Lider Ustozlar


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


💻📱Barchа fanlardan telefon va kompyuterda bajariladigan online testlar jamlanmasi.
👨‍👨‍👧‍👧 O''quvchilar uchun ham tuzilgan testlar jamlanmasi.
1️⃣ -marta Pisa testlar online ko'rinishi
✍️savol va takliflar uchun @Abrorustoz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


138-maktabning 3-"B"sinfi matemetika darsidan foto lavhalar. @Liderchi


ГРУППАДОШЛАРГА.

Миллион йиллар жилмас кўкдан ой ,қуёшлар,
Минг -минг йиллар миқ этмайди тоғу, тошлар,
Соғинчларим дарё бўлди ,уммон бўлди
Аҳён аҳён ёзиб туринг группадошлар.

Сўзим тингланг бўлса агар вақтларингиз
Қувонч ёши ювсин ғубор, гардларингиз,
Дилингиздан юлиб отинг дардларингиз,
Аҳён аҳён ёзиб туринг группадошлар.

Инсон дардин инсон олар бирин бирин,
Дўстлар учун раво кўринг кўнгил сирин,
Бу ўкинчи дунёларда дийдор ширин,
Аҳён аҳён ёзиб туринг группадошлар.

Ҳангомалар хурсанд этсин харчанд сизни,
Тарақлатиб ёпманг кўнгил дарчангизни,
Тангри ,эгам омон қилсин барчамизни,
Аҳён Аҳён ёзиб туринг группадошлар

ХУРШИД КАРИМ.
@liderchi


​Ўқитувчилар учун мажбурий касбий лицензиялаш тартиби жорий этилади

Ўзбекистонда мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари учун мажбурий касбий лицензиялаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида”ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими муассасалари раҳбарлари учун даврийлиги 3 йилдан иборат, ўқитувчилар учун даврийлиги 5 йилдан иборат мажбурий касбий лицензиялаш тартиби босқичма-босқич жорий этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг фаолиятини касбий лицензиялаш ваколати берилади.

Малака тоифаси бўлмаган ўқитувчи касбий лицензия олганидан сўнг унинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва психология фанларини олий таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари йўналишларига мувофиқ келувчи мутахассислар тайёрловчи магистратура босқичи талабалари учун мажбурий фан сифатида камида 144 соат ҳажмда ўқитилишини ҳамда педагогик амалиёт ўташини жорий этади.

Бунда, Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари билан биргаликда тасдиқлаган магистратура мутахассисликлари рўйхатига мувофиқ олий ўқув юртлари битирувчиларига педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
@liderchi


🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Ўзгаришлар сизни бадавлатроқ қилади. Асосийси мослашишга тайёр туриш керак. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Пул барча муоммоларни бартараф этади деб ўйласанг, сенга қийин бўлади. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Ҳаётинг охирида қанча пул топганинг эмас, қанча пул қолдираётганинг ва у неча авлодинга етиши муҳим. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Буюк ғоялар содда бўлади. Шунинг учун кўпчилик унга эътибор бермайди. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Бадавлатлар “қанча содда бўлса шунча яхши’’ тамойилига ишонишади. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Агар бадавлат бўлишни истасанг, рақамларни ўқишни ва тушунишни ўрганишинг керак. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Агар одамлар пул билан муоммоларга дуч келасалар, демак улар ниманидир тушуна олмайдилар: ё рақамларни ёки сўзларни. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Бадавлатлар турли соҳалар бўйича билими кўплиги учун бадавлатдирлар. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Мақол: Аҳмоқда пул турмайди.
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Қоида: Етмаса кўпроқ топ!
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Даромад ошиши камдан кам холларда пул муоммосини ечади. Муоммолар ақл билан ҳал бўлади. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Кўп молиявий муоммлар одамлар кўпчилик туфайли ҳаракат қилиши сабаб содир бўлади. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Ҳамма шундай қиладику деган тамойилдан, ва шундай ишлардан қочинг. Оломонга қўшилиб кетманг. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
Ақлли одам ўзидан ақллироқ одамларни ишга ёллайди. 
🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁
© Роберт Киёсаки “Бадавлат ота тавсия этади’’ номли китобидан.
@liderchi


ХАЙРЛИ ТОНГ!
МЕНИ ХАР ДОИМ БАГ'РИНГДА АСРАБ АВАЙЛАГАНИНГ УЧУН РАХМАТ ХАЁТ!!!!
@liderchi


Энг яхши ходисалар кутилмаганда пайдо булади.


