди ва жасорат билан олдинга ташланди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо яна айтади: “Тарихда тўртта гўдак тилга кириб гапирган, улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайж соҳиби, Юсуфга гувоҳлик берган бола ва Фиръавн қизларига қаровчи хизматкор аёлнинг боласи”. 
(Аҳмад, Табароний, Ибн Можа ва Ҳокимлар ривояти. Ҳасан, баъзи муҳаддислар “Саҳиҳ” дейишган.

Яхшилик учун яқинларингиз билан
🍃🍃🌸🍃🍃
🌸🍃@kutganim


​​📝Бир куни устоз ўз ўқувчиларидан улар ёмон кўрадиган одамларнинг исмини қоғозга ёзишларини сўради. Улар бу ишни бажариб бўлгач, устоз уларнинг ҳар бирига қоғозда нечта исм ёзилган бўлса, эртага ўзлари билан ўшанча помидор олиб келишларини буюрди. Баъзи ўқувчилар халтачада икки дона помидор олиб келишди, бошқалари учта, бешта ёки ҳаттоки ўнта. Улар бу помидорларни икки ҳафта давомида ўзлари билан олиб юришлари керак эди. Аммо 2 кун ўтар-ўтмас, ўқувчилар айнишни бошлаган бу сабзавотларнинг ҳидидан нолий бошлашди. Ўқувчиларнинг бир нечтаси ўзлари билан ўнлаб помидорларни олиб юришга жуда қийналишар эди. Уларнинг ҳиди жуда кучли ва ўткир эди.
Бир ҳафтадан сўнг устоз барча ўқувчиларни йиғиб, уларнинг шикоятларига яна қулоқ тутди ва деди:
— Бу нимага ўхшайди, биласизми? Бу сизга баъзи одамлар ёқмаганида ўз қалбингизда олиб юрган нарсага жудаям ўхшайди. Нафрат туйғуси қалбни кемиради ва уни касал қилади. Агар сиз бир ҳафтадан сўнг айниган помидорларнинг ҳидига чидай олмаётган бўлсангиз, сиз ҳар куни ўз юрагингизда, қалбингизда олиб юрган хусумат, адоват, аламларнинг бадбўй ҳидини тасаввур қилиб кўринг-а!
Қалб — бу шундай гўзал боғдирки, уни ёввойи ўтлардан мунтазам тозалаб туриш керак, яъни сизни ғазаблантирган одамларни кечиришингиз керак. Бу унда ҳақиқатда эзгу ишлар учун жой очиб беради.
Ҳаётдан ҳар нарсани олаверманг, фақат энг яхшисини олинг!
​ 
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🍃🍃🌸🍃🍃
🌸🍃@kutganim


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Hayirli_Tum🌚Kanalimmiz Azolari Erta tongdan sog salomat..Goyibona didorlawguncha.Oqwomingiz Osuda utsin.🌙🌟🌟🌟🌟⭐️⭐️🌟✨✨⚡️⚡️⚡️
🌸🍃@kutganim


​​📝ТУҒИЛМАГАН БОЛАЛАР СУҲБАТИ!

Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, йиғлаб, қақшадим, аммо эшитишмади. Баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос.

