Жорий йилнинг 15 январь куни Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари зич истиқомат қиладиган шаҳарлардан бири - Пучон шаҳрида ватандошлар билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамда Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси томонидан ташкил этилиб, “Инстаграм” тармоғи орқали онлайн ёритилди.
Тадбир давомида фуқароларга мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, тиббиёт, таълим ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир олиб борилаётган кенг кўламли ижобий ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ватандошларимиз томонидан Корея Республикасида мамлакат тартиб-қоидаларини бузиш ҳамда содир бўлаётган салбий ҳолатлар ва уни олдини олиш бўйича маълумот ва тавсиялар берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси томонидан шартнома асосида ишлаётган ишчиларимизнинг муаммоларини ўрганиш, янги тартиб қоидалар ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.
Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмасининг вазифалари ва унга аъзо бўлишнинг ўзбекистонликларга манфаатли томонлари ҳақида маълумотлар берилди.
Учрашувда бевосита иштирок этган ватандошлар ҳамда мазкур табдбирни онлайн кузатган юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар ва мавжуд муаммолар бўйича саволларига батафсил маълмот олдилар.
Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migrationuzkr