2025-ўқув йилида Япония ҳукумати ҳамда Япониянинг Нагоя, Нагоя шаҳар ва Нагоя иқтисодиёт университетлари томонидан мазкур давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун стипендия танлови эълон қилинганлигини маълум қиламиз.
Мазкур грантлар Аичи префектураси маъмурияти, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг “JDC”, Нагоя университетининг “Global 30”, Япония Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлигининг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун стипендия дастурлари доирасида ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Япония томонининг маълумотига кўра, номзодлар республика ОТМлари ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлари, магистрантлари, талабалари қаторидан бўлишлари ва муайян талабларга жавоб беришлари лозим ҳамда улар ҳужжатлар натижалари асосида танлаб олинадилар.
Ушбу танловда (магистратура, докторантура) иштирок этиш истагида бўлган номзодлар аризалар ва барча зарур ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, онлайн тарзда тақдим этишлари керак. Ҳужжатларга уларнинг инглиз ёки япон тилларига нотариал тасдиқланган таржимаси илова қилиниши керак.
Ушбу дастурлар ҳақида маълумот илова қилинмоқда. Шунингдек, мазкур стипендия дастурлари тўғрисидаги батафсил маълумот, шартлари ва зарур ҳужжатлар рўйхати билан Япониянинг Нагоя, Нагоя шаҳар ва Нагоя иқтисодиёт университетларининг қуйидаги веб-саҳифаларида танишиш мумкин:
-
https://www.pref.aichi.jp/soshiki/kokusai/aichi-scholarship-program.html;
-
https://admissions.g30.nagoya-u.ac.jp/admissions/graduateprograms;
-
https://www.nagoya-cu.ac.jp/english/study/information/scholarships/.