Manba.uz


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified



Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Замоннинг асосий вазифаси:

Ҳозирги вақтдаги асосий вазифа – раҳбарият атрофида бирлашиш, уларга ёрдам бериш ва улар учун ҳамда уммат учун дуо қилишдир.

Улар хатоларга йўл қўйган бўлса ҳам, уларнинг камчиликларини тарғиб қилиш ўрнига, уларни ёпишга интилиш керак. Чунки душманларимиз ўз нафратларини очиқдан-очиқ намоён қилаяпти, оғизларидан чиққан нафрат сўзлари уларнинг қалбларидаги ёвузликлардан кичикроқ.

Бундай вазиятда раҳбарларнинг хатоларини қидириш, ўтмишдаги гина-кудуратларни чиқариш ва бу хатоларни минглаб одамлар кузатаётган ижтимоий каналларда ёки саҳифаларда тарқатиш, фақат душманларга хизмат қилади. Бундай ҳаракатлар – душманлар билан бевосита ёки билмасдан ҳамкорлик қилишдир.


#Сурия

Ливандаги суриялик маҳбуслар яқин кунларда Сурияга қайтарилиши кутилмоқда. Бу қарор жиноят иши билан боғлиқ ва шахсий даъволарга дучор бўлганлардан ташқари барчага тегишли.

Ўн йилдан ортиқ давом этган адолатсизлик ўз ечимини топаётган кўринади. Бу жараён янги Сурия раҳбариятининг икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги мулоқотни бошлаш мақсадида маҳбусларни қайтариш талаби билан бошланган.

Бу ҳақда Ливанлик адвокат Набийл Ҳалабий маълум қилди.


Амнийлар

Жамоат
хавфсизлик бошқармаси Суриянинг турли ҳудудларида қонунга хилоф равишда ҳаракат қилувчи шахслар ва наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчиларни қўлга олди.


Янги Сурия ҳукумати мавжудлиги орқали минтақа ва дунё учун юзага келадиган манфаатлар:

Эрон лойиҳасининг тугатилиши: Суриядаги Эрон таъсирини тўхтатиш ва унинг кенгайишини чеклаш.
Қочоқлар муаммосининг ечим топиши: Туркия ва бошқа давлатлардаги қочоқлар масаласининг ҳал қилиниши.
Европанинг қўрқувларининг бартараф этилиши: Сурия шимолий ғарбидаги янги қочоқ тўлқинлари хавфининг йўқ қилиниши.
Маҳсулотларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйиш: Иордания ва Халиж давлатларига наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосини тугатиш.
Туркиянинг миллий хавфсизлик қўрқувларининг бартараф этилиши: Сурия шимолидаги бўлинишга қаратилган лойиҳаларнинг тугатилиши.

Бу манфаатлар минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.


Қўмондон Аҳмад аш-Шараъ:

“Инқилоб даври тугади, энди давлат қуриш даври бошланди.”


#Эрон

Теҳрондан Бейрутга йўналган Эрон самолёти энди Сурия ҳаво ҳудудидан ўтиши мумкин эмас.

Бу вазият Эрондаги муллалар режими ўзгаргунча давом этиши мумкин.


#Қоғоз_партияси 🧻

Ёлланма қалам эгалари (Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси) ва уларнинг пропаганда каналлари ўз моҳиятини ҳеч қачон ўзгартирмаган. Улар мужоҳидларга нисбатан нафрат билан тарбияланган ва уларнинг қурбонликларини камситишга уринишда давом этмоқда.

#Қоғоз_партияси 🧻 (Ҳизб ут-Таҳрир жамоаси) аъзолари, эркаклари ҳамда аёллари мужоҳидларни ҳақорат қилиш ва уларнинг шарафига доғ туширишга уринмоқда. Улар мужоҳидларнинг қилган фидокорликларини тан олмасдан, уларга қарши “даюс” (шарманда) каби ҳақоратлар ишлатмоқда.

Бу мужоҳидлар Сурияни жиноий режим ва унинг тарафдорларидан озод қилиш йўлида ўз жонларини фидо қилганлар. Энди эса уларнинг қурбонликларига нисбатан ҳурматсизлик қилиш ёки уларнинг шарафига ҳужум қилиш даври тугади.

