Муҳаммад Аллоҳёр


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم
›Ижодий саҳифа.
Қабрдан олдин дунёга
кўмилиб бўлгандекмиз...
Ҳуддики ўлим йўқ,
туғилганда ўлгандекмиз...
©Муҳаммад Аллоҳёр

@tasvirxona
›Иқтибослар: @dorulfano
›Саволлар саҳифаси: @mufidilm

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Фақат зоҳирга қараб иш қиладиган дўстдан хавфлироқ душман йўқ.

@MuhammadAllohyor


Ёмғир рангларига тусланса осмон,
Ёмғирнинг тусига киради Ер ҳам.
Устимда ер бўлар, устимда осмон...
Ёмғирга айлангим келади мен ҳам.

Дарахтнинг баргини ўйнаса шамол,
Тўзади булутлар, тўзади ер ҳам.
Устимдаги ернинг устида шамол...
Баридек тўзигим келади мен ҳам.

Маъюс тортаётган кунларни кўринг,
Куннинг ботишидан бахтлироқ тун ҳам.
Тонгги отар туннинг бахтини кўринг...
Тонг каби отишни хоҳлардим мен ҳам.

Қуёш ҳам тарк этса қуёш чиқарни...

@MuhammadAllohyor


– Индамасликда гап кўп (индамасликни ўрган!).

Бувим – бувамнинг аёли

@MuhammadAllohyor


Баъзида охирдек қаралар дунё,
Қалбинг остигача таралар дунё.

Тавбага маҳшарни кутма биродар,
Жаннатий, дўзахийни саралар дунё.

Орзулар тубига чўкар бўлганда,
Ўлим ва қабрни қоралар дунё.

Ҳозир лаззатингга гувоҳ бўлса ҳам,
Гувоҳлик берганда поралар дунё.

Дунёдан узилиб иқомат айтсанг,
Қулоқ қоқишингга оралар дунё.

Тақвони орқалаб йўлга тушарда,
Бошдан оёғингга ўралар дунё.

Ўйлама, ўрнингга жавоб бермайди,
У кунда ўзи ҳам сўралар дунё.

@MuhammadAllohyor


Қалби мўминнинг тили фосиқ бўлмайди.

@MuhammadAllohyor


Дунёнинг юзсизлигидан фақат кетганлар юз ўгиради. Тириклар мудом юзсизликка юзланаверади.

Дунёнинг энг содда ва катта юзсизлиги – яшаётгандай кўриниб ўлаётганингдир.

@MuhammadAllohyor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кишининг қаердалиги эмас, қаерга кетаётгани муҳим.

@MuhammadAllohyor


Бу ерда “ўлдириш” деб мажозий маънода айтилди. Ҳозирча инсон тирик экан, нафси ҳам ўлмайди. Ундан тўғри ёки нотўғри фойдаланиш мумкин, холос. Тўғри фойдаланиш – бу биз нафсдан фойдаланишимиз. Нотўғри фойдаланиш эса акси.

@MuhammadAllohyor


Вақтни ўлдиришда давом этар экансиз, нафсни ўлдира олмайсиз.

@MuhammadAllohyor


Қалбдаги Аллоҳники бўлган жойларни бошқаларга, бўшлиққа бериб юборманг.

@MuhammadAllohyor


Хотиржам кўзлар – хотиржам қалбнинг юзидир.

@MuhammadAllohyor


Тармоқ деган бир юзсиз,
инсофсиз душман чиқди.
Ёш, қари, аёл, эркак
ва шоирлар издан чиқди!

Шоир деган табиатни,
ҳар жиҳатни кузатади.
Ҳар соҳадан озни олиб,
ҳар соҳани тузатади.

Тонналаган ишлар туриб,
ўлчовимиз грамм бўлди.
Энг яқин ошнолар ҳам
телефон, телеграм бўлди.

"Шеър ёзай"га йўқ мавзу,
ҳаёллар тарқаб кетган.
Сиёҳга суғорилмай,
дафтарлар қақраб кетган.

Биз бир балиқ бўлсак,
интернет қармоқ экан.
Ижтимоий тармоқ эмас,
ижтимоий қамоқ экан.

Бу ижтимоий қотиллик,
ижтимоий жиноятдир.
Аллоҳ берган умрга
шайтоний ҳиёнатдир!

Эй мусулмон, агар
кимга охиру дунё керак,
ки, тарки дунё эмас,
тарки виртуал дунё керак.

