Forward from: @
⚡️⚡️Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.
☑️Бугунги видеоселектордан:
▪️Мутасаддилар маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиб, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга шахсан масъул бўлади.
▪️Ҳоким ёрдамчилари «темир», «аёллар» ва «ёшлар» дафтарлари доирасида ўз маҳаллаларида ўрганишлар ўтказиб, ижтимоий реестрни қайтадан янгилаши лозим.
▪️Бунда, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш йўлга қўйилади.
▪️Аҳолини ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилишга катта ҳажмда кредит ва субсидиялар ажратилмоқда. Лекин, жойларда аксарият одамлар улардан бехабар десак, бу ҳам ҳақиқат. Шунинг учун ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, уларга мавжуд шароитларни етказиши, тадбиркорлик ва деҳқончиликка ўргатиш орқали камбағалликдан чиқариши лозим.
▪️Ушбу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм) ажратилиши маълум қилинди.
▪️Жорий йил деҳқончилик учун ажратилаётган 80 минг гектар экин майдони ҳам биринчи навбатда юқорида қайд этилган тоифадаги оилаларга берилади. Шу орқали 500 минг аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мумкин.
▪️Мутасаддилар олдига экин ерларини ажратиш ишларини танқидий муҳокама қилиб бориш, аҳолини паррандачилик, қўй-эчкичилик, қуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик билан банд қилиш учун етакчи тадбиркорларни жалб этиш, мавжуд имкониятларни ўрганиб, тадбиркорлар иштирокида маҳаллаларни инкубатор билан таъминлаш, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли сотиб олиш тизимини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
▪️⚡️Бир нарсани ҳамма аниқ тушуниб олиши зарур. Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.
▪️Бунинг учун ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим. Улар учун фақат шароит яратиб бериши керак.
👉 @bankirkundaligi 👈