Олий суд фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузаяпти(ми)?!Yuristkadr телеграм каналининг хабар беришича, 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига 1792 та тафтиш шикояти (протести) киритилган бўлиб, шу шикоятлардан 83 таси, яъни бор-йўғи 5 фоизи мазмунан кўриб чиқилган. Аниқ айта оламанки, бошқа судлов ҳайъатларида ҳам аҳвол бундан яхши эмас.
Мен ҳурмат қиладиган Олий судимизнинг раиси Бахтиёр Исломовга иккитагина саволим бор.
1.Конституциянинг 55-моддасида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши қатъий белгилаб қўйилган.
Фуқароларнинг шикоятларини мазмунан тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун ўтказмаган судьяларимиз мабодо бизнинг шу моддада белгилаб қўйилган ҳуқуқларимизни бузиб қўйишмаяптими?
2.Шикоятларни мазмунан тафтиш тартибида кўриб чиқиш учун ўтказмаган ҳурматли судьяларимиз айрим фуқаролар Олий суддан адолат топаман деб ўйлаб чўнтагидаги охирги пулларини давлат божи ва почта харажатлари сифатида тўлашларини ҳис қила олишадими?
Бу масаладаги охирги суд ислоҳотларининг аниқ сабаб
ва мақсадларидан хабаримиз йўқку, лекин у фуқароларнинг манфаатларига ишламаётганлиги аниқ.
https://t.me/manifestcanal