Чехов домланинг ҳикматли гапларини таржима қилдим. Бир уқиб курингизларчи...
***
Одамнинг яхши тарбия кўргани дастурхонга шарбатни тўкиб юбормаслигида эмас, балки мабодо бошқа биров шундай қилиб қўйса, уни пайқамаганга олишидадир.
***
Ҳазил-мутойиба ҳисси юқори инсоннинг жиддийлиги жиддий одамнинг жиддийлигидан кўра юз баробар зиёдроқдир.
***
Ақлли инсон ўқишни ёқтиради, аҳмоқ эса ўргатишни.
***
Узундан узоқ воқеалар ҳақида мухтасар гапиришни билиш керак.
***
Ижод завқини туйган одам учун бошқа ҳеч қандай завқу шавқнинг қизиғи йўқ.
***
Олийжаноб одам ҳатто итдан ҳам уялади.
***
Ўзингиздан “мен фойдали иш билан шуғулланаяпманми ёки бўлар-бўлмас юмушлар биланми”, деб сўрашга ҳеч қачон ҳали эрта деб ўйламанг.
***
Агар некбин бўлишни ва ҳаётнинг моҳиятини тушунишни истасангиз, ҳар қандай гаплар ва ёзувларга ишонишни тўхтатинг ва ҳамма нарсани ўзингиз кузатиб, хулоса қилишга одатланинг.
***
Оддий одамлар роҳатни ёки азобни ташқи шароитдан, масалан, от аравадан, лавозим ва кабинетдан, фикрловчи киши эса ўзидан кутади.
***
Шундай одамлар бўладики, доим маъноли ва яхши сўзларни гапирсаям бефаҳмлигини яққол сезиб турасан.
***
Ҳали ёшсиз, кучингиз бор, дадилсиз, тинмай яхшилик қилинг! Бахт деган нарсанинг ўзи йўқ ва унинг бўлиши ҳам керак эмас. Агар турмушда маъно ва мақсад бўлса, у бизнинг бахтимизда эмас, балки бошқа маъқулроқ ва буюкроқ ишларда бўлади. Яхшилик қилинг!
***
Инсоннинг қалбини тушуниш қийин, аммо ўз қалбингни тушуниш ундан-да қийин!
***
Инсонда ҳамма нарса гўзал бўлиши керак: ташқи қиёфа, кийим-кечак, қалб ва ўй-фикрлар ҳам.
***
Афтидан, бахтсизлар оғирликни жимгина кўтариб келгани учун бахтлилар фароғатда яшайди, бундай жимлик бўлмаганда бахт ҳам бўлиши мумкин эмас эди.
***
Инсоннинг тақдири азали шундай: агар у асосий масалаларда адашмаса, майда-чуйдаларда адашади. Чунки мутлақ ҳақиқатни ҳеч ким билмайди.
***
Инсон ҳаётида ойлар ва йилларга алишса арзигулик дақиқалар бўлади.
***
Аёллар эркакларнинг даврасида гулдек очилади, аёлларнинг қуршовисиз қолган эркаклар эса тубанлашади.
***
Умр инсонга бир марта берилади. Шундай экан, уни тетиклик, зийраклик ва олийжаноблик билан яшаш керак.
✅Яқинларингизга ҳам улашинг
┅অঠই🍃🌹☆❤️☆🌹🍃ইঠঅ┅
Мехрибонларим √-1┅অঠই🍃🌹☆❤️☆🌹🍃ইঠঅ┅
👉
https://t.me/Mehrli_kanaI