@MuhammadAllohyor


Аллоҳ бир тупроқдан турли ўсимликларни ундирган Зотдир!

Бувам – Баҳром Жалилов, адабиётшунос, тилшунос олим, профессор, Аллоҳ қабрини нурга тўлдирсин. Иш қилганимни кўрса, таъкидлар эди: “Бир иш қилсанг, иш ўрнингни шундай тозалаб қўйгинки, иш қилганингни ҳеч ким билмасин”.

Яна бир киши нақд шундай дейди: “Бир иш қилсанг, иш ўрнингни шундай тозалаб қўйгинки, иш қилганингни ҳамма билсин”.

Бувим – бувамнинг аёли, кўп йиллар давомида муаллима бўлган. Бу инсонга “Сиз учун фалон иш қилдим, дуо қилиб қўйинг”, дегани уялади одам. Шу қадар самимийки, ҳеч бир сабабсиз, ҳеч нарсасиз дуо қилаверади.

Шундай инсонларни кўраманки, уларнинг дуосини нархи, ўлчови, меъёри бор. Маълум меъёрни адо этганимдан сўнггина дуо оламан ва охирида энг норози инсон улар бўлади.

Аллоҳ қалбларни Ўзи рози бўладиган йўлга буриб қўйсин!

@MuhammadAllohyor


Кулиб ҳам туриш керак.

Уч киши суҳбатлашиб қолдик. Орамиздаги никоҳланган биродар ўзида мавжуд китоблар рўйхатини кўрсатиб, уларнинг аксарини бошқаларга ўқиб туриш учун берганини айтди. Шунда яна биримиз: «“Баҳтиёр оила” кимда, нариги тарафдами (келин тарафдами)?», деб сўради.

– Йўқ. У китоб фалон биродарда.

Шунда мен ҳам суҳбатга аралашдим: «Ҳа, унда “Тил офатлари”ни бериб юбордингизми?».

Бир оз сукутдан сўнг орамиздаги жиддийликни гўзал кулгу эгаллади.

@MuhammadAllohyor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энг ишғолчи фотиҳ кўзлардир! Тийилмаса, қалбга мусибатлар эшигини очиб беради.

@MuhammadAllohyor


Дунёга боғлаб қўядиган нарсалар тарк қилинишга лойиқ.

@MuhammadAllohyor


Шу ўринда айтиш авлоки, Буюк ва Қудратли Робб ҳимоясида бўла туриб, қалбингда Ундан ўзгага қўрқув сақлашдан, Унинг қудратига шак келтиришдан тийилишинг керак!

@MuhammadAllohyor


Кўз ҳавфни сезса, киприклар ортига ҳимояланади. Ўзининг нозик табиатига қарамай, киприклар ҳам мудофаага шай.

Нақадар буюк ишонч!
Нақадар буюк яқинлик!

@MuhammadAllohyor


Осмонга қараш бошқа томонларга қарашдан яхшироқ.

@MuhammadAllohyor


Ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг ўғли Муҳаммад ибн Ҳанафийяга қилган насиҳати.

Шеърий баён, 1-қисм.

(Баъзи ўринларда сўз ўзгартирилди, қўшилди, лекин маъно ўзгармади.)


Васиятим, тингла ўғилчам!
Ўзинг ёлғиз қолганда ҳам,
халқлар аро турганда ҳам,
Аллоҳдан қўрқишни ўрган!

Рози бўлган ҳолингда ҳам,
ғазабланган онингда ҳам,
унутмагин бир ишни –
фақат ҳақни айтишни.

Фақирлик эшик қоқса,
бойлигинг дунё ёқса,
ҳеч бирига берма дил,
доим тургин мўътадил!

Асли, душман ўзга дунё,
дўстлар ҳам бошқа дунё,
юзлан уларга ҳақ-ла –
ўртада адолат сақла!

Ғайратинг тандан тошса,
дангасалик ҳаддан ошса,
куймай десанг аламдан,
тўхтаб қолма амалдан!

Очинликда – оғир дам,
тўкин-сочинликда ҳам,
тўғри кетгин ҳаётдан,
рози бўл қудратли Зотдан!

Ёмонлик ёмонлик эмас,
Жаннат бўлса ортида.
Яхшилик яхшилик эмас,
Дўзах турса ортида.

Барча неъмат жамланса-ки,
Жаннатдан авло эмас.
Балолар Дўзахдан, бил-ки,
саломатдир, бало эмас.

@MuhammadAllohyor

20 last posts shown.

14

subscribers
Channel statistics