Мансур Жумаев катта шоир, азиз дўстимиз! Унинг тафаккури, дунёси ўзгача, СЎЗ юрагини парчалаб ташлаган, энди эл қатори "одам" қилиб бўлмайди. Ижодига яна-да юксак парвозлар тилайман!
“КЕМАЛАР ҚАБРИСТОНИ”ДА
Ташлаб кетди бу ерни денгиз,
ташлаб кетди сув неъматлари,
шовқин солмас шамоллар тинсиз
ва тўфонлар важоҳатлари.
Олислади меҳмонлар бир-бир,
тўлқин ёди дилни яллиғлар –
ташлаб кетди дарёи кабир,
зоғораю тилла балиқлар.
Фақат қолди бунда хотира
ва чандиқли ўтмиш ғамлари,
чириётган кемалар ила
“қора уй”нинг оқ одамлари.
Яшайверди улар жимгина,
дил тубида номус билан ор
ва муаззам она денгизнинг
гардларига боқиб умидвор…
Куйдирди-ю бўғзимни виждон,
кўзга қалқди томчи ёш – тахир:
севилмайди Ватан ҳайқириб,
у жимгина севилгай, ахир.
Энди сўзга етмайди бардош,
қотди кўзда қайғу жоласи.
Мен қаршингда эгажакман бош,
Қарекенгнинг содиқ боласи!
Мансур Жумаев
@javlonjovliyev
“КЕМАЛАР ҚАБРИСТОНИ”ДА
Ташлаб кетди бу ерни денгиз,
ташлаб кетди сув неъматлари,
шовқин солмас шамоллар тинсиз
ва тўфонлар важоҳатлари.
Олислади меҳмонлар бир-бир,
тўлқин ёди дилни яллиғлар –
ташлаб кетди дарёи кабир,
зоғораю тилла балиқлар.
Фақат қолди бунда хотира
ва чандиқли ўтмиш ғамлари,
чириётган кемалар ила
“қора уй”нинг оқ одамлари.
Яшайверди улар жимгина,
дил тубида номус билан ор
ва муаззам она денгизнинг
гардларига боқиб умидвор…
Куйдирди-ю бўғзимни виждон,
кўзга қалқди томчи ёш – тахир:
севилмайди Ватан ҳайқириб,
у жимгина севилгай, ахир.
Энди сўзга етмайди бардош,
қотди кўзда қайғу жоласи.
Мен қаршингда эгажакман бош,
Қарекенгнинг содиқ боласи!
Мансур Жумаев
@javlonjovliyev