ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг мазкур давлатдаги ваколатхонаси масъуллари томонидан жорий йилнинг 17 январь куни Е-9 визаси асосида Корея Республикасига кириб келган 41 нафар юртдошимиз билан онлайн мулоқот ўтказилди.
Тадбир давомида фуқароларимизга Корея Республикасидаги ҳозирги вазият, ҳудуддаги эпидемиологик ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Шунингдек, Корея Республикасига кириб келаётган меҳнат мигрантлари орасида коронавирус инфекция қайд этилаётганлиги, шу сабабдан, ўрнатилган тартиб интизомга риоя қилиш келгусида меҳнат миграцияси жараёнларига бевосита алоқадор эканлиги қайд этилди.
Жиддий огоҳлантиришларга қарамай карантин муддатини ўташ даврида айрим фуқаролар томонидан карантин қоидалари бузилиши ҳолатлари корейс томонидан эътирозларга сабаб бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migrationuzkr