Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: "Гуноҳлардан қутилиш йўлини ахтаргандик уни зуҳо намозидан топдик. Қабримиз нурга тўлишини ҳоҳлагандик, уни қуръон тиловатидан топдик. Машҳаргохдаги сирот (қил кўприк) дан эсон-амон ўтиб олишга талпингандик, уни рўза тутишу садақа беришдан топдик. Арш соясида соялансак дегандик, уни солиҳ биродарлар ҳузиридан топдик".