Жаннат. Ёруғликка бурканган гўшанинг оппоқ беланчакларида суҳбатлашиб ўтирган чақалоқларнинг қиқир-қиқир кулгилари, шўх-шодон овозлари дилбар шабада билан чамбарчас бўлиб кетган бир паллада, диққатларини ҳозиргина беланчагига ярим оқсаб, ярим эмаклаб келиб ётган чақалоқ бўлди. Ҳаммаси бирданига уни ўраб олишди.
— Нима бўлди?
— У ёқда бўлдингми?
— Ер юзи қандай экан?
— Одамларчи?
— Гапира қолсангчи энди!
Болажонлар уни бир зумда минг хил саволларга кўмиб ташлашди. У олдин ҳеч нарса демади. Эгнидаги нур таратиб турган оппоқ либосини ечиб ташлади. Унинг битта оёғи ва иккала қўли ҳам мажруҳ эди. Болажонлар бирваракайига “оҳ”лаб юборишди.
— Нима бўлди?
— Қайтиб келдим.
— Нега қайтдинг?
— Керагим йўқ экан.
— Оёқ-қўлларингга нима қилишди.
У айбдорона бошини эгди. Кейин оҳиста гап бошлади:
— Уларга қиз боланинг кераги йўқ экан. Тангрим уларга мени раво кўрганида, очиғи, улар ҳам мен каби хурсанд бўлсалар керак, деб ўйлагандим. Қолаверса, олдин ҳаммаси яхши эди. Онам мени қанчалик асраб авайлар, эъзозларди. Отам ҳам нафақат мени, балки мен сабаб онамни ҳам бошида кўтариб юрганди. Назаримда, ҳаммаси мени интизорлик билан кўз тикиб ўтиргандек эди. Мен… жуда-жуда бахтиёр эдим, эшитяпсизларми, жудаям бахтиёр эдим.
— Бўлди, йиғлама, нега бундай бўлди ахир?
— Улар мени нобуд қилишга қарор қилишганида, бутун умидларим йўқ бўлиб кетди. Қанча ялиндим, ёлвордим, аммо улар эшитишмади. Йиғлаб, қақшадим, аммо… баданимга теккан метал жуда совуқ экан. Оғриғи ҳам ёмон бўларкан. Оёқ-қўлимни кесаётганларида… уларнинг менга раҳмлари келмади. Онам эса фақат унсиз йиғлади, холос.
— Ҳеч ким ёрдам бермадими?
— Йўқ. Битта оппоқ кийиниб олган хола онамнинг бошини силаб туриб: “Ҳафа бўлманг, синглим! Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлиб, кейинги гал сизга ҳам ўғил беради, мана кўрасиз”, деди.
Чақалоқларнинг бари жим бўлиб қолишди. Орага чўккан сукунат қиёмига етганида, яна битта қизалоқ ўрнидан турди.
— Мен бора қолай энди. Ота-онам мени интизорлик билан кутишяпти. Назаримда туғилишим биланоқ улар…
— Йўқ, йўқ, йўқ! Борма уёққа, илтимос, — унинг этагига ёпишди боягина дунёдан қайтган қизалоқ. – Одамлар жуда ёмон, улар сени ҳам шу кўйга солишади. Борма!
— Йўқ, ундай бўлмайди, – деди иккинчи қизча. – Улар мени кутишяпти. Ўн икки йилдан бери. Отамнинг ҳам ҳамма жойда яшириниб йиғлаб, онамнинг ҳам туни билан йиғлаб қилаётган дуолари фақат битта: “Яратган Эгам, марҳаматингни дариғ тутма биздан, хоҳ ўғил, хоҳ қиз бўлсин, фарзанд бер!”.
У кетди. Қолганлар унинг ортидан ҳавас билан термулиб қолишди.
— Одамларга ўғил бола керак эканда-а? – деди битта қизалоқ.
— Бунинг нимаси яхши, масалан мен ҳам ўғил боламан. Лекин фойдаси йўқ-ку, – деди битта болакай.
Чақалоқлар ялт этиб унга қарашди.
— Нега фойдаси йўқ?
— Чунки мен… — деди болакай ва бироз гапиришга тараддудланиб туриб, кейин боягина дунёдан қайтган қизга ишора қилди. – унинг укасиман.
— Ростданми?
— Ҳа, кўп ўтмай унинг онаси дунёга келтиради мени.
— Унда нега хафасан, ахир улар ўғил кутишяпти-ку.
— Ҳа, мен туғиламан. Лекин… лекин яшамайман.
— Нима учун?
— Чунки, дунёда ҳамма нарсанинг бир бадали бор, — деди бола бир нуқтага тикилиб ўтириб, хўрсиниб қўяркан. – Шунақа…

Инсонни яратган Аллоҳ, ризқини ҳам беради Ин ша Аллоҳ!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🍃🍃🌸🍃🍃
🌸🍃@kutganim


​​📝 ​​СИНГИЛ

Бир киши маст бўлиб ариққа ағнаб тушди-ю, ўрнидан қайтиб турмади. Жума куни тонги эди, кўпчилик ҳайрон қолди - алкаш одам ҳам муборак жума куни ўлар экан-да?
Мулла ижирғаниб жаноза намозини ўқиганидан сўнг аҳли жамоага қараб;
- Бу инсон орқасидан ёмон гапириш бизга фарз эмас, аммо ибрат бўлиши учун биз уни қўшни қишлоқдаги эски қабристонга кўмамиз. Бизнинг қабристонда ҳожи бобою момолар ётибди, уларнинг орасига бошдан-оёқ гуноҳга ботган кимсани қўйсак ўтганларнинг қарғишига қоламиз.
Одатда, тобутга ҳамма ёпишарди. Аммо алкашнинг тобутига ҳеч ким ёпишмади. Улар тобутнинг кўтаришда савоб йўқ дейишди шекилли.
Тобутни ўлган кишининг тўртта улфати елкалаб кетди. Улар марҳумни улуғлар эдилар.
Қўшни қишлоқдан ўтишдан тўсатдан тобут ичидан овоз келди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми, оғайнилар?
Тўрт киши донг қотиб қолди. Шунда бир чол келди. У оппоқ кийиниб, бошига оқ салла ўраб олшанди.
- Нимага тўхтадинглар?
- Марҳум гапирди.
Чол кафанни очганди, ўлган киши атрофга аланглаб бояги саволини қайтарди.
- Давонча қишлоғидан ўтаяпмизми?
- Ҳа.
- Бир соат вақтларингни олсам. Гўрга кечгача борамизда. Шу қишлоқда бир хаста синглим бор, ҳолидан хабар олай. Ҳар икки кунда хабар олиб турардим. Бугун келишим керак эди, ўлиб қолдим.
Чол жилмайди.
- Мен одам суратидаги азроилман. Ўрнингдан тур-да, синглингнинг уйига бор. Кейин уйингга жўна. Истаганингча яша. Сенга жаннат нақд.
Тўрт киши чолдан сўрадилар.
- Жаннат нақдми?
- Ҳа. Синглисининг ҳолидан хабар олиб турган кишига худо жаннатни нақд қилиб қўйибди, у ким бўлишидан қаътий назар...

