Obod va xavfsiz mahalla | UYDA QOLING!


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


O’zbekiston Respublikasi Mahalla va oilani qo’llab-quvvatlash vazirligining oila, mahalla va xotin-qizlar masalalari yo'nalishida amalga oshirilayotgan islohotlar va yangiliklarga bag'ishlangan kanali.

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


❗️❗️❗️Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
👉https://regulation.gov.uz/uz/document/17107

📔📖Ҳужжат лойиҳаси билан, фуқаролар йиғинлари тўғрисида қуйидаги низомлар тасдиқланиши режалаштирилмоқда:
👉Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низом ;
👉Фуқаролар йиғини ҳузуридаги тафтиш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом;
👉Фуқаролар йиғинининг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси тўғрисидаги намунавий низом;
👉Фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низом;
👉Фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низом;
👉Фуқаролар йиғинининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияси тўғрисидаги намунавий низом;
👉Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси тўғрисидаги намунавий низом;
👉Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳи тўғрисидаги намунавий низом;
👉Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) гувоҳномаси тўғрисидаги низом;
👉Фуқаролар йиғинларида иш юритишни ташкил қилиш ва олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом.

☝️Ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 10 майига қадар давом этади.

☝️Маҳалла қадрияти ҳар биримиз учун қадрли, албатта.

Сиз азизлардан 👉https://regulation.gov.uz/uz/document/17107 манзили орқали ушбу ҳужжат лойиҳасига таклифлар билдиришингизни илтимос қиламиз! Фаол бўлайлик, азизлар!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фахр_ифтихор

👆👆👆Ахымбетова Гулбахар - Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали халк ижодиёти мутахасислиги доценти.

✅У Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Дӯстлик” ордени", “Қорақалпоғистон халқ бахшиси” унвони ҳамда “Ӯзбекистон белгиси” кӯкрак нишоши билан тақдирланган.

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


Мерей: Ибрат ҳам олдим, ишга ҳам олдим.

Мен Зулхумор опани тинглаб жуда ҳайратландим. Чуқурроқ ўйласам, ростдан ҳам халқимизнинг умумий характерида ШУКР ва САБР устувор экан. Мен ҳеч кимни қулликка ёки тобеликка чақираётганим йўқ, шунчаки, олиб борган неъматингни, маҳсулотингни "оз бу" деб отаётганларгаям ибрат бўлсин дегим келди. Ва аёлнинг кучига, қудратига, ақлу закосига қойил қолдим.

Бир тадбиркор сифатида бу аёлнинг ўзини ҳам, эрини ҳам ишга олишга қарор қилдим! Бу менинг юртимдаги бир оилани оёққа турғазишга ҳамда "Саховат ва кўмак" ҳаракатига қўшган ҳиссам бўлсин!

Иш берувчи сифатида биламанки, Зулхумор опадек оқила ва шукрли аёл ҳеч қачон ёмон ишламайди, баракасини берсин!

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


Нуроталик Зулхуморхон: "Ёрдамни биздан кўра аҳволи оғирларга беринглар."

"Бир ҳафта олдин онамдан айрилдим. Зарафшонда яшарди. Карантин сабабли бора олмадим, уйда қолиб онамнинг ҳаққига дуо қилишни тўғри деб ҳам билдим. Энди дийдиё қилиб йиғлаб боришдан фойда ҳам йўқ эди.
Оиламнинг тинчлигини сақлаб, эрим ва болаларим билан тинч яшасам онам ҳам қабрида тинч ётадилар. Онам учун энди фақат дуо қилишдан бошқа ҳеч нарса қила олмайман, деб ўйлаяпман.

Биз ҳеч қаерда расмий ишламаймиз, лекин Худого шукур кунимиз ўтиб турибди. Ҳозирги оғир шароитда эса Президентимизнинг сўзлари бизга нажот бўлмоқда. Бизга ҳеч қандай ёрдам керак эмас. Соғмиз, юриб турибмиз. Тандиримиз бор, нон ёпамиз, агар жуда қийналиб қолсак дўкондан қарзга озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиб, яшайверамиз. Кейин ишлаб пул топганда қарзимиздан қутиламиз.

Яхшиси, бизга эмас шаҳарда яшайдиган қийин аҳволдаги оилаларга ёрдам кўрсатинг. Мен уларни жуда яхши тушинаман. Карантин даврида кунлик ишловчилари уйида ўтирибди-ку. Қишлоқ жой баракали, сал қимирлаб меҳнат қилсангиз, тирикчилик ўтади.

