ЭРАМ
36- қисм
- Бу ... Бу ахир ... - Афзалнинг тили калимага келмай қолган эди.
- Ҳа бу айнан сиз излаган ўша Фирдавсахоним бўлади .
Афзал Гавҳархондан қўшимча изоҳ кутиб жимгина унинг оғзига тикилди.
Гавҳархон эса йигитнинг сабрини атай синаган каби узоқ вақт индамади.
Ваниҳоят йигитдан садо чиқавермагач , жимликни яна аёлнинг ўзи бузишга мажбур бўлди :
- Бу қиз сиз учун нечоғлик қадрли эканлигини билмайман. Аммо атай излаганингизга кўра бу ерда бир гап бордир- ов дея тахмин қилиб кўрдим . Умуман олганда бўй етган йигит билан қиз орасида нима гап бўлиши мумкинлигини тусмоллаш учун улкан фаросат шарт бўлмаса керак. Ҳар ҳолда шундай деб ўйлайман .
- Опажон ...- Афзал ахири Гавҳархонни шундай аташга жазм қилган эди, - у қиз ўзингиз айтганингиздек мен учун жуда қадрли қиз. Илтимос , у қаердалигини айтсангиз ? Умуман олганда Фирдавса ва мен ҳақимда қаердан биласиз ?
- Шошманг , йигит , сабр ...- Афзал қанчалик қизиққонлик қилса Гавҳархон шу қадар ўзини ҳотиржам ва совуққон тутар эди,- бу қиз ҳақида қаердан биламан ?! У ҳақда анчадан буён биламан. Аммо сиз ҳақда яқинда хабардор бўлдим. Хуллас гап бундай...
Гавҳархон Афзалга жиддий нигоҳларини тикди. Афзал шундай дилбар аёлнинг нигоҳларида "йилт" этган аллақандай совуқликни ҳис қилиб эти жунжикди. Аммо ўзида кечаётган бу ҳолатни иложи борича билдирмасликка , қоматини дадил тутишга тиришиб Гавҳархонга "Эшитаман" деган ифодали нигоҳ билан боқди . Гавҳархон эса ундаги бу ўзгаришларни пайқайдиган аҳволда эмас эди.
- Мен сизга бу қизни биргина шарт эвазига топиб бераман дедим , тўғрими ? - Афзал "Ҳа" дея бош силкиди ,- шартим эса қуйидагича: Мен сизга қизнинг манзилини айтаман. Сиз эса қандай бўлмасин уни ўша ердан бир умрга олиб кетасиз. Тушундингиз- а ? Қандай бўлмасин ! Шунга ваъда берсангизгина қизни топа оласиз. Биламан. Ўзингизни ҳам мақсадингиз шу аслида. Аммо энди бу иш сиз ўйлагандек осон кечмайди . Сабаби эса оддий. Гап шундаки қиз ҳозирги яшаётган муҳитидан осонликча қўйиб юборилмайди , аммо энг ёмони нимада биласизми ? У ердан кетишни Фирдавсанинг ўзи ҳам истамаслиги эҳтимоли анча юқорироқ...
- Опа ,- оғир ютинди Афзал , - мен деярли ҳеч нарсани тушунмагандекман ,- илтимос очиқ айтинг у қаерда ? Яна бир савол - Фирдавсани олиб кетишимни сизга нима фойдаси бор?
- Ақлингиз бутун экан , йигит ,- Гавҳархон бу сафар Афзалга ҳайриҳоҳ нигоҳ ташлади ,- бор гапни қизни олиб кета олишингизга ишонч ҳосил қилганимдан сўнг айтмоқчи эдим.
- Унда айтаверинг ,- Афзалнинг йигитлик қони гупуриб кетганча,- мен Фирдавсани албатта ўзим билан Жиззахга олиб кетаман. Фақат қаердалигини топсам бўлгани . Сўз бераман уни олиб кетишга. Йигит сўзи бу !
- Нима учундир сизга ишонгим келди ,- лабини бурганча четга қараб деди Гавҳархон,- демак эшитинг , қиз бу ердан унчалик ҳам узоқ бўлмаган мавзедаги бир фирмада дизайнер бўлиб ишламоқда. Фирманинг нуфузи эса сиз тахмин қила олмайдиган даражада баланд бўлган заргарлик фирмаси. Мана бу қизни қийналмай топишингиз учун ўша фирманинг манзили. Унутманг , сиз менга Фирдавсани олиб кетаман деб ваъда бердингиз.
- Ҳа ваъда бердим ,- деди Афзал киприк қоқмай,- фақат бир масала ҳамон очиқ қолмоқда. Нима учун ундан қутилишни бу қадар истаяпсиз ?
- Нима учун? - заҳарханда жилмайди Гавҳархон,- шунинг учунки, ўша Фирдавсангиз мени эримни тинч қўйишини истайман. У сабаб шунча йиллик турмушимиз жар ёқасига бориб қолди. Мен эса шоҳдан шоҳга сакраб қўнадиган қушча бўлсам экан- ки , "Сен бўлмасанг бошқаси" дея кўз остимда бўлаётган ишларга қўл силтаб қўя қолсам.
Мана бор гапдан хабардор бўлдингиз. Энди кичик бир эслатма: нимаики чора кўрманг , менинг исмим ўртага тушмаслиги керак.
- Тушундим , опа . Ҳотирингиз жам бўлсин. Фақат бир нарсага амин бўлишингизни истардим . Фирдавса бировларни эрини тортиб оладиган даражадаги устамон қиз эмас. Унинг кўнгли ...
- Шундай бўлса жуда соз ! - Афзалнинг сўзларини шарт кесди Гавҳархон,- бундан фақатгина ҳурсанд бўламан холос . Омад , йигит ...
-Сизга катта раҳмат. Танишганимдан ҳурсандман. Керак бўлсам мени топишингиз учун телефон рақамим ...