Yoshlar orasida mashhur qo'shiqlar
@lidechi


Бахт бу - сен ғам-қайғу ва дарддан ҳоли бўлган дамларинг эмас, балки кимнидир шу муаммолардан ҳалос қилган чоғингдир. Бугунги ҳайрли кунда атрофимиздагиларга бахт улашиш насиб қилсин!
@liderchi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
29-oktabr voqealari


29-oktabr — Grigoriy taqvimida yilning 302- (kabisa yilida 303-) kuni. Yil yakuniga 63 kun qoladi.

Turkiya kuni (1923)

1863 — Xalqaro Qizil Xoch Qoʻmitasitashkil topdi.

1888 — Rossiyada imperator poyezdi halokati (suratda).

1956 — Isroil Angliya va Fransiyayordamida Sinay yarim oroliga bostirib kirdi.

1998 — John Glenn fazoga chiqdi.

@liderchi


Инсоният умри давомида кандай кийинчиликка ёки синовга дуч келмасин,унинг ечими бор.Уз устида ишлаш ва илм олиш оркали ечимини топа олади.Бешикдан кабргача илм изла деб бежиз айтилмаган Азизларим.Илм олишни кечи юк.
@liderchi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Биз Сизларни яхши кўрамиз😊
@liderchi


Ажойиб кушик тонги кайфият учун....
@liderchi






Ассалому алайкум! Лидер устозлар!!!!

🌝Тонгда чиқиб нурли қуёшим,
Кўзларимда севинчли ёшим,
Хайрли тонг дедим чин дилдан,
Дуо қилиб сизни диндошим.
Самимият ила.....🙋‍♀
@liderchi


​​Муваффақиятни орзулайдиганлар ҳам бор...
Уни рўёбга чиқариш учун тонгда барвақт турадиганлар ҳам бор..

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! Кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин!
Дея Лидер устозлар канали бош админи
Аброр Абдуллаев🙋‍♂
@liderchi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Яхшиликни ният қилавер. Модомики яхши ният қилаётган экансиз, демак, яхшиликдасиз!

Агар сиз кун давомида кимнингдур юзига табассум югуртира олган бўлсангиз кунни бекор ўтказмабсиз.
Барчангизга хайрли тун!

Эртанги тонгда "АССАЛОМУ АЛАЙКУМ" дейиш албатта сизу бизга насиб қилсин! 😊

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ

Дея канал бош админи Аброр Аблуллаев😊
@liderchi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Ҳаёт мана шундай...

Гоҳида сизни ҳафа қилишади.
Гоҳида ҳавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...

Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар!!!

ОКШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ БУЛСИН УСТОЗЛАР😊 ДЕЯ ХУРМАТ ВА ЭХТИРОМ ИЛА КАНАЛ
БОШ АДМИНИ
АБРОР АБДУЛЛАЕВ👨‍✈️
@liderchi


Бизни кутганларни биз ҳам соғиндик.
🍁
Гоҳ нафрат этишди, гоҳида ҳасад,
Ҳаттоки айбимни билмай оғриндим.
Бировдан ранжишга тополмай фурсат,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Тушларга айтилган таъбирдан тониб,
Қадарда битилган тақдирдан тониб,
Муз каби совидим...ўт каби ёниб,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Сабримни синаган йилларга қасам,
Туташиб айрилган йўлларга қасам,
Юзимга термулса, тўйиб йиғласам,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Ранжишган бўлсада битта сўзимдан,
Дуога қўл очсам, ўтиб кўзимдан,
Энди айб ахтариб фақат ўзимдан,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Ҳар кимга очилмас кўнгил дарвоза,
Ҳар ерда қилинмас сирлар овоза,
Орзуларга ўқиган куним жаноза,
Мени соғинганни менам соғиндим.
Қароғга ўйилган нигоҳлар ҳаққи,
Кўзёшга тўйинган гуноҳлар ҳаққи,
Ёдимдан ўчмади бир лаҳза ёди...
Мени соғинганни менам соғиндим.
Қадримдан кечдимми, ҳаддимдан ошдим..

Муаллифга рахмат....

Хайрли КЕЧ соғинганим...
Дея тилак билдирамиз...
Яқинларингизни соғиниб ўтирманг..ҳаёт бўлсалар тез соғиндим қадрдоним денг

@liderchi

20 last posts shown.

203

subscribers
Channel statistics