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🍃🍃🌸🍃🍃
🌸🍃@kutganim


​​📝 САДОҚАТ !

Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг ТАЪЗИЯсига 
бордим. Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан. 
Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб 
ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам 
кўзларидан ЁШ тинмас эди... Одатимизга кўра 
одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб 
таъзиямни изҳор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик 
сўзларни айтдим. Шунда Отахон қўлимдан ушлаб: --- Сиз мени кампиридан айрилиб БЕВА қолганига 
йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак... Менинг 
йиғлашимга бошқа "САБАБ" бор,~ деб йиғисининг 
сабабини айта бошлади: ---“Менинг оёғимда БОДИМ бор... Ҳаво айниса, 
ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан 
чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим 
оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар 
эдим... Кампиримнинг ҳам дарди бор – қон босими юқори... 
Босими кўтарилганда БОШИ қаттиқ оғрийди... 
Дори~дармонлар ҳам қилдик. Лекин ёш ўтган сари 
дорилар ҳам унчалик кор қилмай қўяр экан... Кеча оқшомга борганда БОШ оғриғи КУЧАЙИБ қолди... Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига 
олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни 
бошлади. Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай 
қолади. Кечаси билан БЕЗОВТА бўла бошладим. 
Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб 
оёғимни уқалай бошлади. Мен унга: --- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг "ХАСТА" бўлсанг... 
Бир оз дам ол... Босимингга ЗАРАР қилмасин,~десам, у: --- Майли, қўяверинг. Бошим анча ТУЗУК... Анча яхши 
бўлиб қолдим,~ деб оёғимни ушлай бошлади... Бир қанча муддатдан сўнг ЖИММ бўлиб қолди... 
Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди~да, деган 
хаёлда: --- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни 
ол, ~ десам ИНДАМАДИ... Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин 
ЕЛКАсидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир 
маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам..... 
оёғимни ушлаган кўйи "УЗИЛИБ" бўлган экан... Ҳа, домла ! 
Ўзи КАСАЛ ~ бўлишига қарамай, ОХИРГИ НАФАСИГАЧА
менинг хизматимни қилганига йиғлаяпман”

Шарқ халқларида АЁЛлар ниҳоятда юқори даражада қадрга эга бўлганлар. Улар ўзларининг умр  йўлдошларига ҳаётларининг ОХИРИГА қадар 
садоқатда бўлганлар !

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
🍃🍃🌸🍃🍃
🌸🍃@kutganim


​​📝 Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва ҳисоб картаси рақамлари ҳавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, ҳисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, ҳолат юзасидан сўраб туришди.
Ҳеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
— «Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоҳу анҳу: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан ҳам оздир", деганлар.
Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим».
Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг ҳам қалби жунбушга келди.
Ҳали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қаташмоқчилигини ва 8000 доллар ажратганини, унинг 4000 ги беморга, қолган 4000 ги эса ҳалиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5000 доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса ҳалиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга ҳам анча пул ўтказилди.
Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи ҳақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга ҳар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув ниҳоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.
Ҳадиси қудсийда Aллоҳ таоло шундай дейди:
«Эй Одам боласи, сен бергин, сенга ҳам берилади».
Ҳеч қачон ноумид бўлманг!

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг.
🍃🍃🌸🍃🍃
🌸🍃@kutganim


Muhabbat bu: bir-biriga termulib o‘tirish emas, bir tomonga qarab namoz o‘qishdir!
🍃
🍃 Dustlarga
Yuboring👇👇
@kutganim


🎵Kanalga obuna bo'ling!
🍃🌸 🌸🍃

Bizdan uzoqlawmen 👇👇👇
@kutganim


Качондир мени.. эслайсиз албад
Эслайсиз уксиниб кузлариз хира
Афсуслар чекасиз фойдасиз факат
Мен сизга буламан ширин хотира

Алдайсиз узингиз.. овунмок истаб
Куешдан излайсиз тафтимни мени
Сарсона буласиз юлларим караб
Армонга кумаман бир куни сизни

Юзимни курасиз.. хар хил чехрада
Кимларда сиз мени аксим излайсиз
Ерингиз багрига босган кечада
Сиз мени мехрим такрор кумсайсиз...

#Bonu
@kutganim


❤️
Hech qachon sizni sogʻinishdan toʻxtamayman
Xattoki yonimda boʻlsangiz ham.....

#Bonu
@kutganim ❤️❤️❤️
#Murod

Har daqiqa har on yodimdasan Garchi yonimda bulmasangham..Doyim Qalbimdasan....
❤️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤗😘😘🤗

@kutganim

20 last posts shown.

81

subscribers
Channel statistics