Сурия озодлиги йўлидаги кураш ўз самарасини бермоқда ва бу йўлда жасорат кўрсатганларнинг қадри доимо эъзозланади.

Уларнинг энг катта шубҳаларидан бири — Суриянинг озодлигига нисбатан турли гумонлари ва бунда уларнинг чин ниятдан ишончсизлигидир. Эътиборли жиҳати шундаки, уларнинг ўзлари ўнлаб йиллар давомида куфр давлатларида хавфсиз, тинч ва ҳашаматли ҳаёт кечириб келмоқдалар.

Бундай турмуш тарзи уларнинг қилаётган танқидлари ва шубҳаларининг чин ниятсиз эканини янада яққол намоён этмоқда.

Эслатиб ўтаман, бу 🧻 жамоа ҳатто Афғонистон Исломий Амирлигига ҳам асоссиз шубҳалар тарқатиб, ҳозиргача уларни танқид қилиб келади. Бундай муносабатлари орқали улар исломга қарши кучларга гоё қўллаб-қувватловчи мавқени намоён этмоқдалар.

Бу уларнинг ҳақиқий ниятини фош этади: фитна тарқатиш ва ҳақиқий исломий ҳаракатларни заифлаштиришга уриниш.

Manba.uz


#Ҳалаб

Ҳалабда айрим дўконлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг суистеъмол қилинаётгани қайд этилмоқда. Бу ҳолат валюта айирбошлаш курсларидаги фарқ баҳонаси билан оқланмоқда.

Янги ҳукумат тадбиркорлар томонидан нархларни сунъий ошириш ҳолатларига қарши чора кўриш мақсадида тадбирлар бошлаганини маълум қилди.

Manba.uz


Араб дунёсидаги инқилоблар кўплаб мураккаб муаммолар сабабли муваффақиятсизликка учради ёки тўхтаб қолди.

Бу муаммоларнинг энг жиддийлари собиқ режим қолдиқлари ва давлатнинг ҳамкорлиги, хавфсизлик идоралари қолдиқлари, ҳамда ўзгаришлардан қўрқувчи минтақавий ва халқаро давлатларнинг аралашуви билан боғлиқ. Айниқса, ўзгаришлар исломий тусга эга бўлганда, бу қаршилик янада кучаяди.

Суриядаги ўзгариш етакчилари учун асосий вазифа — ички фронтни мустаҳкамлаш ва бирлаштириш, шунингдек, араб қўшнилари, халқаро дўстона давлатлар ва таъсирли халқаро кучларнинг ишончини қозониш. Бу фуқаролар манфаатларига хизмат қиладиган давлатни қуришнинг муҳим қадами бўлади.


Муҳандис Марҳаф Абу Қасра (Абу Ҳасан 600) Сурия янги ҳукуматида мудофаа вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун:
Абу Қасра Ҳама шимолидаги Ҳалфая шаҳридан бўлиб, 2020 йилдаги сулҳ бошланганидан буён “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”нинг ҳарбий қанотида тубдан ислоҳотлар амалга оширган.

Абу Қасра тўрт армиёлик тизимни бекор қилиб, уни 12 та юқори даражада ташкил этилган бригадаларга айлантирди. Бу бригадаларга умумий ҳарбийлар ва юқори мутахассисликка эга бўлган махсус бригадалар киритилган.

У жанговар кучларни шундай қайта ташкил қилдики, қўшинлар максимал даражада самарадор ва ҳар доим тайёр бўладиган шаклга келтирилди. Ҳарбий билимга эга бўлмаса-да, у ташкилотчилик ва ҳарбий тайёргарлик соҳасида етук мактаб вазифасини бажарган.


Сурия бош қўмондонлиги:

Ҳарбий гуруҳлар янги армиядаги Мудофаа вазирлиги бошқаруви остида ягона тузилмага бирлаштирилади.


Қўмондон Аҳмад аш-Шаръа ҳарбий жамоатлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда янги Суриядаги ҳарбий тузилма шакли муҳокама қилинди.


#Димашқ
Туркиянинг Ҳилол Аҳмари жамияти Димашқда ўз бўлимини очганини эълон қилди.