Президентимиз Ўзбекистон ҳалқи учун нима зарур бўлса ҳаммасини қиляптилар. Бу синов барчамизга келган. Ҳозир кунимиз ўтиб турганда давлатдан ёрдам сўрасам, Худога ҳам хуш келмайди. Очдан ўладиган замонда эмасмиз, минг шукур”.

☝️Давомини ўқиш👇👇👇


🙏Зулфия мукофоти совриндори ва дунёнинг энг шукрли аёлларидан бири

Куни кеча Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси
Навоийлик Мерей Омонбоеванинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ибратли бир маълумотга гувоҳ бўлдик.

Мерей ёзади:
"...Бу аёлнинг иккита боласи бор. Эри ҳам ўзи ҳам ҳеч қаерда ишламайди. Кунлик балиқ ови, мол боқиш билан кунини ўтказиб юрган оила. Кам таъминланган оилалар руйҳатида туради. Уй шароити жуда оғир.
Нима муаммо бор? Қандай ёрдам керак? деб сўрадим ва жавобидан ҳайратда қолдим.

☝️Давомини ўқиш👇👇👇


☝️Зулфия мукофоти совриндори Нуроталикларга нималар қилди?

Одамлар турлича, тақдирлар турлича.
Халқимиз томонидан моддий таъминоти етарлича эмас инсонлар "камбағал", "камхарж", "қўли қисқароқ", "тирикчилиги юпқароқ", "эҳтиёжманд", "муҳтож", "кам таъминланган" каби сўзлар билан изоҳланади ва меъёрий ҳужжатларда ҳам шу сўзларнинг расмийларидан фойдаланилади.

Ёрдам эгасига етиб бориши учун...
Аҳолининг муаммоларини, соғлигини, кайфиятини билиш учун унинг қатламларини ўрганиш, худди беморни обдон кўрикдан ўтказиб, аниқ ташхисини қўйиб бергандек табиий ҳолдир. Кучли ижтимоий ҳимоя тизимининг аниқ ва ҳалол ишлашини, давлат кўрсатадиган ёрдамларни айнан ва мақсадли йўналтирилишини таъминлашда аҳолининг муҳтожлик даражасини билиш муҳим.

Маҳалла тизимида аҳоли ҳолатини ўрганиш ва эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, уларга давлат томонидан турли нафақалар, ёрдамлар ажратиш тизимини ислоҳ қилиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

☝️Давомини ўқиш👇👇👇


Forward from: Zulfiya izdoshlari-2020 | Uyda qoling!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👆Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Саматова Шахнозахон Сирдарё вилоятидаги Хайрия ишларини мувофиқлаштирувчи марказда волонтёр сифатида фаоллик кўрсатмоқда.

📹Батафсил видеода танишинг...

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


Forward from: Zulfiya izdoshlari-2020 | Uyda qoling!
👆Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори сурхондарёлик Қайимова Сабинахон фаолиятидан лавҳалар...

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


#шукрона

Тошкент шаҳридаги Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан етказилган маҳсулотлар учун ўз шукронасини, миннатдорлигини мана шу сиз кўриб турган расмдаги "спасибо" яъни "раҳмат" сўзини ўз қўллари билан ёзиб, расмга олдириб, бизга йўллаш орқали изҳор этибди.

Бу ёзувни ёзаётганда бу онахоннинг қўллари қанча титрагандир, юраги қанчалар миннатдорлик ҳисси тўлқинига тўлгандир.

Шукр қилаётган одам, айниқса аёл юрагингизда инсоннинг азиз ва мунис, меҳрибон хилқат эканига ишонтиради, инсон эканингиздан фахрланиш туйғусини жўштиради.

Президентимиз 20 апрелдаги йиғилишда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларига, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларига суяниб, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар.

Бу барчамиз халқимизнинг саховатпешалик, шукроналик, сабр каби олий фазилатларига суянган ҳолда, синовлардан бир-биримизни омон асраб ўтиб олишимизга ишорадир, ишончдир.

Шукрли ва сабрли бўлайлик, азизлар!

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


#шукрона

Шукрли инсон инсонларнинг олийсидир!

Ҳа, бутун инсоният коронавирус пандемияси деган синовдан ўтмоқда. Миллати, дини, ирқию табақасидан қатъи назар.
Бундай синовли дамларда халқлар ўз маънавий қиёфаларини кўрсатадилар.

