Гавҳархон "Керак эмас" дегандек қўл силтади. Шунда Афзал қаршисидаги аёл ўзи ҳақида керагидан ҳам ортиқ маълумотга эга эканлигини фаҳмлади.
"Бу ишларнинг бари бежизга эмас ,- хаёлидан ўтказди у , анчалик ишбилармон бўлиб кўринган Опа Фирдавсадан қутилишга шунчалик уриняптими , демак бунда бир гап бор"
Афзал Гавҳархон билан хайрлашгач , машинасига бориб ўтирди , бироқ уни анча вақтгача ўт олдирмади. У барини , нима иш қилиши кераклигини бир бошдан ўйлаб олиши лозим эди. Бироқ унинг фикрлари ярим соатда ҳам ўзига бўй бермади , ҳар тарафга тарқаб кетаверди.
Афзал квартирасига бориб барини ақл торозисида пухта ўлчаб , режа тузишни хаёл қилгач , шу мақсадда йўлга тушди.
▪️▪️▪️
- Саид ака , - деди киришга ижозат олган Рустам кабинет остонасидан ичкарига икки қадам ҳатлаб қўл қовуштирди ,- сизда муҳим гапим бор эди.
Чечен қиз Ойшанинг келинлик сарупоси учун махсус яратилган коллекция туфайли талай мақтов эшитиб кайфияти кўтарилган Саид Исмоил Рустамга ҳушнуд ҳолда жавоб қайтарди:
- Яхши гап деб умид қиламан- у , аммо сен кўпинча бир нималарни бошлаб келавериб юракни олиб қўйгансан-да. Ҳа майли, қани гапир-чи , нима демоқчи эдинг ?!
- Саид ака , уч кундан буён офис атрофида бир йигит изғиб қолган. Негадир кўзлари бежодек.
- Шунга қўрқиб кетдингми , сен? Эски одатингни қилиб ёқасидан шарт олмадингми ?
- Йўқ , бундай қилолмадим ,- ерга боқди Рустам ,- негаки у ...
- Латта чайнама , Рустам,- асаби бузилгани сезилди Саид Исмоилнинг ,- негакиинг нимаси ?
- Нега- ки у Фирдавсани тинмай кузатмоқда ...
Саид Исмоил учун бу кутилмаган янгилик бўлди . У ўрнидан оғир қўзғалиб Рустам билан бақамти келди :
- Аминмисан ?!
(давоми бор)
Муаллиф: Хазонрезги