Башар Асад Дамашқдан қочди, яқинларини огоҳлантирмасдан

Башар Асад Дамашқни тарк этди ва бу ҳақда ҳатто энг яқин қариндошларига ҳам хабар бермади, жумладан, аммаваччалари, тoғавваччалари, жиянлари ҳамда рафиқасининг оила аъзоларига ҳам.

Асад Сурия пойтахтидан ташқарига чиққач, армияга мухолифатни тўхтатиш, идораларни йўқ қилиш ва ҳужжатларни ёқиш буйруғини берди.

🗣 Манба маълумотига кўра, Асаднинг қочиши хаос ва ваҳима билан кечган.
“У ит каби тун ичида қочди,” — деди вазиятдан хабардор шахслардан бири.

Асад ўзининг кетиш пайтигача атрофидагиларни вазият назорат остида эканига ишонтиришда давом этган.

✅ Эслатиб ўтамиз, Асад режимига нисбатан босимнинг ортиши фонида Исроил босқини қўллаб-қувватлаган режимга қарши Сурияда вақтинчалик ҳукумат ташкил қилинган. У мамлакатни тиклаш ва ўн йиллик можародан келиб чиққан оқибатларни бартараф этиш билан шуғулланиш ниятида.

Манба: Financial Times


Ал-Бадия:

Ҳарбий операциялар бошқармаси Ҳомс ва Дамашқ ўртасидаги саҳро ҳудудида режим қолдиқларига мансуб бир гуруҳ тўдани қўлга олди ва кейин уни йўқ қилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
BBC Аҳмад аш-Шаръа (Жавлоний) ва унинг оиласи яшаган маҳалла ҳақида видео эълон қилди ва унинг қўшнилари билан суҳбатлашди.


#Туркия

Туркия ташқи ишлар вазири:

“Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” сўнгги 10 йил ичида террорчилик фаолиятида иштирок этгани қайд этилмаган. Ғарб разведка хизмати ҳам худди шу хулосага келган.

Ушбу баёнот Туркиянинг “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом”га нисбатан позициясини юмшатишга қаратилгани кўриниб турибди. Ғарб разведка хизматларининг ҳам шу хулосага келгани таъкидланиши, халқаро майдонда ҲТШнинг имижини яхшилаш ёки маълум сиёсий манфаатларга эришиш мақсадида бўлиши мумкин.


Америка Интерполи Ливан ҳокимиятларидан Асад режимидаги Сурия ҳаво разведкаси директори генерал Жамил Ҳасанни қўлга олишни сўради.

Бу буюртма, эҳтимол, янги Сурия ҳукумати томонидан берилган бўлиши мумкин.


📌 Кимдир янги Ташқи ишлар вазири ҳақида сўраётган бўлса:

Асад Ҳасан аш-Шайбоний Бани Шайбан қабиласидан. 1987 йили Ҳасакка вилоятида туғилган. Оиласи билан бирга Димашққа кўчиб ўтган ва 2009 йили у ердаги университетнинг Адабиёт ва гуманитар фанлар факультети, Инглиз тили ва адабиёти бўлими битирувчиси бўлган.

⏺ 2011 йилда Сурия инқилоби бошланганидан бери унга қўшилган ва шундан буён уни тарк этмаган.

⏺ Сурия қутқарув ҳукуматини тузишда қатнашган ва Сиёсий ишлар бошқармасини асос солган.

⏺ Инсонпарварлик соҳасида ишлаб, БМТ ва унинг агентликлари билан яхши алоқалар ўрнатган ҳамда Суриянинг шимолий ғарбида инсонпарварлик ишларини осонлаштирган.

⏺ 2022 йилда Туркиядан Сиёсий фанлар ва халқаро алоқалар соҳасида магистр даражасини олган. Бугунги кунда шу йўналишда докторлик диссертацияси устида ишламоқда. Шунингдек, Америка университетида бизнес бошқаруви (MBA) магистратурасининг сўнгги босқичини якунлаган.


Янги Сурия ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимига Асад Ҳасан аш-Шайбоний тайинлангани эълон қилинди.

20 last posts shown.