Баъзи ҳолатларни мустасно қилган ҳолда айта оламизки, бу вазиятда бизнинг она халқимиз, юртдошларимиз қадимий, қадриятларини, юксак инсоний фазилатларини намоён этмоқда.

Биринчиси, хайр-эҳсон қилиш фазилати.
Иккинчиси, эҳсонни шукроналик билан қабул қилиш фазилати.
Учинчиси, давлат халқ манфаати учун ўрнатган тартиб-интизомга риоя этиш фазилати.

Албатта, орамизда етказилган неъмату эҳсонга беписанд қараётганлар, тартибга амал қилмаётганлар ҳам учрамоқда. Лекин улар бутун бир халққа баҳо беришга асос бўлолмайди.

👇Давомини ўқиш👇


Forward from: Zulfiya izdoshlari-2020 | Uyda qoling!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🎤Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Олимахон ижросидаги бетакрор қўшиқдан баҳра олинг...

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


Forward from: Zulfiya izdoshlari-2020 | Uyda qoling!
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🏆Жаҳон чемпионати - 2018

Болгария давлати, София шаҳри

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


🇺🇿Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори самарқандлик Нуриниссо Усманова👇


📌Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова ташаббуси билан мамлакат хотин-қизлари ўртасида “Менинг остонам гулзор“ лойиҳаси эълон қилинган.

✅Лойиҳа ҳудудлардаги хотин-қизларнинг карантин даврини ҳам унумли ўтказишга хизмат қилаётир.

Батафсил 👉http://uza.uz/oz/society/mening-ostonam-gulzor-loyi-asidan-anday-natizha-kutilmo-da-21-04-2020


📌https://telegra.ph/Reabilitaciya-va-moslashtirish-markazlari-ta%D2%B3lil-va-natizha-04-20

✅Жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, 5 та ҳудудий Реабилитация ва мослаштириш марказида оилавий зўравонликдан жабр кўрган 14 нафар аёл 14 нафар фарзанди билан жойлаштирилган. Уларга керакли ҳуқуқий, психологик, тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

✅Оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича ҳудудлардаги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармалари ва бўлимлари, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, прокуратура органлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан изчил ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Муаммоларнинг ҳал қилиниши Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси назоратида турибди.

❗️❗️❗️Мақолада батафсил танишинг!!! 👇

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин


❗️❗️❗️Гендер зўравонликни олдини олиш учун “Ишонч телефони” фаолияти йўлга қўйилди.

👉Шу кунларда дунё мамлакатларида оилавий низолар ва ажрашишлар сонининг кўпайиш тенденцияси кузатилмоқда. Карантин даври эса кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлмоқда.

☎️Бундай вазиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан, БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), ҳамда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан ҳамкорлигида жорий йилнинг 10 апрель кунидан “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди.

👩‍💻👨‍💻Эндиликда опа-сингилларимиз телефон рақамлари орқали “Ишонч телефони” операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.

👨‍💻Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26;
👩‍💻Руҳшунос: +998 97 137 27 27;
☎️Ишонч телефони: +99897 137 24 24

Каналга ҳозироқ уланинг!!! 👇https://t.me/zoravonlikka_yol_yoq_netnasiliyu


📌ВИРУС ҚУТҚУСИНИ ЕНГИШДА ҚЎЛИ ГУЛ АЁЛЛАР ТАВСИЯСИ

👉Шунингдек, гуллар юрти бўлмиш Наманганда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг "Менинг остонам гулзор" , "Менинг томорқам энг намунали" лойиҳасини вилоят Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармалари қўллаб-қувватлади.
Натижада лойиҳалар асосида онлайн тарзда танлов эълон қилинди.

✅Ўқувчилар ва тарбияланувчиларнинг оналари бу танловда турли номинациялар бўйича фаол иштирок этишмоқда.

🏆Ҳозирда лойиҳа асосидаги танлов онлайн-фестивалга айланиб кетди.
Ҳар қандай оғир вазиятда ҳам аёлнинг оқилона ёндошуви ва меҳнаткашлиги, ўз хонадонига бўлган меҳри ва эътибори синовларни енгишда мадад бўлган.
Юқоридаги мисоллардан кўриш мумкинки, вирус қутқуси ва ҳавфини енгишда хонадонимиз, маҳалламиз, бутун юртимизни гулларга буркашдек эзгу ғоя яхши самара бериши исботланмоқда.

🙏Азизлар, хонадонларимиз атрофини гулзорга айлантирайлик!

#Уйда_қолинг
#Ваҳимасиз_карантин



18 last posts shown.

628

subscribers
Channel statistics